Малайзияда Рамазон ойи
- Written by Info.islom.uz
Малайзияда Рамазон ойи
Малайзияда ислом дини, давлат дини ҳисобланиб, аҳолининг 53% дан ортиғи, бу динга амал қиладилар. Бу муқаддас ой арафисида, мусулмонлар иштиёқ билан ўз тайёргарликларини бошлайдилар – икки хафта муқаддам, муслималар магазинларга бориб, Хаййит айёми учун либосга материаллар, гуруч, хурмо ва бошқа лозим бўладиган нарсаларни сотиб олиш билан овора бўладилар. Эркаклар эса, байрамга тайёрланиш мақсадида, ўз аҳли аёлларига уйларини тозалаш ва ясаттиришга ёрдам берадилар.
Рўза кунлари, енгил сахарлик қилиб, яъни – гуручга гоҳида товуқ гўшти, тухум, мол гўшти ёки сабзавотларни қўшиб истеъмол қилиб, малайзияликлар иш кунига тайёргарликларини бошлайдилар. Хаёт ўз маромида кетаверади, аммо одамлар бир-бирларига эътиборлик ва раҳмдил бўлишга ҳаракат қиладилар.
Куннинг якунида, озиқ-овқат сотиладиган савдо дўконлари, ҳудди ёмғирдан сўнг қўзиқорин кўпайгани каби, кўпайиб боради. Бу ерда, сиз ҳоҳлаган нарсангизни сотиб олишингиз мумкин, жумладан, қовурилган жўжа, оловда пиширилган балиқ, ичимликлар, ширинликлар ва ҳаказолар. Рўзадан сўнг, бундай хилма-хилликлардан кўз қамашиб кетганида, хар қандай таом ҳам ўта мазалик ва ёқимлик туюлади!
Қўшнилар бир-бирларини ширинликлар билан меҳмон қиладилар ва биргаликда Таровиҳ намозига отланадилар. Баъзилар рўзаларини масжидда очадилар.
Аммо малайзияликларнинг маданиятининг бошқа маданиятлардан фарқли томони, ўзига ҳос уйғунлик касб этувчи одати, Рамазон ойининг охирги 10 кунлигида яққол сезилиб туради. Хар бир уй керосинлик қалай фонарлар билан чақнаб туради. Хар ерда, асосан қишлоқларида одамлар, кимнинг уйи энг кўркам безатилганлиги билан, ким ўзарга мусобақалашадилар.
Мусулмонлар ҳис-ҳаяжон билан Лайлат ул-Қадрни кутиб, тайёрганлик кўрадилар. Тантонавор муҳитда Ийдул фитр, Хаййит байрамининг яқинлашиши сезилиб туради. Болалар, уй олдиларидаги ҳовлиларида бенгал оловлари, мушакларини ёқиб чувалашадилар.Уларнинг оналари эса, ошхоналарида пирожний ва ширинликлар тайёрлаш билан овора бўладилар.
Бошқа мамлакатларга ўқиш сафарига кетган Малайзия студентлари, бу муқаддас кунларда бирга йиғилиб, бир-бирларини миллий таомлари билан меҳмон қилиб, Хаййит айёмини байрам қиладилар. Оилаликлар эса, қариндош ва дўстлар учун, ўз эшикларини очиб қўядилар.



