Уч нарса борки… (28-қисм)
- Written by Администратор

Иброҳим Адҳам дейдилар: «Зуҳд уч хил бўлади:
1. Зуҳди фарз (ҳаромда зуҳд қилиш);
2. Зуҳди фазл (ҳалолда зуҳд қилиш);
3. Зуҳди саломат (шубҳаларда зуҳд қилиш)».
* * *
Иброҳим Ҳаввос севгининг уч ҳолатини шундай тасвирлайди:
«1. Севги – худбин истакларни йўқ қилмоқ;
2. Манманликни ёқмоқ;
3. Ишоратлар денгизида нафсни бўғмоқдир».
* * *
Ҳотами Асом айтади:
«1. Ибрат илмни орттиради.
2. Зикр Аллоҳ севгисини орттиради.
3. Тафаккур Аллоҳ олдидаги қўрқувни орттиради».