“28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”

“28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”

Халқаро меҳнат ташкилоти ташаббуси билан 2003 йилдан буён 28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни сифатида кенг нишонлаб келиняпти. Бу ҳақда УзА агентлиги ёзмоқда.
Мазкур сана муносабати билан дунёнинг юздан зиёд мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам иш жойида жароҳатланиш ҳамда касб касалликларининг олдини олиш, меҳнат муҳофазаси масалаларига эътиборни янада кучайтиришга қаратилган тадбирлар ўтказилиши анъанага айланди.

Бу йўналишда Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилингани меҳнат муҳофазаси соҳасида иш берувчилар ва ходимлар масъулиятини кучайтириш, меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари фаолиятини такомиллаштиришда дастуриламал бўлмоқда.

back to top