Голландия ҳалол туризмни ривожлантирмоқда

Голландия ҳалол туризмни ривожлантирмоқда

Бугунги кунда ҳалол туризм жадал тарзда ривожланмоқда. 2016 йилда ҳалол туризмнинг йиллик айланмаси 140.7 миллион еврони ташкил қилган бўлса, 2022 йилга бориб бу кўрсаткич 284 миллион евро бўлиши кутилмоқда. Мусулмон туризми даромадли соҳа бўлганлиги боис, кўплаб давлатлар унга жиддий эътибор қаратмоқда. Шу жумладан Голландия ҳам. Бу мамлакат Европа қитаъсида биринчилар қатори ҳалол туризм тамойилларини тадбиқ этишга қўл урди. Ҳозирги кунда голлдандиялик тадбиркорлар мамлакатга келаётган мусулмон сайёҳлар маданий ҳордиқ чиқариши учун қулай шароит ва имкониятлар яратиб бермоқда. Halaltrip.com тақдим этган маълумотга кўра, Голландиянинг Амстердам, Роттердам, Утрехт ва Гаага шаҳарларида ҳалол туризм ривожланган бўлиб, у ерда мусулмон сайёҳлари учун меҳмона ва тамаддихона хизматлари кенг миқёсда йўлга қўйилгандир.

back to top