Инсоният КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА...
- Written by Administrator

Мамлакатдаги қамоқхоналарнинг «гавжумлиги» жамиятнинг жиноятга қанчалик мойиллигини билдириш билан бирга аҳолининг маданият ва тараққиёт савиясини ҳам белгилаб беради...
Инсоният тарихи айнан қайси санадан бошлангани борасида илм-фан ҳали аниқ хулосани айтолгани йўқ. Бироқ шу нарда нниқки, ер юзида ҳаёт бошланганидан берй сир-синоатга тўла бу онгли мавжудот тинимсиз ривожланиш жараёнини бошидан кечирир келмоқда. Бундан бир неча аср аввалги инсон еа жамиятнинг бугунги жамият билан осмон ва ерча фарқи бор. Кийинишимиздан тортиб ейдиган овқатимизгача, касб-коримиздан то кўнгилхушлик қилишимизгача - барча-барчаси аждодларимизникидан фарқ қилади. Сабаби инсон доимо яхшироқ яшашга, кўпроқ нарсаларни тушунишга, янгиликларни кашф қилишга, умуман шахс сифатида етук ва баркамол бўлишга интилади.
Мутахассислар ҳам шундай юксалишни ҳисобга олган ҳолда дунёдаги ижтимоий ривожланиш кўрсаткичларини ишлаб чиқишди. Бирлашган Миллатлар ривожланиш дастури ҳар йили давлатларнинг ривожланиш кўрсаткичларига кўра рўйхатини тузиб, оммага эълон қилади. Рўйхатни тузишда аҳолининг турмуш тарзи, маълумоти, қандай фаолиятлар билан машғул бўлиши, қамоқхоналфдаги маҳбуслар сони, эркаклар ва аёллар фаолиятидаги мутаносиблик каби омиллар ҳисобга олинади. Ушбу кўрсаткичлар бўйича юртимиз Давлатлар орасида қандай ўрин эгаллагани барча учун қизиқарик булса керак.
Аҳоли ўсиши Аҳолининг ўсиши ижтимоий ривожланишнинг муҳим омилларидан бири бўлиб хизмат қилади. Чунки ҳар қандай жамиятда ҳаётнинг давомийлиги таъминланиши лозим. Мутахассислар ҳисоб-китобларига кўра, жамиятда ҳаёт давомийлиги таъминланиши ўчун ҳар бир аёл учун! туғиш кўрсаткичи болага тўғри келиши лозим. Яъни, ҳар ўн аёлдан тўққизтаси 2 тадан фарзанд дунёга келтириши, ўнтадан битта аёл эса 3 та фарзанд туғиши жамият учун энг муносиб кўрсаткич ҳисобланар экан. Ўзбекистонда ушбу кўрсаткич 2,7га тенг бўлиб, аҳолининг яхши суръатда ўсаётганидан дарак беради. Шундай бўлса-да, катта суръатли ўсиш давлатга ижгимоий таъминот масаласида баъзи қийинчиликлар туғдириши мумкин.
Ўсиш суръати бўйича дунёдаги энг катта кўрсаткичлардан бири Нигер давлатига тегишли бўлиб, бу ерда ҳар бир аёл бошига 7,4 нафар туғилиш тўғри келмоқда. Умуман бошқа Африка давлатлари ҳам бу борада пешқадам. Масалан, Анголада 6,8, Мали ва Конго демократик республикасида 6,7. Араб давлатлари ҳам туғилиш бўйича юқори натижа кўрсатмокда. Саудия Арабистонида ҳар бир аёл умри давомида 3,8 та фарзандни дунёга келтирса, Уммон ва Иорданияда бу кўрсаткич сал пастроқ, 3,7 ва 3,5 ни ташкил этади.
Саломатлик
Жамият ривожи нафақат аҳолининг сони, балки унинг соғлом ва баркамол бўлишига ҳам боғлиқ. Она ва бола саломатлиги учун қилинаёттан сайъ- ҳаракатлар натижаси ўлароқ, юртимизда янги туғилаётган чақалоқларнинг 96 фоизига малакали врачлар доялик қилишмоқда. Ушбу кўрсаткич барча ҳамдўстлик давлатларида бир-бирига жуда яқин.
Бошқа давлатлар, масалан, АҚШда бу кўрсаткич 99 фоиз, Норвегияда 100 фоизни ташкил этса, Мексика ва Туркияда 83 фоиз. Сил ва қизамиқ касалликларига қарши деярли барча 1 ёшгача болалар эмлатилади.
Ҳамдўстлик мамлакатлари да бу борада ҳам вазият деярли бир хил. Бошқа давлатларда шундай. Эмлашларнинг кўп ёки камлиги бу касалликларга чалиниш хавфининг кўп ёки камлигидан келиб чиқади.
Маълумотга кўра, Ўзбекистонда туғилаётган чақалоқларнинг 7 фоизининг оғирлиги белгиланганидан паст. Ҳамдўстлик давлатларидан Туркманистонда бундай чақалоқлар 6 фоизни, Озарбайжонда 12 ва Қозоғистонда 8 фоизни ташкил этади. Ривожланган давлатлардан АҚШ ва Японияда эса 8 фоиз, Исландияда 4 фоиз чақалоқ оғирлик кўрсаткичлари қониқарлидан паст ҳисобланар экан.
