Нақадар ажойиб дин!

Нақадар ажойиб дин!

Нақадар ажойиб дин!

Салоҳиддин Айюбий фатҳ қилинган Қуддус шариф кўчаларидан ўтиб кетаётган эди, бўйнига катта тилла хоч осиб олган бир чол уни тўхтатди. 

– Эй буюк саркарда! Сендан бир нарсани сўрайман. – деди чол унга. – Сенга ғалаба насиб этди, сен Қуддус шарифни фатҳ қилдинг. Аммо нима учун насронийлардан қасос олмадинг? Ахир улар бу шаҳарни босиб олишганда аёлларингизни ҳам, болаларингизни ҳам, қарияларингизни ҳам бўғизлаган, ҳеч кимга шафқат қилишмаган эди-ку? Уларнинг қилганини қилсанг бўлмасмиди?

– Бунга менинг диним йўл қўймади. Менинг диним заифларга шафқат қилишни буюради. Менинг динимда аёллар, болалар ва кексаларни ўлдириш мумкин эмас, – жавоб берди Салоҳиддин.

Кекса насроний қулоқларига ишонмай, ундан қайта сўради:

– Сенинг динингда сизларни шафқатсизларча ўлдирганлардан қасос олиш мумкин эмасми?

– Ҳа, амаки. Менинг диним кечиримли бўлишга, яхшилик қилишга буюради. Ёмонликка ҳам эзгулик билан жавоб қайтаришга, аҳдда туришга, қасос олиш имкони бўлса ҳам, кечириб юборишга чақиради – жавоб берди Салоҳиддин.

– Нақадар ажойиб дин! Яратганга шукрки, қариган чоғимда менга ҳақ йўлни кўрсатди. Сенинг динингни қабул қилиш учун нима қилишим керак? – сўради чол кўзлари ёшланиб.

Салоҳиддин чолга калимаи шаҳодатни ўргатди. Чол мусулмон бўлиб, умрининг сўнгига қадар гўзал, исломий ҳаёт кечирди. Кўпгина диндошлари ҳам унга эргашиб, иймонга мушарраф бўлдилар.

back to top