Футболчи Пол Погба Рамазон ойида умра зиёратини амалга оширди

Футболчи Пол Погба Рамазон ойида умра зиёратини амалга оширди

Англиянинг Манчестер Юнайтед футбол клуби ва Франция терма жамоаси марказий яримҳимоячиси Пол Погба Каъба ёнида олган видеосини эълон қилиб, бу жойни дунёдаги энг чиройли жой деб атади, дея хабар беради Hindustan Times.

Футбол бўйича Жаҳон Чемпионати FIFA 2018 бошланиши арафасида 25 ёшли француз футболчиси аввало мусулмонлар муқаддас шахри – Маккани зиёрат қилишга қарор қилиб, шундай сўнгина ўз жамоасига қўшиладиган бўлди.  
«Бу шундай гўзал жой. Гўзал, гўзал, гўзал! Ва бу ҳисни... Мен ҳаттоки буни сизга тушунтириб беролмайман.Фақат бу ерга келган инсонгина буни ҳис этиши мумкин», -дейди Пол Погда ўзининг Instagramга қўйган видеосида.
У ўтган ҳафтада BBC каналига берган интервюсида ўзи ва Франция терма жамоасидаги дўстлари ўйинларга соғлом ўй-фикр билан бориши кераклигини айтиб ўтди, чунки бу маҳорат ижросидан кўра ҳам юқорироқда туради.   
Таъкидлаб ўтамизки, бу Погбанинг Маккага биринчи зиёрати эмас. 2016-2017 йилги мавсум охирида у ғалабани қандай нишонлаш кераклигини кўрсатиб ўтди. Франциялик футболчи Маккада умра зиёратини амалга оширди.
2017 йили Пол Погба «500 энг машҳур мусулмонлар» «The Muslim 500» таркибига кирди – бу дунёда энг кучли таъсирга эга мусулмонлар рўйхати бўлиб, ҳар йили Иордания Қироллиги стратегик тадқиқотлар исломий маркази томонидан тузилади.
Ҳозирги кунда Пол Погба дунёда энг қиммат футболчилар қаторидан жой эгаллаб урибди. Унинг йиллик гонорари 89 миллион фунт стерлинни ташкил этади. Манчестер Юнайтед ва Франция терма жамоасининг истеъдодли ярим ҳимоячиси 2014 йилги Футбол бўйича Жаҳон Чемпионатидаги ажобтовур ўйинларидан кейин мусобоқанинг «энг яхши ёш ўйинчи» деб топилди. У Европанинг энг яхши мусулмон футболчилари қаторида туради.  
Бу номдор ўйинчи Аллоҳнинг Каломига эргашади. Бу йилги Жаҳон Чемпионати бошланиши қисман Рамазон ойига тўғри келади, шунинг учун унинг рўза ибодатини тўлиқ адо этиши ҳозирча ноъмалум.
Погба Франция терма жамоасига ғалаба олиб келишга умид қилмоқда. Французлар 1998 йилги жаҳон кубоги соҳиби ва 2006 йилги финал иштирокчиси ҳисобланади. Бу йили улар мусобақани 16 июн куни Қозон шаҳрида Австралия терма жамоасига қарши ўйин билан бошлашади – бу Ийд ал-Фитр (Рамазон ҳайити) дан кейинги кунга тўғри келади.

back to top