Мутъа ва унга тааллуқли нарсалар ҳақида

Мутъа ва унга тааллуқли нарсалар ҳақида

        Мен бу фаслни “Шиалар наздида аёл” унвони остида ёритмоқликни истадим,  лекин китобларимиздаги ривоятлар Наби саллаллоҳу алайҳи вассаломга,  Амир ал-Муъминийнга,  Абу Абдуллоҳ ва бошқа имомларга нисбат берилгани учун бу қасдимдан қайтдим.


         Мен бу ривоятлар билан имомлар алайҳиссаломга таъна етказишни ҳоҳламайман,  чунки бу ривоятларда шундай қабиҳ сўзлар борки,  бирортамиз уларни ўзимизни нафсимизга раво кўрмаймиз.  Қандаямки уни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ва имомлар алайҳиссаломга раво кўраяпмиз?!.

        Дарҳақиқат мутъа,  аёлни хўрлаб, жирканч ҳолатда қўл-оёғини боғлаб қўйди.  Кўпчилик ўзининг жинсий рағбатларини  мутъа ва дин ниқоби остида амалга ошираяпди.  Бунга эса Аллоҳ таалонинг:

 “...(Бу ҳукмларни) Аллоҳ зиммангизга фарз қилиб қўйди. Мана шулардан бошқа аёлларга зино қилувчи бўлмаган ҳолингизда молларингизни маҳр қилиб бериш билан уйланишга ҳаракат қилиш сизлар учун ҳалол қилинди. Улар билан никоҳ орқали яқинлик қилишингиз билан белгиланган маҳрларини берингиз!...”[1]

 оятини далил қилиб келтирадилар.

        Мутъага ундовчи  қилувчи ривоятларни тарғиб қилиб,  унга савоб ва мартабаларни белгилаяптилар.  Аксинча уни тарк қилганларга азоб бўлишини айтиб,  унга амал қилмаганларни мусулмонлик сафидан чиқараяптилар.

        Мен билан бирга ушбу далилларни ўқи!

1.    Наби саллаллоҳу алайҳи вассалом: “Кимики бир муъмина аёл билан мутъа қилса,  гўёки Каъбани 70 бор зиёрат қилибди.” – дедилар.

    Мутъа қилган киши, Каъбани 70 бор зиёрат қилган киши         кабими?!     Ким билан?!   Муъмина аёл биланми?!

2.    Содуқ,  Содиқ алайҳиссалом дан: “Албатта мутъа,  менинг ва оталаримнинг динидир.  Кимики унга амал қилса,  динимизга амал қилибди.  Кимики уни инкор қилса,  динимизни инкор қилибди ва динимиздан бошқасига эътиқод қилибди.” – дедилар.[2]

    Бу, мутъани қабул қилмаганларни кофирга чиқаришдир.

3.    Абу Адуллоҳдан “Мутъага савоб борми?” – деб сўралди. У: “Агар бу билан Аллоҳнинг розилиги исталса, аёлга гапирмасдан турибоқ Аллоҳ унга ҳасанот ёзади.  Агар унга яқинлашса,  Аллоҳ бу иши сабабли унинг гуноҳини мағфират қилади.  Агар ғусл қилса,  сочи устидаги сув ададичалик гуноҳларини Аллоҳ кечиради.  – дедилар.”[3]

4.    Наби саллаллоҳу алайҳи вассалом: “Кимики бир марта мутъа қилса,  Жабборнинг ғазабидан омонда бўлади. Кимики икки марта мутъа қилса, аброрлар билан бир жойда тўпланади.   Кимики уч марта мутъа қилса, жаннатларда мени сиқиб қўяди” – дедилар.[4]

    Ўзимча дедим: Бу савобга етишмоқлик учун Нажфдаги Ҳавза уламолари  ва Ҳусайниядаги кўзга кўринган имомлар кўплаб аёллар билан мутъа қилмоқдалар.  Улардан хослаб айтадиган бўлсам,  Саййид Садр,  Барважардий,  Шерозий,  Қузвайний,  Табатабаий,  Саййид Маданий,  Абу Ҳорис ал-Ёсирий ва бошқалар жаннатни Наби саллаллоҳу алайҳи вассаломга тор қилиб қўйишликка қизиқиб ҳар куни кўплаб аёллар билан мутъа қилишмоқдалар.

