Мусулмон талабалар Мичиган университетида намоз ўқишди

Мусулмон талабалар Мичиган университетида намоз ўқишди

Мусулмон талабалар Мичиган университетида намоз ўқишди

Икки юзга яқин талаба намоз ўқиётган Мусулмон талабалар ассоциацияси аъзоларининг атрофини ўраб олиб, ҳимоя қилиб туришди.
Мичиган университети талабалар мусулмон курсдошларини ана шу тарзда қўллаб-қувватлашди. Икки юзга яқин талаба намоз ўқиётган курсдошларининг атрофини ўраб, уларни ҳимоя қилиб туришди.

«Исламофобларнинг ҳужумлари туфайли  баъзи мусулмонлар намоз ўқишга ҳам қўрқиб қолишган эди. Шунинг учун биз тенгдошларимизни ёрдамга чақирдик. Лекин бунчалик кўп одам тўпланади деб ўйламаган эдик» - дейди Мусулмон талабалар ассоциацияси раиси Фархон Али. Унинг айтишича, мусулмон талабаларни қўллаб-қувватлашга фақат талабалар эмас, балки университет ўқитувчилари ва бошқа ходимлар ҳам чиқишган.
«Бу нарса шу қадар қувончли бўлдики, таърифлашга сўз ожиз. Энг асосийси, бундай бирдамлик оддий ибодат қилишга ҳам чўчиб қолган баъзи диндошларимизга жуда катта ёрдам бўлди. Демак, биз ёлғиз эмас эканмиз. Бизни қўллаб-қувватлайдиган, ёнимизни оладиган одамлар борлигини билдик», дейди у.

back to top