Рамазон ойини бошқа мамлакатларда қандай ўтказишади?
- Written by Info.islom.uz
Рамазон ойини бошқа мамлакатларда қандай ўтказишади?
Рамазон ойини ўтказиш анъаналари хар бир мамлакатда ўз хусусиятига эга эканлигини биласизми? Бу мамлакатларнинг баъзиларида, Рамазон ойида, шунчаки таомланиш хам байрамга айланиб кетади. Рамазон ойини нишонлаш, хар хил миллатлар ичида, уларнинг анъаналари туфайли, ўзгача одат бўлиб қолди.
Бу байрамнинг қизиқарлик эканлигининг сабаби хам шунда. Таъкидлаш керакки, Рамазон ойида, мўминлар, қуёш чиққанидан то ботгунига қадар, хамда шом намозигача ейиш ва ичишдан тийилишлари шарт. Рамазон ойида рўза тутиш, исломнинг асосий беш устидан биридир. Бу йилги қамария ойи иссиқ ёзги мавсум билан тўғри келди.
Мисрда Рамазон ойи
Миср – энг катта ислом давлатларидан биридир. Унинг аҳолиси 83 миллион кишини ташкил этади, улардан 90% - сунний мусулмонлар, қолганлари эса – христианлардир.
Мисрда Рамазон ойи ўзига ҳос шарқона уйғунликка эга. Одамлар сахар ва ифторлик қилиш учун бир-бирлариникига меҳмонга борадилар. Ресторанларга жам бўлган оилалар билан ёки дўстлар билан биргаликда, сахарлик ва ифторлик қилиш учун бориш, анъана бўлиб қолган. Кичкинтойларга эса, фақат шу ойда сотиш одат бўлган, фонарча олиб берилади. Телевидение орқали хар хил оилавий кўрсатувлар кўрсатилади: сериаллар, комедиялар, кўнгилочар дастурлар.
Хар куни тонгдан икки соат олдин, кўчаларга дўмбирачилар чиқиб, дўмбира уриб, шаҳар ва қишлоқ фуқароларини сахарликка ухлаб қолмасликлари учун уйғотадилар.
Таровиҳ намози вақтида, масжидлар одамларга тўлиб кетади, хатто баъзи кўчаларда, мусулмонларнинг кўплигидан тирбандлик ҳосил бўлади.
Ҳар куни, шом намозига яқин йўл ҳаракати жонланиб кетади: хамма ифторга кеч қолмаслик учун, уйига ёки ресторанга шошади.



