Туркия: Қуръоннинг муфассал тафсирини олимлар билан ёзишга тайёргарлик бошланди
- Written by Info.islom.uz
Туркия: Қуръоннинг муфассал тафсирини олимлар билан ёзишга тайёргарлик бошланди
Туркияда муқаддас Қуръони Каримнинг янги тафсирини ёзишда иштирок этадиган олимлар рўйхати тузилмоқда.
Дейлисабоҳ нашри хабарига кўра, Давлатга қарашли Дин ишлари бўйича идора раҳбари профессор Али Эрбош Қуръони Каримнинг муфассал тафсирини “турли соҳа мутахассислари” ёрдамида ёзиш ҳаракати бошланганини маълум қилган.
Эрбош Қуръон тафсирини ёзишга мутахассислар жалб этилишининг сабабини шундай изоҳлаган:
“Масалан, астрономия билан боғлиқ оятлар тафсирини ёзишда астрономия бўйича мутахассис ёрдам беради”, - деган.
“Ал-Мўминин сурасида хомиланинг она бачадонида ривожланиши тўғрисида гап борган. Ўша жойда бизга гинеколог мутахассис ёрдам беради”, - дея сўзига қўшимча қилган профессор Али Эрбош 2 апрел куни Истанбул шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида.
У сўзида давом этиб: “Масалан, астрономия ҳақида яхши билимга эга бўлган мутахассис астрономия ҳақидаги оятларни яхшироқ тушуна олади”, - дея тушунтириш берган Али Эрбош.