Мусулмон муҳожирларга ёрдам берилмоқда

Мусулмон муҳожирларга ёрдам берилмоқда

«Шайх Муҳаммад Содиқ» номидаги Марказ тергов остида бўлган ва суд қарорини кутаётган муҳожирларга бепул юридик ёрдам кўрсатади. «Ал-Васатия – мўътадиллик» маркази, «Шайх Муҳаммад Содиқ» номидаги Марказ вакиллари ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг Россия ИИВ нинг Москва шаҳри бўйича махсус қабулхона раҳбарияти билан учрашувининг якунида шундай келишувга эришилди. Ушбу учрашув мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойининг бошланиши арафасида ўтганлиги  диққатга сазовор.

Унда тергов остидаги мусулмонларга юридик, маънавий ва моддий ёрдам кўрсатиш соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро муносабатлар масалалари муҳокама қилинган. «Ал-Васатия – мўътадиллик» марказида IslamNews ахборот агентлигига қуйидагича хабар беришди: «Томонлар мунтазам учрашувлар ҳақида, ва «Шайх Муҳаммад Содиқ» номидаги Марказнинг ҳуқуқшунослари тергов остидагиларнинг муаммоларини ҳал қилиши юзасидан бепул ишлари ҳақида келишиб олганлар. Бир нечта муайян ҳолатлар бўйича иш бошланди».


Бундан ташқари, мусулмон делегацияси тергов остидагиларга гуманитар ёрдамни, ҳамда «Ал-Васатия – мўътадиллик» маркази томонидан нашр қилинган 3000 та китобни топширди. Айни пайтда, муассасанинг раҳбарияти делегацияга муҳожирлар билан учрашиш ва мулоқот қилишни рухсат  этди. 18 май куни эса «Ал-Васатия – мўътадиллик» маркази Москва шаҳрида ва Москва атрофида яшайдиган меҳнат муҳожирлари билан ҳуқуққа бағишланган учрашувни ўтказади. Унда РФ ҳудудида чет эл фуқаролари яшаши, миграция ҳисоби қоидаларига риоя қилиш, патентлар олиниши ва ҳоказолар ҳақидаги қонунчилик ҳужжатлари ва қоидаларини билмаслик туфайли юзага келган асосий муаммолари муҳокама қилинади. Пойтахтдаги ИИВ нинг махсус қабулхонасида тахминан 500 нафар Марказий Осиё давлатларидан келган фуқаролар бор. Уларнинг кўпчилиги ҳужжатлар, патентлар, ишлашга рухсатномалар нотўғри расмийлаштирилганлиги ёки қалбакилаштирилганлиги туфайли бу ерга тушган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўзига қараганда, бу ерга келган кўпгина фуқаролар юридик жиҳатдан саводсиз бўлиб, баъзан ҳаттоки ҳужжатни қалбакилаштирганда қонунни бузаётганлигини билмайди. Россияда ал-васатия концепцияси «Ал-Васатия – мўътадиллик» марказининг ҳаракатлари туфайли ривожлантирилган, ушбу марказ Ислом оламининг етакчи диний олимлари билан бирга Қуъони Карим таълимига асосланган мўътадиллик ғояларини оммалаштириб, тарғиб этиш билан шуғулланади. Ушбу мавзу ўзбек алломаси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммада Юсуфнинг асарларида энг тушунарли ва ихчам очиб берилган, бу асарларнинг бир қисми рус тилида ҳам нашр этилган.

back to top