Замонавий ислоҳотчилар наздида судхўрлик

Замонавий ислоҳотчилар наздида судхўрлик

Айримлар Адам Смитнинг, “эркин бозор капитализми отаси” эканлиги ва давлатнинг  иқтисодиётга аралашмаслик сиёсати ташвиқотчиси  бўлишига  қарамай, тартибга солинувчи судхўрликни қўллаб-қувватлаганини эшитиб, ҳайрон қолган бўлур эдилар. Фоизлар ундиришга қўйилган тақиққа буткул  қарши чиққан ўша вақтларда у,  фоиз ставкалари бўйича чекловлар қўйилишига ҳайриҳоҳлик билдирган. Смитнинг фикрича, бу “ўзлари якка ҳолда юқори фоиз ставкалари тўлашга тайёр турган исрофгарлар ва проектор ташкил этувчилар(чайқовона корхоналардаги инвесторлар)га  лозим бўлган пулларнинг   катта қисми  қарзга берилиши”  натижасида, паст хатарга эга қарздорлар амалга оширишга чоғланаётган  ижтимоий фойдали  лойиҳалар  маблағлардан  маҳрум бўлмаслигини кафолотлайди.

XX асрнинг йирик иқтисодчиларидан бири Ж. Кейнс худди шундай мавқеда бўлган, “тажрибага эга бўлмаганлар(схоластлар)нинг (судхўрлик бўйича) тадқиқоти самарадорликнинг энг юқори  даражасига эришиш имконини берадиган  тавсифларни изоҳлашга йўналтирилган, шу билан бир вақтда донишманд  ҳукумат фоиз ставкасини пасайтириш мақсадида одат ва қоидалар, аҳлоқий тартиблардан фойдаланади,  ҳаттоки аҳлоқий қонунларга санкцияларни   ҳавола қилиб, уни(фоизни) жиловлаш учун низом ва расм-русумларни жорий этиш ҳақида қайғуришини” тахмин қилган.
Судхўрликка қарши йўналиш ислоҳотчиларидан  бошқа бири машҳур иқтисодчи С. Гезелль эди. Кейнс  дунё Марксга нисбатан Гезеллдан кўпроқ нарсани билиши мумкин эди, деб ёзган эди. XIX аср   Германия ва Аргентинасида муваффақиятли савдо фаолиятини олиб борган Гезелль ўзининг сотувлари,  инсонлар эҳтиёжи ёки   маҳсулотлар сифатига эмас, балки аксарият   “пулларнинг “баҳо”си (яъни фоизлар билан)га  боғлиқ эканини асос қилиб олган ҳолда, фоиз ундиришни қоралади. Пуллар давлат хизматчиси бўлиши лозимлиги ва улардан фойдаланганлик учун тўлов ундирилиши шартлиги тўғрисидаги Гезеллнинг таклифлари, Австрия, Франция, Германия, Испания, Швейцария ва АҚШда “босма ҳарф  ҳаракати”  шиори остида тажрибаларга кенг йўл очди, лекин  у миллий банкларнинг  монополиясига хавф сола бошлагач,  ушбу ташаббуслар буткул бостирилди. Ганновер университетининг немис профессори М. Кеннеди (1995) фоизлар ундиришнинг энг ашаддий  замонавий  танқидчиларидан  бири ҳисобланади ва  Гезелль ғояларига асосланади, унинг фикрича,  “фоизлар ундириш...  бизнинг ижтимоий таркибларга саратон каби таъсир кўрсатади”. У “инфляциядан  ҳоли  фоиз ва пуллар” масаласини муҳокама қилади, банк амалиётига -  “салбий” фоиз ставкаси механизмига ўхшаш  ҳаракат  қилувчи, пул  айланмалари  учун  пул  қийматидаги  тўловлар  киритишни таклиф этади,
Ниҳоят, XX аср бошидаги замонавий иқтисодиёт мактабларидан бири, яъни Дуглас (1924), Фишер (1935), Симонс (1948) ва Содди(1926)лар фоизлар ҳисоблаш амалиётини танқид остига олдилар. Уларнинг умумий асосий нуқтаи-назари шундан иборатки, тижорат банклари учун пулларни монополияда ушлаб туриш  ёки кредитни яратиш жараёни умуман  нотўғри ва мақбул эмас. Банкларнинг пуллар учун ҳеч қандай муқобил харажатлар қилмасдан ёки ҳеч бир талофатсиз  фоиз ҳисоблашлари,  ноаҳлоқий ва  қаллоблик   амалиётидан ўзга нарса эмас.
Кредит-пул фоизлари жамиятда боқимандалик  кайфиятини яратади ва пул капитали эгаларининг қуюшқондан чиқишларига олиб келади, шу боис бойлар ва камбағаллар ўртасидаги  тафовут кенгайишда давом этади. Аллома Юсуф Алининг фикрича, “қонуний савдо ва саноат ҳалқлар ва инсонларнинг барқарорлиги ҳамда  равнақини  оширади, судхўрлик воситасига қарамлик  эса  бекорчилар, шавқатсиз қонхўрлар  ва  бефойда  шахсларнинг пайдо бўлишига ёрдам беради, холос,  улар ўзининг шахсий фаровонлигини ҳам билмайди, бинобарин,  ақлдан озганларга  ўхшайдилар”.