    Саййид Фатҳуллоҳ ал-Кашоний, ўзининг “Минҳаж ас-Содиқийн” (Содиқларнинг йўли) номли тафсирида, Наби саллаллоҳу алайҳи вассаломдан ушбуни ривоят қилиб келтиради.  Наби саллаллоҳу алайҳи вассалом: “Кимики бир марта мутъа қилса, Ҳусайн алайҳиссаломнинг даражасида бўлади. Кимики икки марта мутъа қилса,  унинг даражаси Ҳасан алайҳиссаломнинг даражасида бўлади. Кимики уч марта мутъа қилса,  Али ибн Абу Толибнинг даражасида бўлади. Кимики тўрт марта мутъа қилса, унинг даражаси менинг даражам каби бўлибди.” – дедилар.

    Агар бир ифлос, пасткаш кишини фараз қиладиган бўлсак,  у бир марта мутъа қилса  Ҳусайн алайҳиссаломнинг, икки марта мутъа қилса  Ҳасан алайҳиссаломнинг ёхуд уч ё тўрт марта мутъа қилса Али алайҳиссалом ва Наби саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг даражаларида бўладими?!  Наби саллаллоҳу алайҳи вассалом ва имомлар алайҳиссаломнинг даражалари шунчаликми?!

    Агар бу мутъа қилгувчи имонда камолатга эришган бўлсада,  Ҳусайннинг,  у зотнинг отаси ва бобосининг даражаларига етишмоқлиги мумкинми?

    Албатта кишининг имони қанчалик камолат чўққисига етмасин,  Имом Ҳасан, Ҳусайн,  Али ва Наби саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг даражаларига етишмоқликдан қуйидадир.[5]

    Улар ҳаттоки Ҳошимийлар билан ҳам мутъанинг жоизлигига ижозат берганлар.   Буни Тусий ўзининг “Ат-Таҳзиб” китобининг 2-жилди 193-саҳифасида ривоят қилган.

    Ўзимча дедим: “Албатта Ҳошимия аёллар,  улар билан мутъа қилмоқликдан юксакроқдир,  чунки улар нубувват ва аҳли байтнинг  сулоласидандир.  Уларни бундан Аллоҳнинг Ўзи сақласин!”

    Бунинг сабаблари инша Аллоҳ тезда келади.

    Буни Кулайний: “Агар эркак ва аёл ўртасида бир мартагина ҳордиқ чиқариб,  дам олиш учун бўлса ҳамки мутъа қилиш жоиз” – эканлигини баён қилган.  Бу сўзлар “Фуруъ ал-Кофий” китобининг 5-жилди 460-саҳифасида келтирилгандир.

    Мутъа қилинадиган аёл, балоғат ёшига кирган бўлиши шарт эмас,  балки 10 ёшга кирган бўлса ҳам мутъа қилса бўлаверади – дейдилар.

    Шунинг учун ҳам Кулайний,  “Фуруъ” китоби 5-жилд 463-саҳифасида ва Тусий “Ат-Таҳзиб” китоби 7-жилд 255-саҳифасида қуйидаги ривоятни келтирадилар:

    Абу Абдуллоҳ алайҳиссаломдан:  “Кичкина қизча билан эркак киши мутъа қилса бўладими?” – деб сўралди.

–       “Ҳа,  фақатгина алданиб қоладиган бўлмаса бўлди” – дедилар.  

–       “Алданиб қолмайдиган ёшнинг чегараси неча ёшдир?” – деб сўралди.

–       “Ўн ёш” – дедилар.

    Инша Аллоҳ бу далилларнинг барчасига раддиялар келтирилади.  Лекин Абу Абдуллоҳ алайҳиссаломга нисбат берилган у ривоятларда,  ёши ўнга тўлган қизчалар билан мутъа қилиш жоизлиги айтилган бўлсада,  уларнинг баъзилари бу ёшдан кичиклар билан ҳам мутъани жоиз деганларига ҳайронман!!

    Имом Хумайний Ироқда яшаган вақтларида,  ундан илм талаб қилиб,  зиёратига тез-тез бориб турардик,  ҳаттоки ўртамиздаги муносабат жуда ҳам қалинлашиб кетди.  Кунлар бир куни уни шаҳарнинг ғарбий ноҳияларидан бирига,    таҳминан машинада бир ярим соатлик масофадаги жойига чақириб қолишди. У, сафарга  мени ҳам ўзи билан бирга чиқишимни таклиф қилди,  мен ҳам уни бу таклифини қабул қилиб, унга ҳамроҳ бўлдим.

        Бизга у ерда яшайдиган шиа оилаларидан бири ниҳоятда иззат-икром кўрсатиб,  меҳмондорчилик қилди.

