Юзлаб муҳтож оилаларга Рамазонда ёрдам кўрсатилди

Юзлаб муҳтож оилаларга Рамазонда ёрдам кўрсатилди

Туркия диний жамғармаси (TDV) муқаддас Рамазон ойи муносабати билан Қобулдаги 300 муҳтож оилаларга озиқ-овқат юкларини тақсимлаб бердим.
Қобулнинг Қалъаи-Фатхуллоҳ туманида бўлиб ўткан озиқ-овқат юкларини тақсимлаш маросимида Туркия элчихонасининг таълим ишлари маслаҳатчиси Атакан Доган, Афғон туркманлари кенгаши раиси Сайид Неъматуллоҳ Саодат ва TDVнинг таълим ва маданият ишлари бўйича эксперти Яхъё Уяр иштирок этдилар.

Афғон туркманлари кенгаши раиси маросимда вақтида Туркия афғон халқини доим қўллаб-қувватлагани таъкидлади ҳамда турк хукуматига миннатдорчилик билдирди.
Ўз навбатида, TDVнинг таълим ва маданият ишлари бўйича эксперти Туркия диний жамғармаси муҳтожларга ёрдам беришни давом эттиришини маълум қилди.
Унинг айтишича, TDV Афғонистонда ифторликлар уюштиради ҳамда Ҳайит байрамида қурбонлик гўштларини маҳаллий аҳоли ўртасида тақсимлаб келади. “Биз келгусида ҳам ёрдам беришни давом эттирамиз. Бу йил ҳам жамғарма ходимлари Афғонистоннинг Жоузжон, Балҳ, Саманган, Тохар, Бадахшон, Нангархор ва Қобул вилоятлари аҳолисига озиқ-овқат юкларини тақсимлаб беради”, - дедя Уяр.

back to top