Рибонинг моҳиятини яхшиси, иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда  тушунтириш лозим. Қўшимча қиймат – сотиб олинган  маҳсулот қиймати(яъни, ҳар бир ишлаб чиқарувчи(фирма) бошқасидан сотиб олган товарнинг қиймати) ва уни сотишдан  келиб  тушган умумий тушум ўртасидаги фарқдир. Пулга доир қўшимча қиймат  соф молиявий битимлар билан боғлиқ. Воқеликдаги товар ёки хизматларнинг   тўловини таъминламайдиган молиявий воситаларни  олиш ва сотиш  ҳам унга киради. Молиявий воситалар харид баҳоси ва уларни сотиш баҳоси ўртасидаги фарқ ўзида пуллик қўшимча қийматни  ифодалайди. Бу  битимлар ЯИМ (ялпи ички маҳсулот) миқдорини ўзгартирмайди ҳамда иқтисодий агентлар ўртасида пул маблағларини қайта тақсимлаш натижаси ҳисобланади. Мана шу пуллик қўшимча қиймат рибонинг  ўзидир.
Ўз навбатида пулни  воқеликдаги товар/хизматларнинг қиймат ўлчови сифатида ишлатиш шароитида,  жамият  ва кишиларнинг барча зарурий эҳтиёжлари тўлақонли қондирилади. Шунинг учун фақат товар устамаси  концепциясини ўзида ифодаловчи воқеликдаги қўшимча қиймат  яратилгандагина,  барқарор  ижтимоий-иқтисодий тараққиёт  таъминланади. 
Аввалги олимларнинг барчалари пулни алмашинув воситаси, қиймат ўлчови ва ҳисоб-китоб бирлиги сифатида кўриб чиққанлар, лекин  унинг жамғарма воситаси сифатидаги вазифасини  рад этганлар. Барча яккахудолик шариатларида фоиз асосида кредитлаш тақиқланган  эди, ушбу  машғулот адолатсизлик ҳисобланган ва кўрнамаклик  қилиш  дея  баҳоланган, чунки, пуллар пулнинг ўзи учун эмас, бошқа мақсадлар  учун  яратилган. Қуръон савдо ва тижоратда  иштирок этиш  ҳамда рибо воситасида даромад олиш  ўртасидаги  тафовутни аниқ кўрсатиб берган. Рибо концепцияси энг аввалги фикҳшунослар, олимлар ва амалиётчилар тафаккурида шубҳасиз равшан  эди.  Узоқ вақт мобайнида, асосан қоғоз пуллар пайдо бўлгунига қадар, аксарият шариат билимдонлари рибо ҳақидаги масалани доимо алмашинув битимлари талқинида,  яъни  товар ёки хизматларни  оддий айирбошлаш ёки сотиш сифатида    кўриб чиққанлар. Фақат айрим олимлар ушбу предметни қарз шаклида муҳокама қилганлар.
Пуллар “эҳтимолий” капитал сифатида кўриб чиқилади, яъни улар амалда ишлаб чиқариш фаолиятини юргизиш учун бошқа ресурслар билан уйғунлашгандагина капиталга айланади. Ислом пулларнинг вақтинчалик қийматини тан олади, фақат бунинг учун улар “эҳтимолий” капитал  сифатида эмас,  балки  воқеликдаги капитал сифатида иштирок этишлари  лозим.
Шариат  рибони икки шаклга ажратади, яъни:
а) пулларни пулга айирбошлашдаги рибода   насия рибоси юзага чиқади, бу ерда айирбошлаш кечиктирилган ёки секинлаштирилган бўлади ва бу бугунги кун  молиявий амалиётларида тадбиқ қилинаётган қўшимча тўлов учун  сабаб  ҳисобланади.  Муддатида ёки ундан аввал тўланадиган асосий қарз ёки бутун миқдордан  келиб чиқувчи ўзгарувчан фоиз ёки  ўрнатилган даромад  бўлиши ёхуд кредит олишнинг  шарти сифатида ундирилиши  лозим бўлган  совға ёки хизматга боғлиқ ҳисобланишидан  қатьи назар,   уларга нисбатан  шариат тақиқи  тадбиқ этилади;
б)  фазл  рибоси  янада нозик ҳисобланади ва у қўлма-қўл ёки бартер алмашинувлари билан боғлиқдир. Тақиқ Пайғамбар саллолоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари талабидан келиб чиқади, унга кўра товарлар пулга  айирбошланиши лозим, бартер орқали айирбошлашда товар сифатида фарқлар бўлиши мумкин, бу эса  адолатсиз  кўпайишга олиб келади. Фазл рибоси концепцияси  Эски Аҳддаги озиқ-овқатни қарзга беришдаги ўсишга қўйилган тақиққа (Левит 25:37)  ғоят ўхшайди. Бугунги кун бозорларида айирбошлаш пуллар воситасида амалга ошади, фазл рибосининг долзарблиги пасайган кўринади, лекин  концепция моҳиятининг  мана шундай ҳолатларга тадбиғи сақланиб  қолади.
