Бу диний ҳарб ақидасидир!

Бу диний ҳарб ақидасидир!

Исроилнинг 1948 йилдан то 2014 йилгача олиб борган ҳамма урушларида ўзига хос кўриниш, қоида ва жорий одати бор. У ҳам бўлса, сионист ҳарбий машинаси унга қарши урушаётган жангчиларнигина мўлжалга олмай, балки қирғин, қувғин ва йўқ қилишда, арабча айтганда “башар, шажар ва ҳажар”нинг ҳаммасини ёппасига қиради.

1948 йилги ҳарбда яҳудий тўдалар юзларча қишлоқни уй-жойлари, масжидлари, ҳатто қабристонлари билан яксон қилган. Ўлдиришда эркак, аёл, ёшу қарини ва ҳатто ожизу нотавонни фарқлаб ўтирмаган.
1967 йилги ҳарбий тажовузда ҳатто асирларни ҳам қириб ташлаган. Тинч аҳолини осмондану ердан нишонга олиб, мактабларни ҳам яксон этган.
Бу кўриниш қоида ва амалдаги одат ўлароқ Исроилнинг Ғазо ва Лубнонга бўлган ҳамма урушларида давом этиб келади. Оммавий қирғиндан ҳатто БМТга қарашли мактаблар ва масжидлар, балки шифохонаю тез ёрдам машиналаригача омонда бўлмаган!
Сионистик урушнинг бу кўриниши нодир ва ғаройибдир. Ҳатто нацистларгача ҳурмат қиладиган уруш қоидаларига мутлақо зиддир. Бундан ғам ғаройиби, сионистларнинг ўзига хос ва ҳамма урушларида амал қилган бу кўринишга изоҳ йўқлигидир. Сиёсатчи, таҳлилчи ва матбуотчиларнинг бу тўғрида энг чуқур кетганлари, бу ҳолатни халқаро қонун ва битимлар ман этган “оммавий жазолаш” деб аташади холос.
Лекин бу сиёсатчи, таҳлилчи ва журналистларнинг бирортаси биз “диний хусусият” қаршисида турганимизни тан олишмайди. “Оммавий қирғин” номли бу кўриниш Талмудда келган ва Қадим аҳд китобларида  яҳудий олимлари ёзиб қолдирган ҳарб қоидаларининг замонавий сионистик татбиқи эканига, бу қоидаларни ҳарбий бўлимларга бириктирилган ҳозирги диний олимлар аскарларга талқин қилиб туришига эътибор қаратишмайди.
Сионистик қўшиннинг уруш ақидаси арабларни қириш ва маҳв қилишга асосланган. Чунки уларнинг ўрнак ва намунаси қадим сиймолари бўлиб улар ҳақида Исҳоҳ 14:17 қуйидагича келган: “Парвардигор Мусога деди: “Буни Китобда эслатма ўлароқ ёз ва уни Яшуъ қулоғига етказ. Мен у сиймоларнинг номини осмон остидан ўчираман”.
Башар, шажар ва ҳажарни яксон этаётган ва маъмур шаҳар ва қишлоқларни култепага айлантираётган сионист қўшин бу ишларни “Исҳоҳ”нинг 12:13, 15:17 ларидан ўрганаётган. Унда Парвардигорнинг тилидан “Танланган миллат”га шундай дейилади: “Агар Парвардигор илоҳинг сенга яшаш учун берган шаҳарлардан биридан “сўз” эшитсанг, бу шаҳар аҳолисини қилич тиғи билан ур. Уларни ҳайвонларига қўшиб қиличдан ўтказ. Уларнинг бор нарсасини шаҳар ўртасига йиғиб келиб, уларни ишлатгинда, шаҳарни ёқиб юбор. Тоабад у қайта қурилмай култепага айлансин!”.
Бу Исроил юзига қурол кўтармаган тинч шаҳарларнинг жазоси. Улар фақатгина Исроилга ватанимни тарк этмайман дея “сўз” айтган холос!
Агар Исроил ҳамма урушларида шафқатсизликнинг юқори даражасини кўрсатаётган бўлса, аёллар ва гўдакларгача раҳм қилмаётган экан, ирқчилик қилаётган ва бирор шартномага риоя этмаётган экан, у бу тубанликлари билан ўз китобларидан таълим олган ҳарбий ақидасини татбиқ этяпти холос. Бу ақида яҳудийларга бошқа ҳамма халқларни қиришни, бу тўғрида шафқатсиз бўлиш ва келишувга риоя қилмасликни буюради. Чунки бу ҳарбий ақидага кўра, улар ҳамма халқлар устидаги муқаддас халқдир.
“Тасния-Исҳоҳ” 1:7, 3, 6, 7, 14-16-ларда шундай дейилган: “Йиртқич халқларни сени олдингга Парвардигор илоҳинг ҳайдади. Сен уларни ҳалок эт, ҳеч қандай битим тузма. Уларга шафқат ва раҳм этма. Чунки сен муқаддас халқсан. Парвардигор илоҳинг Ўзига халқ қилиб фақат сени танлаган. Сени ер юзидаги халқлар ичидан хослаган. Сен ҳамма халқлар устида мубораклисан. Ҳамма халқларни ейсан. Уларга шафқат назари билан қарама!”.
Агар сионистлар яҳуд давлати фақат яҳудийларга тегишли бўлиши учун, ўзлари босиб олган ерлардаги арабларни қуваётган эканлар, бу ҳаракат ҳам диний ақидаларидан пайдо бўлгандир. “Адад-Исҳоҳ” 50:33-50, 52,55,56-ларда шундай келади: “Парвардигор Мусога Урдундан Ариҳога кетишда айтди: “Исроил билан гаплаш ва уларга айт: “Сиз Урдундан Канъон ерига ўтасизлар. Олдингиздаги ер эгаларининг ҳаммасини қувасизлар. Уларнинг ерига эга бўлиб, унда яшайсизлар. Агар олдингиздаги ер эгаларини қувмасангизлар, унда қолган кишилар кўзингигзга тикон мисол қадалишади ва кетингизга қаттиқ таёқ бўлишади. Сизлар яшаётган ерларингизни торайтириб юборишади!”.
Демак бу – ҳарбий-диний ақида экан. Лекин кураш дунёвий тус олган пайт, биз бундан ғафлатда қолган эканмиз.

Доктор Муҳаммад Амора (Ал-Азҳар университети илмий изланишлар академияси аъзоси, “Ал-Азҳар” илмий журнали бош муҳаррири, мутафаккир)
Мубашшир Аҳмад таржимаси

back to top