Уч нарса борки… (21-қисм)
- Written by Администратор

Ғийбатдан сақланинг, чунки унда уч офат бор:
1. Ғийбатчининг дуоси қабул қилинмайди.
2. Хайрли ишлари қабул этилмайди.
3. Ғийбатчининг устида гуноҳлар бирлашади.
* * *
Ким уч нарсани даъво қилса-ю, уч нарсадан ўзини покламаса, у алданган ва адашган бўлади:
1. Аллоҳ буюрган ахлоқ асосларига риоя қилиш завқли эканидан лоф урса-ю, лекин дунё севгисидан воз кечолмаса;
2. Амалларни ёлғиз Аллоҳ учун қилишни севишини айтса-ю, аммо инсонларнинг ўзига таъзим қилишидан мамнун бўлса;
3. Аллоҳни севаман, деса-ю, бироқ нафсини тарбия қилолмаса.
* * *
Зинодан сақланинг, унинг бу дунёдаги зарарлари учтадир:
1. Ризқда етишмовчилик бўлади.
2. Зинокорнинг ҳаётига ажал аралашади.
3. Юзи тез сўлғин бўлади (тез қарийди).