Муаллақ тош воқеаси

Муаллақ тош воқеаси

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Буроқ (отдан кичикроқ, хачирдан каттароқ, ҳайвон)да Жаброил (алайҳиссалом) билан осмонга кўтарилдилар. Шунда оёқлари остидаги тош ҳам бирга кўтарила бошлади. Буни сезган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) «тўхта, сен қолгин», дея амр этдилар. Шунда тош ўша жойда ердан ҳавога узилган ҳолида муаллақ, қолди...

Тарихдан маълум, бу воқеа «Исро ва Меърож» ҳодисаси билан боғлиқдир. Яъни, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ўша кеча хуфтон намозидан сўнг Умми Ҳоне бинти Абу Толибнинг уйида ухлаб қолган эдилар. Аллоҳ таоло шу кечада, яъни Расулуллоҳ, пайрамбарлигининг 11 йили ражаб ойининг 27 чисида руҳ, ва жасадлари билан Муҳаммадни (алайҳиссалом) Бурок номли ҳайвон-да сайр қилдиради. Айтишларича, у зот ушбу тош устидан Буроққа минганлар. Яна бир ривоятда уловлари билан тош устидан осмонга кўтарилганлар. Бу воқеа туғрисида Қуръони каримнинг  Исро сураси 1-ояти, Марям сурасининг 11-ояти, Оли Имрон сурасининг 31-ояти ва Бақара сурасининг 144-оятларида далил ва ишоралар бор. Айрим олимлар эса ушбу тошни «осмондан тушган метроит қолдиклари», деб ҳисоблаб, мазкур осмон жисми «қачонлардир ерга кўчиб тушган ва шу ҳолда қотиб қолган, деган фикрни илгари суришади.
Нима бўлганда ҳам катта харсангнинг ҳавода му¬аллақ, қолиши бир мўъжиза.
Ҳозирги ўша тош жойлашган Қуддус шаҳри ва унинг атро-фидаги жойлар қадимда Шом ери деб аталган. Мазкур шаҳар Умар (розияллоҳу анҳу) томонидан мелодий 638 йилда Румликлар босқинидан озод қилинади. Муаррихлар «ўшанда мусулмонлар насронийларни ҳам, яҳудийларни ўз ҳимоясига олди», деб ёзишади. Ҳатто насронийлар Қуддусдаги «Воскресение» («Қайта тирилиш») черкови калитини ҳам мусулмонларга ишониб топширишган экан. Шундан сўнг Умар (розияллоҳу анҳу) қадимий Байтул Мақдис ибодатхонаси ўрнига Масжидул Ақсони қурдиради. Ривоятларга кўра, Байтул Мақдисни қадимда Сулаймон (алайҳиссалом) қурдирган. Мазкур ибодатхона қурилишида жинлар ҳам хизмат қилишган. Сулаймон (алайҳиссалом) асоларига суянган ҳолда уларни кузатиб турган бир пайтда, Аллоҳ таолони изни ила жонлари узилади. Шунда жинлардан иборат хизматкорлар бекаму-кўст масжид ва сарой қурилишини битказишди. Аммо Сулаймоннинг (алайҳиссалом) бўлди, деган ишораси бўлавермагач, воқеани билиш мақсадида бир қуртни Сулаймоннинг (алайҳиссалом) асолари тагидан кемиришга ёллашади. Қурт кемиришни бошлаганида, тик тур¬ган ҳолларида Сулаймоннинг (алайҳиссалом) жонлари узилиб бўлган эди. Шу ҳолатда Сулаймон (алайҳиссалом) йиқиладилар ва жинлар дуч келган тарафга тумтарақай қочиб кетишади.
Ўшанда қурилган Байтул Мақдиснинг сўнги омон қолган бинолари мелодий 70 йил¬да рўй берган вайронагарчилик сабабидан яна қулатилади. Бироқ, олдин ўтган барча пайғамбарларга Байтул Мақдис ўрни қибла ҳисобланган. Ҳатто Муҳаммад (алайҳиссалом) ҳам ўн етти ойча ўша тарафга юзланиб намоз ўқиганлар. Бунинг баёни Бақара сурасининг 149-150-оятларида айтиб ўтилган. Ҳадиси шарифларда ҳозирги Масжидул Ақсони Ер юзидаги улуғланган масжидларнинг учинчиси, яъни Масжидул Ҳарам ва Масжидул Набавийдан кейинги ўринда туриши баён қилинган. Археологлар ҳозирги кунда яҳудийлар «ЙИҒИ девори», мусулмонлар «Буроқ, девори» деб атайдиган деворни Сулаймон (алайҳиссалом) қурдирган ибодат¬хона қолдиқларидан бир қисми деб ҳисоблашади.
Масжидул Ақсони кейинчалик уммавийлар раҳбари Абдулмалик ибн Марвоннинг кўрсатмаси билан кенгайтиришади. Шунингдек, муаллақ, тош устига    саккиз бурчакли Қуббатус Саҳро ибодатхонаси қурилади. Тош ҳозирги пайтда ўша қубба ичида сақланмоқда. Дарвоқе, бу тош асли фаришта бўлган, деган манбалар ҳам йўқ, эмас. Унга кўра, Аҳли Мийсоқ, яъни барча инсонларнинг руҳлари яратилган кунда, уларнинг ўлими ва туғилиши, ҳамда руҳларнинг ўзлари танлаган касблари ва ундан келадиган ризқ миқдори маълум саҳифаларга битилади ва бир фариштага бу саҳифаларни ют, деган буйруқ бўлади. Фаришта уни ютади. Унга «тош бўл!», дейилади ва фаришта тошга айланади. Ушбу тошга айланган фариш¬та устига чиқиб, Исрофил (алайҳиссалом) оғизларига олиб турган сурни қиёматда чаладилар. Шунда бу фаришта ўз ҳолига қайтарилиб,   оғзидан   ўша   битиклик саҳифа ҳам олинар экан...
Айтишларича, келиб-кетувчиларнинг тартибли-тартибсиз ҳаракатлари туфайли тошга азият етмаслиги ва тинимсиз безовта бўлавермаслиги учун уни худдики муаллак эмасдек, устун кўтариб тургандек кўриниши учун таг қисмига ғишт териб қўйилган. 
Ҳа, Ер юзида инсон ақли етмайдиган мўъжизалар биз ўйлаганимиздан кўра кўпрок, хилма-хил ва бир-биридан ҳайратланарлидир.

Абдувоҳид ЎРОЗОВ,
“Мовароуннаҳр” нашриёти Дин асослари бўлими ходими

Хулоса ўрнида

Шайх ҳазратларидан Муаллақ тош ҳақида сўралганида қуйидагича жавоб берган:

 

back to top