Миср термасининг машғулотларини томоша қилишга келганлар катта ифторликда қатнашишди

Миср термасининг машғулотларини томоша қилишга келганлар катта ифторликда қатнашишиди

20 мингдан ортиқ рўзадор Аҳмад ҳожи Қодиров жамғармаси уюштирган улкан ифторликда оғиз очишди. “Чеченистон юраги” масжиди ёнидаги майдонда тузалган дастурхон атрофида Ингушетия, Доғистон, Татаристон ва Грознийдаги “Аҳмад Арена” стадионида Миср футбол термасини машғулотларини томоша қилишга узоқ-фқиндан келган муҳлислар жамул-жам бўлишди. Ифторликнинг асосий таоми бўлган ошни Ўзбекистондан махсус чақиртирилган ошпазлар тайёрлаб беришди. Ифторлик билан бир қаторда “Фирдавс” тантаналар саройида саратон ва паралич хасталикларига чалинган, тиббий муассасалар ҳамширалари ва “Автойўлтаъмир” ишчилари ҳамда ва минтақадаги кам таъминланган оилалар учун алоҳида дастурхон ёзилди. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилишича, “Фирдавс” саройидан ҳеч ким қуруқ қайтмаган. 48 та оила янги квартиралар калити, қолганлар эса катта миқдорадги пул соҳибларига айланишди.

back to top