Уч нарса борки… (20-қисм)

Уч нарса борки… (20-қисм)

Сабр ва сабот уч ўринда ўта кераклидир:

1. Аллоҳга итоат қилишда;

2. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилишда;

3. Мусибатларга, айниқса, унга дучор бўлган илк онларда.

* * *

Ўлим фариштасининг ўлим олдидан инсонларга юборадиган хабарчилари учтадир:

1. Олдин қоп-қора бўлган сочлари оқаради.

2. Аввал кучли бўлган танаси кучдан қолади.

3. Илгари тик бўлган қадди букилади.

* * *

Ҳақиқий севги-муҳаббат уч нарсада билинади:

1. Севганининг сўзини бошқалар сўзидан устун қўяди.

2. Севганининг суҳбатини бошқаларникидан афзал кўради.

3. Севганини мамнун этишни бошқаларни хурсанд қилишдан устун қўяди.

 

back to top