        Ўша жойларда ҳам шиаликни тарқатиш борасида аҳд-ваъдалар бўлгач,  эсдалик учун суратлар тушилди.  Меҳмондорчилик тантаналари тугагач,  биз ортга қайтдик.  Қайтиш асносида йўлимиз Бағдоддан ўтди.  Имом, сафар машаққатларидан бир оз ором олиш учун машинани Атифия минтақасида истиқомат қилувчи, Саййид Соҳиб номли асли Эронлик бўлган кишининг манзили томон буришни буюрди. Бу киши ва Имом ўрталарида кучли таниш-билишчилик бор экан.  Биз уникига пешин вақтида етиб келдик.  Бизнинг келишимиз хонадон соҳибини хурсанд қилди.  Бизлар учун дастурхонни зўр безатиб,  баъзи қариндошларини ҳам чақирди.  Улар ҳам ҳозир бўлдилар ва меҳмондорчилик  чиройли тарзда ўтди.  Саййид Соҳиб биздан бу кеча унинг меҳмони бўлишимизни  илтимос қилди.  Имом ҳам бунга рози бўлди.

        Кеч бўлгач улар ҳуфтон намозига келдилар.  Барчалари имомни қўлини ўпиб,  унга саволларини бердилар.  Имом эса уларнинг саволларига бирма-бир жавоб қайтарди.  Уйқу маҳали бўлгач,  хонадон соҳибларидан бошқа барча  ўз уйларига тарқалишди.  Ногаҳон имом Хумайнийнинг кўзи  4-5 ёшлардаги жуда чиройли бир қизчага тушди. Имом унинг отасидан қизини мутъа учун унга беришлигини сўради.  Отаси эса хурсанд бўлиб бу таклифни қабул қилди.  Имом Хумайний тун бўйи бу қизчани қўйнида олиб ётди.  Биз эса унинг додлагани ва йиғисини эшитиб ётардик.

        Муҳими тун шундай ўтди.  Тонг отгач барчамиз нонуштага ҳозир бўлдик.  Имом менинг юзимдаги очиқдан-очиқ инкор аламатларини кўрди.  Қандаям у,  бундай кичкина қизча билан мутъа қилди?!  Ваҳоланки мутъа қиламан деса,  уйда балоғатга етган қизлар бор эдику?   Аммо улар билан мутъа қилмади. 

        У менга: “Саййид Ҳусайн,  гудак бола билан мутъа қилиш ҳақида нима дейсан?” – деди.

        Мен: “Сўзларнинг сўзи,  сизнинг сўзингиздир.   Тўғриси эса, қилган ишингиздир.  Сиз мужтаҳид имомсиз.  Менга ўхшаган киши ўзича фикр билдириб,  бирор сўз айта олмайди.  Сиз нима десангиз шу” – дедим.       Ўша пайтда мени эътироз билдиришимни имкони йўқлиги маълум эди.

У: “Саййид Ҳусайн,  албатта улар билан мутъа қилиш жоиздир, лекин фақатгина ўйнашиш,  ўпиш ва сонига чиқариш билан,  аммо улар жимоъ қилишга ярамайдилар.” – деди.

Имом Ҳумайний ҳаттоки эмадиган гўдаклар билан ҳам мутъа қилишни жоиз деб билади ва “сут эмадиган гўдаклар билан ҳам мутъанинг зарари йўқ,  фақатгина қучоқлаб,  олатини сони орасига қўйиб, ўпиб мутъа қилади.” – деди.[6]

Бир марта имом Хуийнинг кутубхонасида у билан бирга ўтирганимда,  бир масала юзасидан икки йигит тортишиб келиб қолди ва имомдан шу масалага ойдинлик киритишини сўрашди.  Улардан бири: “Жаноб,  мутъа ҳақида нима дейсиз,  у ҳалолми ёки ҳаромми?” – деб сўради.

Имом унинг саволидан бир нарсани сезгандек унинг юзига тикилиб турдида сўнг: “Қаерда яшайсан?” – деди.

У йигит: “Мусалда яшайман,  аммо икки ойдан буён Нажфда яшаяпман” – деди.

Имом: “Ундоқ бўлса сен сунний экансанда?” – деди.

У: “Ҳа” – деди.

Имом: “Мутъа бизда ҳалол,  сизда ҳаромдир” – деди.

Шунда йигит: “Мен бу ерда икки ойдан бери мусофирман.  Оиламга қайтгунимча қизингизни менга мутъага берсангиз,  мен фойдаланиб турсам” – деди.  Имом бир оз муддат ҳайрон бўлиб қолди ва: “Мен бошлиқман,  бу эса бошлиқларга ҳаром,  шиаларнинг авомлари учун эса ҳалолдир.” – деди.

