Уч нарса борки… (30-қисм)
- Written by Администратор

Саид ибн Мусайябнинг айтишича, қуйидаги уч хил мол-дунёда яхшилик йўқдир:
- Мол ҳалолдан топилмаган бўлса;
- Ундан ҳақлари чиқариб турилмаган бўлса;
- Эгасининг обрў-шарафини сақламаган бўлса.
* * *
Хоризийнинг айтишича,
- Уруш – ботирни;
- Жаҳл – донони;
- Йўқчилик – дўстни синайди.
* * *
Зуннун Мисрий айтади: «Ихлоснинг аломати уч нарсада билинади:
- Омманинг мақтови ҳам, маломати ҳам бир хил бўлганда;
- Амаллар ичида ўз амалини унутганда;
- Амалларига савобни охиратда талаб қилганда».