Туғилишдаги ўлим 1970 йили берилган маълумотда юртимизда қайд этилган туғилишдаги ўлимлар сони ҳар 1000 нафар чақалоққа 83 киши тўғри келиши айтилган эди. 2005 йилдаги ҳисоб-китобларга кўра эса ушбу кўрсаткич 57 кишига тушган. Ҳамдўстлик мамлакатларидан Қирғизистонда 58, Тожикистонда 59, Қозоғистонда 63 чақалоқ тўғри келса, Россия Федерациясида ҳар мингта чақалоқдан 14 таси туғилиш жараёнида ҳаётдан кўз юмар экан. Бу борадаги энг яхши кўрсаткичлар эса Исландия (2), Швецияда (3) ва Нидерландияга (4) тегишли.
Туғиш жараёнида оналарнинг ҳам ҳаёти хавф остида қолиш эҳтимоли катта. Берилган маълумотга кўра, Республикамизда ҳар 100 минг онадан 24 таси туғиш вақтида ҳаётдан кўз юмар экан. Озарбайжонда ҳар юз минг онадан 82 таси, Туркманистонда 130 таси, Қозоғистонда 140 таси тўлғоқ даврида вафот этади. Россияда бу кўрсаткич 28 га тенг бўлса, Беларуссия ва Украинада бир хил натижа қайд этилган (18/100 000). Бошқа давлатларга назар соладиган бўлсак, Ирландияда ҳар ЮО.минг онага 1 та ўлим тенг. Ҳиндистонда аҳвол анча ачинарли, бу ерда ҳар юз мингта туғилишнинг 450 таси она ўлими билан ниҳояланади.
Маҳбуслар сони
Мамлакатдаги қамоқхоналарнинг «гавжумлиги» жамиятнинг жиноятга қанчалик мойиллигини билдириш билан бирга аҳолининг маданият ва тараққиёт савиясини ҳам белгилаб беради. Ўзбекистондаги қамоқхоналарда ҳар юз минг фуқарога 184 маҳбус тўғри келар экан. Молдовада 247, Туркманистонда 489 кишини ташкил этса, Россияда юз мингдан 611 киши қамоқхонада кун кечирар экан. Бу борада рекорд натижа АҚШга тегишли - ҳар 100 минг фуқародан 738 киши, умумийҳисобда мамлакатдаги 2 млн 186 минг 230 киши маҳбус ҳисобланади. Маҳбуслари сони бўйи-ча кўп сонли Хитой ҳам 1 миллион 548 минг 498 нафар маҳбус билан АҚШ-дан кейинги ўринда бормоқда.
Аҳоли саводхонлиги
Ўта муҳим омил бўлмиш саводхонлик масаласи юртимизда ва ҳамдўстлик мамлакатларида аъло даражада ечим топгани қувонарли ҳол албатта. Маълумотда берилишича, ёшларимизнинг деярли барчаси (99 фоиз) бошланғич ва ўрта таълимни ўқишар экан. Таълим даражаси индекси ҳалқаро мутахассислар томонидан 0.906 дея баҳоланган. Бу кўрсаткич Германияда 0.953, Бирлашган Қиролликда 0.970 ни ташкил этса, етакчилик қилаётган Янги Зелландияда 0.993 даражасига эришилган. Энг паст кўрсаткичлар Африка давлатларига тегишли; Мали, Нигер ва Чад давлатлари таълим даражаси индекси 0.300 гаҳам етмайди.
Юқорида берилган омилларни ҳисобга олган ҳолда мутахассислар ижтимоий ривожланишга кўра давлатлар рўйхатини тузиб чиқишди. Унга кўра юртимизга 113-ўрин берилиб, у ўртача ривожланаётган давлатлар сирасига киритилди. 177 давлат номи ёзилган рўйхатда Исландия пешқадамлик қилмоқда. Кучли ўнликдан эса Норвегия, Австралия, Канада, Ирлан-дия, Швеция, Швейцария, Япония, Нидерландия ва Франция жой олган. АҚШ 12-ўринни банд қилган бўлса, Германияга 22-ўрин насиб қилган. Россия рўйхатнинг 67-қаторини, Туркия 84-ўринни банд қилган. 98-ўринда Озарбайжон, 109-ўринда Туркманистон, 116-ўринда Қирғизистон жой олишган.
Бу маълумотлар БМТнинг ривожланиш дастури 2005 йили тузган рўйхатига кўра берилди. Албатта, ўтган йиллар давомида ушбу рўйхатга яна янги ўзгаришлар киритилган. Умид қиламизки, яқин келажакда Ўзбекистон ҳам унинг юқори қаторларидан жой олади. Бунинг учун жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси тинимсиз ҳаракат қилмоғи ва келажак авлод таълим ва тарбиясига катта аҳамият бермоғй лозим. Зеро, келажакдаги ютуқларимизнинг муаллифлари шубҳасиз бугунимиз ёшларидир.
Интернет маълумотлари асосида