Пол Погба «The Muslim 500» рўйхатида Муҳаммад Алийнинг ўрнини эгаллади

Пол Погба «The Muslim 500» рўйхатида Муҳаммад Алийнинг ўрнини эгаллади

Урдун қироллигининг Ислом асосий йўналишлар тадқиқотлари маркази томонидан нашр этилувчи  «The Muslim 500» (“500 нуфузли мусулмонлар”) йиллик нашрининг 2017 йилги сони рўйхатига 8 нафар спорт соҳаси вакиллари киритилди.

Мазкур нашр дунёдаги энг нуфузли мусуломнлар рўйхатини эълон қилиб боради.  Ушбу саккизликдан еттитаси 2016 йил нашрига ҳам киритилган эди. Саккизинчи мусулмон спортчи сифатида Франция футболчиси, Англия олий лигасидаги “Манчестер Юнайтед” жамоаси учун тўп сурувчи Пол Погба номи кўрсатилди. Ушбу футболчи дунёга донг таратган боксчи Мухаммад Алийнинг ўлимидан кейин бўшаб қолган жойни эгаллади.  Жами ушбу рўйхатда 13 та тоифа вакиллари: олимлар, сиёсатдонлар, диний ишлар бошқарувчилари, даъватчилар ва диний устозлар, хайрия қилувчилар, ижтимоий муаммоларда банд кишилар, тижоратчилар, илм-фан ва техника соҳасивакиллари, маданият ва санъат намояндалари, ҳофизи Қуръонлар, ОАВ вакиллари, машҳур шахслар ва спорт юлдузлари кўрсатилган.

Аввалги 50 мусулмон шахс ушбу нашрда мақоми, мўътабарлиги ва нуфузига қараб ўсиш тартибида жойлаб чиқилган, қолган 450 нафар мусулмонлар номи эса соҳасига тегишли тоифага гуруҳланиб, ихтиёрли равишда жойланган. 2017 йилнинг энг нуфузли мусулмони деб Мисрдаги Ал-Азҳар Университетининг шайхи ва Ал-Азҳар жомеъ масжидининг имем-хатиби доктор Шайх Аҳмад Муҳаммад ат-Тоййиб тан олинган. Бу шахсни дунёнинг аксар мусулмонлари учун “муътабар алломаси” деб ҳам атайдилар. У кишидан сўнг 2-ўринни Урдун қироли, 3-ўринни Саудия Арабистони қироли эгаллаганлар.Энди эса, яна мазкур «The Muslim 500» (“500 нуфузли мусулмонлар”) нашри рўйхатига киритилган 8 нафар спротчига қайтамиз.

Мо Фарах (Буюк Британия)

Аввалги 50 нафар нуфузлилар рўйхатига  2016 йилда Риода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида 2 та олтин медални қўлга киритган 33 ёшли Мо Фарах кирган. Бугунги кунга келиб Фарах 14 олтин (ҳамда 2012 йилдаги Лондон Олимпидасида ва 2016 йилги Рио Олимпиадасида 5000 ва 10000 м га югуришда 2-ўринни эгаллади), 7 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритган. У Сомалида таваллуд топиб, 7 ёшидан Британияда яшаб келмоқда. Мо ўзининг меҳнатсеварлиги, тиришқоқлиги, доимо табассумда бўлиши ва мулойимлиги билан Британия томошабинларининг қалбларини ва олқишларини эгаллади. Айниқса мусулмон дунёси учун  у юқори мақомдаги намуна бўлиб хизмат қилувчи шахс ҳисобланади.

Шахзода Алий бин ал-Ҳусайн (Урдун)

Шахзода Алий, марҳум қирол Ҳусайннинг ўғли ва Урдуннинг қироли Абдуллоҳнинг укаси бўлиб, 2011 йилнинг январидан Осиё FIFAсининг вице-президенти лавозимида фаолият кўрсатмоқда. FIFAнинг аёллар футболида ҳижобни ман қилиш ҳақидаги қарорини бекор қилишда катта жонбозлик кўрсатган. 2007 йилги футбол чемпионатининг финалида шахзода ёшлар жамоасини муваффақият ила Урдунда қабул қилиб олди. Шу билан бирга, шаҳзода Алий “Осиёда футбол тараққиёти” лойиҳасининг раиси ҳам ҳисобланади. Қиролликнинг барча ҳудудларида футбол марказларини очиш ила шаҳзода Алий спортнинг таълим ва маданият соҳалари бўйича аҳамиятини оширишда катта ёрдам ишларини амалга оширди. 