Йигит имом Хуийга қаради,  у табассум қилиб қилиб турарди.  Унинг бу қарашидан эҳтиёткорлик қилгани  билиниб турарди.  Сўнг у икковлари туриб чиқиб кетдилар.  Мен ҳам имом Хуийдан изн сўраб,  уларнинг ортларидан чиқдим.  Билдимки савол сўраган сунний, ёнидагиси эса шиа экан.  Улар мутъанинг ҳалол ёки ҳаромлиги ҳақида жавобни имом Хуийдан   олишмоқчи бўлишибди.  Бу жавобни эшитгач шиа йигит сўкиниб: “Эй,  мужрим!  Сизлар бизларнинг қизларимиз билан мутъани ҳалол санаб: “бу Аллоҳга яқинлаштиради” – дейсизлару,  бизларга эса қизларингиз билан мутъа қилишимизни ҳаром қиласизлар” – деди.

У сўкинганича йўлида давом этди ва тезда “аҳли сунна”  мазҳабига киришлигини айтди.  Мен унга тўғри йўлни тушунтириш учун мутъани ҳаромлигини айтиб,  қасам ичдим ва далилларни келтирдим.

Албатта мутъа жоҳилият даврида мубоҳ бўлган.  Ислом келгач,  бир муддат олдинги ҳолича турган,  сўнг Ҳайбар кунида ҳаром қилинган.

Лекин шиаларнинг баъзи фуқоҳолари  наздида,   уни Умар ибн Хаттоб ҳаром қилгандир.  Тўғриси  эса у Ҳайбар кунида ҳаром қилингандир.

Амир ал-муъминийн алайҳиссалом: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом, Ҳайбар кунида эшак гўштини ва мутъа никоҳини ҳаром қилдилар” – дедилар.[7]

Абу Абдуллоҳ алайҳиссаломдан: “Мусулмонлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг даврларида пинҳона уйланармидилар?” – деб сўралди.  У зот алайҳиссалом: “Йўқ” – деб жавоб бердилар.[8]

Бунга Тусий қуйидагиларни илова қилиб келтирган:

“Албатта бундан доимий никоҳ ирода қилинмаган,  балки мутъа ирода қилингандир.  Шунинг учун ҳам уни мутъа бобида далил қилиб келтирилган.”

Шубҳасиз бу икки далил мутъани ботил ва ҳукмини бекор эканлигига қатъий далилдир.  Амир ал-муъминийн алайҳиссалом,  мутъани Ҳайбар кунида ҳаром қилинганини,  Наби саллаллоҳу алайҳи вассаломдан нақл қилиб келтирдилар.  Улардан кейинги уламолар ҳам уни ҳаромлигини билганликларига шубҳа йўқ.

Бу ўринда биз,  унинг очиқ ҳаром қилинганлиги ҳақидаги далиллар билан имомлар номидан унга тарғиб қилинган далиллар олдида тўхтаб қоламиз.  Бу мушкилотлар олдида мусулмон киши гангиб,  ҳайрон бўлиб қолади.  Мутъа қилсинми ёки қилмасинми??

Албатта тўғри йўл, мутъани тарк қилмоқликдир.   Чунки у,  Амир ал-муъминийн алайҳиссаломдан нақл қилинганидек ҳаромдир.  Аммо имомлар алайҳиссалом га нисбат берилган хабарлар барчаси шубҳасиз уйдирма ва тўқималардир.  Албатта имомлар алайҳиссалом,  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ва у зот саллаллоҳу алайҳи вассаломдан сўнг Амир ал-муъминийн алайҳиссалом ҳаром қилган ҳукмга хилоф чиқмайдилар.  Чунки имомлар алайҳиссалом бу илмни ўзларининг катталаридан,  улар эса яна катталаридан олишган. Чунки уларнинг барчалари бир-бирларининг зурриёдлари бўлишган. 

Абу Абдуллоҳ алайҳиссаломдан: “Мусулмонлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг даврларида пинҳона уйланармидилар?” – деб сўралганда, у зот алайҳиссалом: “Йўқ” – деб жавоб бердилар.  Агар мутъани ҳаромлигини билмаганларида “йўқ” – деб жавоб бермаган бўлардилар. Хусусан хабарнинг мутъа ҳақида бўлганлиги саҳиҳдир.

Албатта Абу Жаъфар ат Тусий ҳам буни юқорида ўтганимиздек мутъа бобида зикр қилгандир.

