Туркманистон жанубий чегара ҳудудларини мустаҳкамламоқда

Туркманистон жанубий чегара ҳудудларини мустаҳкамламоқда

Туркманистон ахборот манбалари  Афғонистон билан чегарадош бўлган  Лабоб ва Марв вилоятларида янги чегарачилар  ҳарбий қисмлари ташкил этилгани борасида хабар беришди. Туркманистон Миллий телевидениясининг маълум қилишича, ушбу  янги ҳарбий қисмлар  мамлакатда чегара қўшинларини ташкил этилгани куни муносабати билан таъсис этилган.

Янги ташкил этилган чегарачилар  ҳарбий қисмининг бири Афғонистон билан чегарадош бўлган  Туркманистон жануби-шарқий қисмида жойлашган Лабоб вилоятининг Имом Назар минтақасида ҳамда  иккинчиси   ушбу мамлакат жанубида жойлашган ва Афғонистон билан чегарадош бўлган Марв вилоятининг Тўхтабозор минтақасида очилган.

Янги очилган чегарачилар ҳарбий қисмлари замонавий тажҳизотлар, ҳарбий техникалар, кузатиш миноралари, озиқ-овқат анбори, китобхона, ўқ отишни машқ қилиш учун салонлар ва зобитлар ўз оилалари билан яшашлари учун уй-жой мажмуаси билан таъминлангани айтилмоқда.

Туркманистон ҳукумати  ўтган охирги  йилларда ушбу мамлакатнинг хавфсизлигини таъминлаш йўлида, хусусан  ҳарбий иқтидори ва чегара кучларини оширишда   бир қатор ишларни амалга оширган.

Бундан олдин ҳам Туркманистон Афғонистон билан чегарадош бўлган ҳудудда янги ҳарбий қисм ташкил қилган эди.

Афғонистондан хорижий кучларнинг чиқариш вақти яқинланиши билан Туркманистон ҳам чегара ҳудудларидаги ҳарбий кучлари иқтидорини оширмоқда.

Мазкур мамлакатдаги айрим доиралар чегара қўшинларининг иқтидорини оширалаётганини  Туркманистон ҳарбий доктринаси билан алоқадор эканлигини баён қилишган.

Воқелик шуки,  "Каспий-2012" номланган  ва денгизда ўтказилган ҳарбий машқлардан кейин  ушбу  мамлакат президенти Туркманистон ҳарбий доктринаси мудофаа характерига хос эканлигини баён қилган.

Ушбу қолибда Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммадов мамлакат қуролли кучларини энг илғорлашган ҳарбий техникалар ҳамда  тажрибали мутахассис  ва зобитлар билан таъминлашни таъкидлаган.

Туркманистон територияси  яхлитлигини ҳимоялаш, мамлакатда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш ҳамда чегара кучлари иқтидорини доимий тарзда юксалтириш заминасида бўлаётган саъй-ҳаракатларни ушбу нуқтаи назардан қараш лозим.

Туркманистон ҳарбий қудратини ошириш ва янги ҳарбий қисмларини ташкил этиш заминасида бўлаётган ҳаракат ва ёндашувлар ушба мамлакат стратегияси ва ҳарбий доктринасининг ажралмас бўлагига айланган.

Бир пайтлар Туркманистон раҳбари  мамлакат  стратегиясини  қабул қилишда миллий манфаатларни таъминлаш ва ҳудуд яхлитлигини ҳимоялашда Туркманистон қудратини оширишни таъкидлаган бўлса, эндиликда мамлакат чегара ҳудудлари хавфсизлигини таъминлаш ҳамда  қурол-яроқ ва наркотик  моддаларнинг кантрабандасига қарши курашишга  урғу бермоқда.

Шак-шубҳасиз, Афғонистонда инқирозларнинг давом этаётгани ва Ғарб ОАВда  ушбу бўҳронли мамлакатдан хорижий кучлар чиқарилганидан кейин  Афғонистонга қўшни бўлган мамлакатларда ҳам нотинчликлар бўлиши  мумкинлиги борасидаги талқинлар  айрим хавотирларни юзага келтирган.

Туркманистон мудофаа стратегиясига нисбатан ўзгараётган ёндашувлар ушбу хавотирлар асосида бўлмоқда.

Ушбу ўзгараётган ёндашувларга Ғарб давлатлари, хусусан Американинг минтақадаги сиёсий ва ҳарбий ҳаракатларини ҳам қўшиш мумкин.

Бошқа сўз билан айтганда, Афғонистон билан Туркманистоннинг қўшнилиги ва уруш давом этаётган қўшни мамлакатдан бугун ва эрта бўладиган эҳтимолий таҳдидлардан хавотирлар Туркманистон қуролли кучлари иқтидорини ошириш зарурати мавзусининг муҳимлиги  мамлакат раҳбари олдида икки марта ошган. Эндиликда ушбу зарурат асосида Туркманистонда  бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилган. Бугунги кунда ҳарбий ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини ўқитиш ва улани энг илғорлашган технологиялар билан таништириш мавзуси Туркманистон янги  ҳарбий доктринасининг дастурларида асосий ўринни эгаллаган.

Ўтган икки йил давомида Туркманистон жанубида бешта чегарачилар ҳарбий қисмларини ташкил қилганини ушбу қолибда таҳлил қилиш ва баҳолаш лозим. Ушбу ҳарбий қисмларнинг очилиш маросимида Туркманистон президенти ва олий рутбали ҳарбий масъуллар  иштирок этишган.

Интернет маълумотлари асосида

back to top