Яна бир мусулмон ҳажга велосипедда отланди

Яна бир мусулмон ҳажга велосипедда отланди

Кўплаб марокашликлар сингари унинг ҳам исми Муҳаммад. Фамилияси камроқ учрайди, ўзига хос – Рубуҳат (таржимаси «қозониш»). Ва, албатта, Муҳаммад Рубуҳат тинчлик учун курашиш ва ғалаба қозонишни истайди. Ҳатто сафарини ҳам «тинчлик учун саёҳат» деб номлади.

У муқаддас Ислом қадамжоларига велосипедда уюштираётган сафарини аниқ ифодалаш учун атай шу номни танлади. Муҳаммад «Le Site info» ахборот порталига саёҳатнинг бошланғич нуқтаси ўз туғилган шаҳри Мекнес (Марокаш) бўлишини айтди. Кейин Мали, Нигер, Чад ва Судан орқали Қизил денгизга етиб боради, дея хабар беради “Марва.тур”. Ундан сўнг сайёҳ диний фарзни адо этиш учун Маккага йўл олади. Табиийки, ҳажга велосипедда кетаётганидан жуда фахрланади. Шу билан бирга, у отда ёки пиёда ҳажга борган аждодларига ҳурмат бажо келтиришни ҳам хоҳлайди!

back to top