Яя Туре (Кот д’Ивуар)

Туре дунёдаги энг яхши футболчилардан биридир. Ҳозирда у «Манчестер Сити» учун тўп суради, ундан аввал эса «Монако» ҳамда «Барселона» жамоаларида ўйнаган. Ғарбдаги одатга кўра ғалаба билан тугаган ўйиндан сўнг ўйинчиларга қимматбаҳо шампан виноси солинган шишалар берилади. Туре эса, ўзининг муусулмон эканлигини айтиб, ушбу совғадан воз кечган биринчи футболчи бўлди. Ушбу ҳолат совғалар рўйхатини бошқатдан тузилишига олиб келди ва кейинчалик шампан виноси ўрнига совға учун мўлжалланган махсус қалқонларга алмаштирилди. 2013 йилнинг октябрида Туре филларнинг ноқонуний овланишига қарши ҳаракатга қўшилди ва бу борада БМТ нинг атроф-муҳит бўйича дастурининг хайрия элчиларидан бирига айланди.  Шу билан бирга, Туре MTV баҳолаши бўйича «Йил Кишиси — 2014» совринига сазовор деб таклиф қилинди.

Ҳошим Амла (Жанубий Африка)

Жанубий Африкалик ҳиндлардан келиб чиққан биринчи машҳур крикет ўйинчиси бўлди. Тақволи мусулмон ўлароқ Ҳошим реклама ҳаракатларида ароқ ишлаб чиқарувчиларининг логотиплари (маҳсулот белгилари) ни  қўллашга қарши чиқишга тарғиб қилиб келган.   Wisden даврий нашрининг баҳолашига кўра Амла 2013 йилнинг энг сара ўйинчиси деб тан олинган.

Пол Погба (Франция)

Айни вақтда Погба дунёдаги энг қиммат футболчи номини ҳам қўлдан бермай келмоқда. Унинг йиллик гонорари 89 миллион фунт-стерлингни ташкил этади.  «Манчестер Юнайтед»нинг ҳамда Франция терма жамоасининг мазкур маҳоратли ўйинчиси 2014 йил жаҳон чемпионатида Франция жамоаси учун бўлган ўйинларда ёрқин чиқишлар қилиб, чемпионатнинг энг яхши ёш футболчиси деб тан олинган. Ҳақли равишда Пол Европанинг энг зўр  мусулмон футболчиси номига сазовор бўлиб келмоқда.

Зайниддин Зидан (Франция)

Зайниддин Зидан машҳур Франция футболчиси бўлиб, асли келиб чиқиши жазоирлик ҳисобланади. Марсел шаҳрининг қашшоқ ҳудудидида дунёга келган Зайниддин, тарихда энг буюк фтболчилардан бўлиш учун қўлидан келган ва келмаган барча нарсаларни қилди ва мамлакатининг барча совринларини қўлга киритди. Кейинчалик у «Реал Мадрид» футбол жамоасининг бош мураббийи сифатида футбол соҳасидаги муваффақиятли фаолиятини давом эттирди. Унинг камтарона исломий хулқи жамиятда катта меҳр-муҳаббат ва ҳурмат қозонишига сабаб бўлди.

Месут (Масъуд) Ўзил (Олмония)

Олмон терма жамоасининг энг сара футболчиларидан. Ушбу футболчининг иқтидори ва матонати Олмон жамоасига 2014 йилнинг жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишига ёрдам берди. Месут 2010 йилда Бэмби мукофотига созовор бўлган. Ушбу мусулмон футболчи ўзининг барча жамғармаларини хайрия ишларига сарфлайди. Мазкур терма жамоанинг мухлислари қайд этишларича, Месут доимий равишда ўйиндан аввал намоз ўқиб, дуо ва илтижолар қилади. Шу билан бирга маълумки, Ўзил Ислом арконларининг барчасини қатъийят билан адо этиб келади. Ҳар бир ўйиндан олдин Қуръон тиловат қилади, рўза ибодатларини адо этади, беш вақт намозни канда қилмайди. 2016 йилда Месут Маккага сафар қилиб, ҳаж ибодатларини адо этиб қайтди.

Сонни Уильямс (Янги Зеландия)

Сонни Уильямс ҳалқаро миқёсдаги регбичи бўлиб, оғир вазнда Янги Зеландиянинг бокс бўйича чемпиони ҳамдир. Уильямс 2008 йилда Исломни қабул қилди ва Янги зеландиянинг регби бўйича терма жамоасининг Исломни қабул қилган биринчи мусулмондир. 2013 йилда ҳар йили ўтказиладиган RLIF тақдирлаш маросимида Сонни дунёнинг энг яхши регби ўйинчиси деб эътироф этилган. 2015 йилдаги жаҳон биринчилиги мусобақларидаги ғалабадан сўнг Сонни ўз олтин медалини мухлисига ҳадя қилган.

back to top