Нима учун мусулмонлар бундай кучсиз?

Нима учун мусулмонлар бундай кучсиз?

Нима учун Мусулмонлар кучсиз? Чунки биз билим ишлаб чиқармаяпмиз. Нима учун Мусулмонлар кучсиз? Чунки биз билим олишга тарғиб қилмаяпмиз. Ва келажак билимга асосланган жамиятларга тегишли эканлигини унутяпмиз. Охирги маълумотларга кўра, ер юзидаги мусулмонларнинг сони тахминан 1,476,233,470 етган: Осиёда 1 миллиард, Африкада 400 миллион, Европада 44 миллион ва Америкада 6 миллион. Дунёдаги хар бешинчи киши мусулмон; хар битта Хиндуга 2 та мусулмон тўғри келади, хар бир буддистга 2 тадан мусулмон ва хар бир яхудийга 100 тадан мусулмон тўғри келади. Ажабо, унда нима учун мусулмонлар бундай кучсиз?

Мана нима учун: Ислом Конференцияси Ташкилоти (ИКТ)нинг 56 аъзо мамлакати бор ва уларнинг хаммасида биргаликда тахминан 500 та университети бор, яъни хар 3 миллион мусулмонга битта университет тўғри келади. АҚШда 5758 та ва Хиндистонда 8407 та университет бор. 2004 йилда, Шанхайдаги Jiao Tong Университети “Дунё Университетларининг Академик Рўйхати”ни тузди ва шуниси қизиқки, ахолисининг асосий қисми мусулмон бўлган давлатлардаги биронта хам университет биринчи 500 тани ичига кирмаган.

БМТнинг Ривожланиш Дастури томонидан тўпланган маълумотларга кўра, Христиан оламидаги саводхонлик даражаси тахминан 90 фоиз ва 15 христиан давлатидаги саводхонлик даражаси 100 фоизни ташкил қилади. Ахолисининг асосий қисми мусулмон бўлган давлатларда бундан кескин фарқ қилади – ўртача саводхонлик 40 фоиз атрофида ва ахолисининг асосий қисми мусулмон бўлган давлатларнинг хеч бирида саводхонлик 100 фоиз эмас. Христиан дунёсида “саводхон”ларнинг 98 фоизи ўрта мактабни тугатган, Мусулмон оламида эса бу кўрсаткич 50 фоиздан кам. Христиан оламидаги “саводхон”ларнинг деярли 40 фоизи университетда ўқийди, Мусулмон оламида эса “саводхон”ларнинг фақат 2 фоиздан ками шундай қилади.

Ахолисининг асосий қисми мусулмон бўлган давлатларда хар миллион Мусулмонга атиги 230 та олим тўғри келади. АҚШда бу кўрсаткич 4000 та ва Японияда 5000 та. Араб дунёсида, бутун кун олиб бориладиган изланишларнинг сони 35000 ташкил қилади ва хар миллон Арабга фақат 50 та техник тўғри келади (Христиан оламида хар миллонга 1000 та техник тўғри келади). Бундан ташқари, Мусулмон олами изланиш ва ривожланишларга ўз ЯИМнинг фақат 0.2 фоизини сарфлайди, Христиан олами эса ЯИМнинг 5 фоизини сарфлайди.

Хулоса: Мусулмон оламида билим ишлаб чиқариш хажми жуда кам.

Хар 1000 кишига тўғри келадиган газета ва хар миллион кишига тўғри келадиган китоб номларининг сони – бу билим жамиятда қанчалик тарқалганини ифода этувчи иккита кўрсаткич. Покистонда, хар 1000 кишига 23 та газета тўғри келса, Сингапурда бу кўрсаткич 360. Буюк Британияда, хар миллион кишига тўғри келадиган китоб сарлавхаларининг сони 2000 та бўлса, Мисрда фақат 20 та.

Хулоса: Мусулмон оламида билим олишга тарғибот кам.

Барча экспорт салмоғига тўғри келадиган юқори технологик махсулотлар фоизи – билим талабининг мухим кўрсаткичидир. Покистонда экспорт қилинадиган юқори технологик махсулотланинг барча экспорт махсулотларидаги салмоғи 1 фоизни ташкил қилади. Худди шу кўрсаткич Саудия Арабистонида 0.3 фоиз; Қувайт, Марокаш ва Жазоирда хам 0.3 фоиз бўлса, Сингапурда бу кўрсаткич 58 фоизни ташкил қилади.

Хулоса: Мусулмон оламида билимга талаб ва ундан фойдаланиш кам.

Нима учун Мусулмонлар кучсиз? Чунки биз билим ишлаб чиқармаяпмиз. Нима учун Мусулмонлар кучсиз? Чунки биз билим олишга тарғиб қилмаяпмиз. Ва келажак билимга асосланган жамиятларга тегишли эканлигини унутяпмиз.

Шуниси қизиқки, ИКТ давлатларининг биргаликдаги ЯИМи $ 2 триллиондан хам кам. Американинг бир ўзи, $ 12 триллионлик товар ва хизматлар ишлаб чиқаради; Хитой $ 8 триллион, Япония $ 3.8 триллион ва Германия $ 2.4 триллион (сотиб олиш қобилияти кўрсаткичига асосан).

Нефтга бой Саудия Арабистони, БАА, Қувайт ва Қатар биргаликда $500 миллиардлик товар ва хизматлар ишлаб чиқаради (асосан нефть); Испания эса бир ўзи $1 триллион товар ва хизматлар ишлаб чиқаради, бу кўрсаткич Католик Польшада $489 миллиард ва Буддист Таиландда $545 миллиардни ташкил қилади.

Шундай қилиб, Мусулмонлар кучсизлигининг сабаби нима? Жавоб: Билимнинг етишмаслиги.

Dr Farukh Saleem

back to top