Қуддус (Иерусалим) ва араб давлатлари
- Written by Administrator

28 май куни яҳудийлар Қуддуси шариф кунини нишонлашди. 1967 йили бўлиб ўтган олти кунлик урушдан сўнг Қуддуси шариф шаҳри Исроил назоратига ўтган.
Тарихи
1948 йилги урушда яҳудийлар Fарбий Қуддусни босиб олиб, муқаддас шаҳарнинг 84,1% майдонини эгалладилар. Шаҳардаги 85% араб маҳаллий аҳолини бошқа кварталларга кўчириш ҳамда яқин қишлоқлардаги ерларни мусодара қилиш йўли билан яҳудийлар томонидан олиб қўйилди. Мисол учун Исроил парламенти ва бир қанча вазирлик бинолари маҳаллий Литфа, Айн Карим, Диёр Ясин ва Ал-Малик қишлоқларида барпо этилди. 1967 й. Соинистлар Ал-Ақсо масжидини ўз ичига олган шарқий Қуддусни қўшиб, деярли бутун Қуддус шаҳрини забт этишди. 1967 й. 27 июнда шаҳарнинг ҳар икки қисми “Исроил маъмурияти” бошқарувида бириктирилди. 1980 й. 30 июлга келиб, Қуддусни сионистлар Исроилнинг доимий шаҳри дея эълон қилишди.
Сионистик ғояси Қуддусга яҳудийлар тарихи ва динида муҳим ўрин тутадиган масала сифатида қарашади. Яҳудийлар давлати барпо бўлишидан 50 йил олдин Бутунжаҳон Сионистлар Ташкилоти асосчиси Герцл шундай ёзган эди: “Мен ўлгунимча Қуддусни олсак, мен ўзим яҳудийлар учун муқаддас бўлмаган барча нарсаларни йўқ қиламан ҳамда асрлар давомида мавжуд бўлган барча табаррук нарсаларни ёқиб юбораман ”. Худди шу кайфиятдаги фикрларни давом эттириб, айтади: “Исроилни Қуддуссиз тасаввур қилиш ҳамда Қуддусни Сулаймон яҳудий ибодатхонасиз тасаввур қилиш маъносизликдир”.
Иудаизмнинг системали ва кенг дастурини амалга ошириш учун сионистлар шаҳарнинг майдонини 1967 й.ги 6,5 кв.км.дан 1990 й.да 123 кв.км.га кенгайтирди ва шу билан Fарбий қирғоқ ҳудудининг 15% (840 кв.км.) майдонига “Буюк Исроил” давлатини тузишни режалаштирмоқда. Сионистлар Ал-Ақсо масжиди жойлашган Шарқий Қуддус атрофига 17 та яҳудий қишлоқларини барпо этишди. Бундан мақсад уни атрофидаги араб қишлоқларидан ажратиб олиш ҳамда келажакда тинчликка эришилса, Қуддусни фаластинликларга бериб қўйишнинг олдини олиш эди.
2000 йилги статистик маълумотларга қараганда, Fарбий ва Шарқий Қуддус аҳолиси 650 000 кишини ташкил этган бўлиб, улардан 450 000 киши яҳудий миллатига мансуб. 200000 араб шаҳарнинг шарқий қисмида истиқомат қилади. Фаластин инглизлар томонидан босиб олингунича қадар араблар умумий аҳолининг 90% ини ташкил қилган. Фақат яҳудийлар тажовузига учраганидан бўён Қуддусда яҳудийлар аҳолининг 86% ини ташкил этди. Яқин кунларгача мавжуд бўлиб турган яна 10% и яҳудийлар ўзларининг қишлоқларини кенгайтириш мобайнида ўзлаштирган эди.
Ал-Ақсо масжиди ҳолати янада ҳалокатлироқдир. Қуддус забт этилгандан сўнг бир неча кун ўтгач, сионистлар масжиднинг ғарбий девори тўғрисида Ал-Мағриб мавзеини бузиб, унинг ўрнига 135 та уй қурдилар. Ушбу мавзедаги яна иккита масжидни бузиб, ўрнига диний маросимлар ўтказадиган жой қилдилар. Сулаймон ибодатхонасининг мавжуд бўлган-бўлмаганлигига археологик ишонч ҳосил қилиш мақсадида яҳудийлар Қуддуснинг жанубий ва ғарбий қисмларида кенг миқёсли ер қазиш ишларини бошлаб юборишди. Бунинг акси ўлароқ топилган қазилмаларнинг асосий қисми ислом даврига тегишли бўлиб чиқди ва албатта, шаҳарнинг исломий ўтмишидан далолат берарди бу ҳолат. 1967-2000 йилларда яҳудийлар яҳудийлар махфий равишда ўнлаб қазилма ишларни олиб боришди ҳамда Ал-Ақсо масжиди остидан тунеллар қазишди. Тунеллар қазув жараёнида масжид тагида асоий суянч вазифасини бажарувчи қояли плитага зарар етказувчи махсус химикатлар ишлатилди.
