Ғазо сектори: 10 йиллик қамал ва харакатсизлик...

Ғазо сектори: 10 йиллик қамал ва харакатсизлик...

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти яна бир бор жаҳон ҳамжамияти эътиборини 10 йилдан ортиқ Исроил қамали остида қолган Ғазо секторидаги азоб чекаётган фаластинликларга қаратишга харакат қилмоқда ва тез орада ҳаётга яроқсиз ҳолга келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Ғазо секторига ХАМАС Исломий қаршилик харакати раҳбарлик қилганидан сўнг Исроил қамали бошланди. Натижада соғлиқни сақлаш, таълим, электр қувват хизматлари сифати кескин пасайиши ва ёнилғи танқислигига олиб келди. Мисол учун, Ғазонинг 70% фоиз аҳоли турар жойлари ҳамда ташкилотлари мутлақо электр қувватисиз қолдилар. Бундан ташқари , сектор 2008, 2012 и 2014 йилларда Исроил томонидан содир этилган фалокатли харбий хужумга дучор бўлди, бу ўз навбатида усиз ҳам жуда оғир аҳволни янада ёмонлашишига сабаб бўлди. Аммо ҳеч нарсага қарамасдан Ғазо аҳолиси жуда сабрли ва иродалидир.

Яшаш учун яроқсиз...

БМТнинг 2012 йилги баёнида, агар Исроил қамали юмшатилиши учун бирон бир чора кўрилмаса икки миллион фаластинлик яшаб келаётган Ғазо сектори 2020 йилга келиб ҳаёт учун яроқсиз бўлиб қолиши мумкинлиги ҳақида ҳабар берилган эди.

БМТ Фаластин худуди ривожланиши ва гуманитар ёрдами бўйича координатор Роберт Пайпер сўзларига қараганда амалда барчаси тескари йўналишда содир бўлмоқда.

Қуддусдаги баёнотида Ғазо сектори ҳолати ҳақидаги ҳисоботидан сўнг, у шундай деди: “Бир неча йил аввал баъзи кўрсаткичларга кўра Ғазо яшаш учун яроқсиз ҳолатга келиш муддатини таҳмин қилган эдик, аммо ҳозирда кўриниб турибдики аҳвол биз ўйлаганимизданда тезроқ оғирлашиб бормоқда”. Хусусан, у Ғазода электр қуввати таъминоти кунига икки соатгина билан чекланиб қолаётгани, тез тиббий ёрдам олишга муҳтож (саратон касаллигига чалинганлар), аёллар ва болалар кундан кунга имкониятлари қисқариб бораётгани ҳамда ёшлар орасидаги ишсизлик даражаси 60%га яқинлашиб қолгани ҳақида маълум қилди.


БМТ вакили Ғазо секторидаги шароит яшаш учун керак бўлган шароитнинг энг пас даражасичалик ҳам эмаслиги, ва бунга қарамасдан аҳоли “олға интилишда давом этаётгани”ни таъкидлаб ўтди.

Электр таъминоти

Исроил раҳбарияти Ғазо сектори электр таъминотини яна 45 дақиқага қисқартиришларини маълум қилдилар, бу аҳоли кўпи билан кунига уч ёки тўрт соат давомида электр қувватидан фойдаланишлари мумкин дегани.

Amnesty International ташкилоти ушбу электр таъминотини қисқартириш ҳақидаги қарор шундоқ ҳам ўн йил давомида Исроил қамалидан изтироб чекаётган маҳаллий аҳолини дахшатли натижаларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бундан ташқари ушбу қарор усиз ҳам барбод бўлган Ғазо инфраструктураси ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасига катта зарар келтиради. Бу чора минлаб инсонлар ҳаётини, жумладан, тирик қолишлари учун доимий тиббий кўмакга мухтожларни, болаларни, реанимация бўлимидаги беморлар ҳаётига жиддий хавф солади. 

Ташкилот шунингдек ушбу ўн йиллик қамал Ғазо аҳолисини ноқонуний равишда бирламчи ҳаётий эҳтиёжлардан махрум қилганини таъкидлаб ўтди. Хусусан, Исроил Ғазо секторига қарши олиб бораётган урушлар ва ноқонуний қамал туфайли ушбу худудда гуманитар ва иқтисодий соҳалардаги вазият ўта оғирлашган.

Amnesty International таъкидлашича электр таъминотини қисқартириш чораси  Ғазодаги жорий вазиятни ҳақиқий гуманитар фалокатга айлантиради.

Рафаҳ чегара пункти

Исроил раҳбарияти бутун дунёнинг сукут сақлаши ўрнатилган қамал ва бошқа жиноятларга халқаро жиноий жавобгарликка тортиш йўқлиги туфайли шу кунга қадар давом эттириб келмоқда. Ҳолат фаластинлик уюшма гуруҳлар ўртасидаги можаролар туфайли ҳам янада оғирлашиб бормоқда.

Рафаҳ чегараси қачон очилади?

Қамал натижалари ҳамда Ғазодаги инсон хуқуқлари мухофазаси билан боғлиқ ҳолатни чуқурлаштирувчи бошқа омилларни ҳам унутмаслик лозим. Сўз, Ғазо аҳолисини ташқи дунё билан боғловчи ягона восита  Рафах чегараси тез – тез узоқ вақтга ёпилиши ҳамда улар томонидан қурилган ер ости туннеллар вайрон этилаётганлиги ҳақида кетмоқда.

Ғазодаги ишчи ўринларга эхтиёж кескин ортиб боргани сари ишсизлик даражаси кун сайин ошиши, гуманитар ва нодавлат ташкилотлари мехнат бозоридаги энг минимал эхтиёжни ҳам қондиролмаётганликлари вазиятни янада фожиали бўлишига сабаб бўлмоқда. Таълим муассасалари томонидан чиқарилаётган, жумладан олий маълумотли битирувчилар сони кўпайиб бораётгани ва уларнинг барчаси “ишсизлар армияси”га қўшилишга мажбур бўлаётганликларини ҳам хисобга олиш лозим. Буларнинг барчаси ижтимоий – иқтисодий соҳа вазияти офат даражасига қараб кетаётганлигидан далолат беради.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, худуди 362 квадрат километрдан ошмайдиган Ғазо секторида икки миллионга яқин фаластинлик яшаб келмоқда, бу эса сектор дунёдаги энг зич аҳоли яшайдиган минтақалардан бири дегани. Амалда худуд ундан ҳам кичик чунки Исроил Ғазонинг 87 квадрат километрини, яъни тўртдан бир қисмини буфер зона деб тортиб олган, у ерда ишлайдиган ёки қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи инсонлар ҳалок бўлишга махкум.
Ғазодаги вазиятга таалуқли сонлар шунчаки у ердаги ҳолатни қанчалик ёмонлигини тасдиқлашдан бошқа ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслиги хеч ким учун сир эмас. Фаластинликлар кундан кунга ёмонлашиб бораётган ва қийинчиликларини янада кўпайтириб бораётган ушбу шароитда узоқ вақт яшаш олмайдилар. Қамал, низолар, ҳамда жаҳон ҳамжамияти сукунати  маҳаллий аҳолининг яраларини тирнашни давом этмоқда. Фожиали вазият, Рафаҳ туннелллари вайрон этилганидан бери Ғазо қамалда қолгани, чегаралар ёпилгани, ёнилғи етказилиши тўхтатилгани ҳамда электр таъминоти қисқартирилганига қарамасдан фаластинликлар қалби яшашга интилиш ва сабрга тўладир.

back to top