Уч нарса борки… (14-қисм)

Уч нарса борки… (14-қисм)

Уч нарса борки… (14-қисм)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«1. Истихора қилган одам ноумид қолмайди.
2. Маслаҳат билан иш қилган надомат чекмайди.
3. Тежамкор одам фақирлик кўрмайди».

* * *

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади: «Уч нарсани уч нарса билан топиб бўлмайди:
1. Бойликни орзу билан;
2. Ёшликни пардоз-андоз билан;
3. Соғликни дори-дармон билан».

* * *

Иброҳим Наҳаий шундай деган: «Сизлардан олдинги қавм уч сабаб туфайли ҳалокатга юз тутди:
1. Кўп гапирганлари учун;
2. Кўп таом еганлари туфайли;
3. Кўп ухлаганлари сабабли».

back to top