1967-1993 йилгача яҳудий-сионистлар Ал-Ақсо масжидига қаратилган 40 та ҳужум-ҳаракатларини содир этишди ҳамда Ослода келишилган тинчлик битимларини эътиборга олмаган ҳолда 1993-1998 йилгача 73 та шундай ҳаракатларни амалга оширишди. Масждига етказилган энг катта зарар бу 1969 й. 21 августда унга ўт қўйиб юбориш ҳолати эди. Кейинчалик, яъни 1980 йил 1 майда, 1984 й. январ, август ва декабр ойларида Ал-Ақсо масжидини портлашишга уриниш ҳаракатлари кўзга ташланган. 1989 йил 17 октябрда яҳудий тажовузкор Ал-Ақсо масжидига кираверишда яҳудий ибодатхонасига тамал тошини қўйишди. Ал-Ақсо масжидини ичига мазкур ибодатхонага пойдеворини қуйишда қаршилик кўрсатган фаластинликларнинг 34 таси ҳалок бўлган, 115 таси жароҳатланган (1990 й. 8 октябр). 1996 й. 25-27 сентябр кунлари Ал-Ақсо масжидининг тагида олиб борилаётган қазиш ишлари мобайнида қаршилик кўрсатган 62 та фаластинлик вафот этган, 1600 таси жароҳатланган.
1967 йилдан бўён БМТ ва ХК Исроил томонидан шарқий Қуддуснинг босиб олинган қисмини рад этадиган кўплаб резолюциялар қабул қилди ҳамда шаҳар статусини ўзгартирадиган ҳар қандай қонуний, бошқарув ва жисмоний чора-тадбирларни тан олмади. Биринчи резолюция № 2253 1967 й. 4 июлда, 1980 й. 29 июнда БМТ ES712 каби резолюциялар қабул қилинди. Мазкур резолюцияларда босиб олинган барча ҳудудлардан, жумладан, Қуддусдан сионистларни бутунлай ва эътирозларсиз тарк этишга чақирилди. Бундан ташқари, шунинг эртасига ХК (АҚШ қўллаб-қувватлаши билан бирга 14 та овоз) бир овоздан Қуддуснинг статусини ўзгартиришга қаратилган барча чораларни ноқонуний деб эълон қилди ва Исроилни оккупацияни тўхтатишга чақирди.
Жўғрофияси
Қуддус (Иерусалим) шаҳри шарқий узунлик координатаси бўйича 35° ва 13 минут ҳамда кенглик бўйлаб 31° ва 47 минутда жойлашган. Шаҳар ғарбдан шарққа томон чўзилган тепаликлар тизмасида жойлашган. Баландлиги денгиз сатҳидан 720 м.дан 830м.гача етади. Қуддус шаҳридан кртаер денгизигача 52 км., кенглик денгизгача 22 км., Қизил денгизгача эса 250 км.дир. Қуддус билан Фаластиннинг бошқа шаҳарлари ҳамда араб давлатлари пойтахтлари ўртасидаги масофа қуйидагича: Ака шаҳри 150 км., Наблус 65 км., Халил 36 км., Яффа 62 км., Fазо сектори 388 км., Қоҳира 528 км., Дамашқ 290 км. Ва Боғдод 865 км.
Археологик қазишмаларнинг гувоҳлик беришича, Қуддусга дастлабки аҳоли кўчиб келиши шаҳарнинг жануби-шарқидаги “Сулван” қишлоғи юқорисидаги “Ад-духур” (Ат-Тур) баландлигида истиқомат қилган. Аҳоли кўчиб келган майдон тахминан 55 донумга етган. “Ад-духур” баландликларининг шарқий томони “Умм ад-Дараж” деб аталган. Кейинчалик улар бошқа баландликлар, яъни “Байт Зайтун” (шимол-шарқ), Шарқдаги Хромавая (таъқиқланган) тоғи ва жануби шарқдаги Сион тоғларига кўчиб ўтишган. Улар шаҳар деворлари ички қисмида жойлашган бўлиб, бугунги кунда “Эски Қуддус” сифатида машҳурдир. Анча кейин бу каби кўчиб келиш майдони 1 кв.км.
Қуддус табиий ҳимоя қалъаларига эгалиги билан ажралиб туради. Шаҳар кўплаб водийларни қамраб олган. Бир тарафдан учта водий: шарқда Биби Марям ёки Сулаймон водий номи билан машҳур бўлган “Жаҳаннам водийси”, ғарбда “Ал-Жаббанейн” водийси жануби ғарб ва ғарбда “Ар-раббаба” водийлари мавжуд. Шимолий тарафдан Қуддус тепаликлари табиий тўсиқлари йўқ бўлган текис ҳудудларга туташиб кетади. Шунинг учун шаҳарга қаратилган ҳужумларнинг асосийси Қуддус шимолидаги “Ал-машариф” тоғи томон уюштирилган.
Шарқий томондан Иордан дарёси водийларига бўлган ҳудудларда ҳукмронлик қилувчи денгиз сатҳидан 830 м. баландликда жойлашган Аз-Зайтун “ (“Ат-Тур”) тоғи жойлашган. Fарбий томондан шаҳар тоғ тизмалари билан ўралган.
Доктор Али мақоласи асосида Абу Муслим тайёрлади