Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг Республика босқичи (Жонли эфир)
- Written by Администратор
Бугун, 21 апрель куни Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг Республика босқичи Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасидаги “Ёшлар маркази”да бошланади. Ушбу мусобақани кузатишга интиқ бўлган қалблар сонияларни санашмоқда.
Маълумот учун, 21-24 апрель кунлари (йигитлар) ва 25-26 апрель кунлари (аёл-қизлар) ўтказилади.
Мусобақа жараёнини онлайн намойиш этиш учун барча ҳудудлардаги бош масжидлар ва йирик мажмуаларда катта ҳажмдаги мониторлар ўрнатилиб аҳолимиз учун қулай шароит яратилган.
ЎМИ Матбуот хизмати