Молиявий амалиётлардаги рибога диққатни жамлаган ҳолда, энди ушбу атаманинг  янада  расмий таърифини  тиклаш  мумкин. Шариатга кўра, кредит муддатини узайтириш ёки кредит олиш  учун шартлашув  сифатида,  қарздор томонидан  асосий миқдор билан биргаликда  кредитор(қарз берувчи)га  тўланиши лозим бўлган  рибо  техник жиҳатдан  “устама”га  киради. 
Исломий молиявий битимларда пул учун(фоиз) пулларни сотиш(кредит) мумкин эмас. Шу билан  боғлиқ равишда рибо ғарб банк-молия ишининг асосий хусусияти ҳисобланади  ва  юқорида санаб ўтилган барча белгиларни ўзида акс эттиради.
Ғорар.  Молиявий битимларда  ғорар рибодан кейинги энг муҳим таркибий қисм ҳисобланади. Оддий тилда айтганда, ғорар ахборотдан бехабарлик муаммосининг  натижаси саналади  ва шартномада  назорат ёки ахборот йўқлиги сабабли вужудга келган ҳар қандай ноаниқликка дахлдордир. Бошқа(ҳамкор)  томондан яширилаётган  ёки  томонларнинг ҳеч бири назорат қилиш имконига  эга бўлмаган битим предмети ғорар ҳисобланади ёхуд у битим предметининг айрим қисмлари тўғрисидаги  маълумотларга тааллуқли  бехабарлик сифатида кўриб чиқилиши мумкин.
Барча исломий тижорий  битимлардаги  адолат тушунчасини  эътиборга олиб, шариат  сонга, сифатга, қайта тикланишга ёки шартнома предметининг мавжудлигига нисбатан ҳар қандай ноаниқликни ғорар унсурига йўлланма сифатида кўриб чиқади. Шундай бўлсада, у фиқҳшуносларга транзакциялардаги ғорар даражасини аниқлаш имконини беради ҳамда  вазиятга  боғлиқ равишда,  улар битимни амалда ёки кучдан қолган деб эътироф этишлари мумкин. Шариат ғорарни тақиқлаган ҳолда, исломгача бўлган кўплаб алмашинув битимларини, улар юқори даражада ноаниқликка дучор бўлганликлари ёки кераксиз тортишув  ва ноҳақликларга сабаб бўлганлари боис ва ноаниқлик битим томонларининг бири ёки иккаласига маълум бўлмагани сабабидан,  ман этади. Аксарият ҳолатларда ғорарни,  битимлардаги сотиш объектлари ва уларнинг баҳосини  аниқ  таърифлаш  йўли билан кераксиз ноаниқликни баратараф этиш орқали  йўқотиш   мумкин. Яхши ҳужжатлаштирилган шартнома ҳам ғорарни бартараф этишга кўмак беради.
 Хатарларни тақсимлаш. Кредит-пуд фоизларини ундириш ман қилингани сабабли, соф қарз мажбуриятлари тизимдан чиқариб ташланади, бинобарин, маблағларни етказиб берувчилар кредиторларга эмас, инвесторларга айланадилар. Молиявий капитал етказиб берувчи ва тадбиркор,  амалий хатарлар тақсимланишини  фойда ва зарардаги улушларга  алмашиниб оладилар.
Активлар асосида фаолият. Қарз мажбуриятларини ман этиш ва хатарлар  тақсимланишини рағбатлантириш молиявий ва реал сектор  ўртасидаги бевосита алоқа мавжуд бўлган адолатли иқтисодий тизимни тиклайди. Натижада тизим “мавжудлилик” жиҳатини  жорий этади, у таянч актив билан бевосита молиялаштириш  орқали шундай муносабатда  бўладики, молиявий амалиётлар реал сектордаги фаолият билан аниқ ва узвий  боғлиқ бўлади. Воқеликдаги актив самарадорлиги ва уни  молиялаштириш учун ишлатиладиган капитал айланиши ўртасида узвий алоқа  мавжуд бўлади.
Чайқовона фаолиятни тақиқлаш.  Исломий молиявий тизим ўта даражада жамғаришга тўсқинлик  қилади  ва ҳаддан ташқари ноаниқлик, қимор ўйинлари ва хатар иштирокидаги амалиётларни ман қилади.
Шартномаларнинг дахлсизлиги ва эгалик ҳуқуқининг  сақланиши.  Ислом шартнома мажбуриятларини қўллаб-қувватлаш ва  маълумотлар  очиқлигини зарурият сифатида кўриб чиқади. Ушбу вазифа ахборотдан бехабарлик  ва виждонсизлик(алданиб қолиш) билан иш юритиш хатарини  пасайтириш учун  мўлжалланган. Ислом эгалик ҳуқуқи сақланишига катта эътибор қаратади, давлат ва жамият, фуқаро ҳуқуқлари ўртасидаги тенгликни аниқлайди ва кимнингдир эгалик ҳуқуқига тажовузни  мутлақо ман қилади.

Ботирхўжа Жўраев

back to top