Абу Абдуллоҳ ва у кишидан олдингию-кейинги имомларнинг ҳеч бирлари  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг буйруқларига хилоф чиқишлари ёки у зот саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳаром қилган ишни ҳалол санашлари ёҳуд замони саодат даврида машҳур бўлган амалга қўшимча бидъат пайдо қилишлари мумкин бўлмаган ишдир.

Булардан маълум бўладики мутъага ундовчи хабарларнинг бирортасини,  ҳаттоки бирор бир ҳарфини ҳам имомлар айтмаганлар.[9]

Балки уларни,  аҳли байтга таъна ва ёмонлик қилиш учун имонсиз кишилар тўқиб чиқаргандирлар.  Агар ундоқ бўлмаса, нима учун Ҳошимийлар билан мутъа қилишни мубоҳ  деб тафсир қилиб,  мутъа қилмаганни кофирга чиқармоқдалар?!  Шу билан биргаликда имомларнинг бирорталаридан ақаллий бир маротаба бўлса ҳам мутъа қилганлари ёки мутъани ҳалол санаганлари ҳақида  ишончли ривоят йўқ.

Қандаям бўлсин,  ахир улар Исломдан ўзга динда эмасларку?!  Бас булардан бизга очиқ равшан бўладики,  у хабарларни тўқиб чиқарувчилар имонсиз шахслардир.  Улар аҳли байт ва имомларга таънаю-маломат етказишни истайдилар,  чунки бу хабарларга амал қилиш,  имомларга кофир бўлишдир...   Бас,  бундан огоҳ бўл!

Абу Абдуллоҳдан,  Кулайний қилган ривоятида,  бир аёл Умар ибн Хаттобнинг ҳузурларига келиб: “Мен зино қилдим.” – деди.  Уни тошбўрон қилишга буюрдилар.  Бу хабар,  Амир ал-муъминийнга етиб боргач,  аёлдан: “Қандай зино қилдинг?” –деб сўрадилар.  У: “Саҳрода кетаётганимда қаттиқ чанқадим ва бир аъробийдан[10] сув сўрадим.  У эса, фақатгина у билан бирга бўлсамгина сув беришлигини айтди.  Чанқоқлик шу даражага етдики,  мен ўлиб қолишимдан қўрқиб, сувни ичдим ва у билан бирга бўлдим.” – деди.

Амир ал-муъминийн: “Каъбанинг Роббига қасамки,  у уйланибди.” – дедилар.[11] 

Маълумки мутъа икки томон ўртасидаги розилик ва рағбатга асосан бўлади.  Аммо бу ривоятда мазкур аёл мажбурлигидан  бир қултум сувга ўз танасини сотаяпти. Бу зинокор ҳукмида эмаски,  Умардан ўзини  поклашини талаб қилиб,  жазосини сўраб борса?!

Бунданда муҳимроғи,   Амир ал-муъминийн алайҳиссалом  мутъани Ҳайбар кунида ҳаром қилинганини Наби саллаллоҳу алайҳи вассаломдан нақл қилиб,  яна қандай қилиб буни мутъа никоҳи деб фатво берадилар?!

У зот алайҳиссаломнинг фатвоси,  аёл ва эркакнинг бу ишини маъқуллаб, рози бўлиб, уни ҳалол санаб берилган фатво бўлса-я?!!

Агар бундай фатвони бирор бир толиби илм берганида эди,  унинг сўзи отиб юборилар ва шу фатвоси сабаб айбланиб маломат қилинарди.

Энди илмнинг шаҳри бўлган Амир ал-муъминийн алайҳиссаломга буни нисбат бериш қандай бўлди?!

Албатта бу фатвони Амир ал-муъминийн алайҳиссаломга нисбат берган киши,  у зотга душманчилик қилиб таъна етказиш ёки ўзининг ҳавои-нафси йўлидаги мақсадларига эришиш учун қилган.  

Бундайлар фаржни мубоҳ қилишлик учун дин номидан ёлғон тўқийдилар.   Имомлар алайҳиссалом номларидан, ҳаттоки  Наби саллаллоҳу алайҳи вассалом номларидан ҳам ёлғон тўқийверадилар.

Мутъа устида барпо қилинган бузғунчиликлар  жуда ҳам катта бўлиб,  улар:

1.    У,  шаръий далилларга хилофдир.  Чунки у Аллоҳ ҳаром қилган ишни ҳалол қилишликдир.

2.    Дарҳақиқат бу соҳта,  ёлғон ривоятларнинг Имомлар алайҳиссалом га нисбат берилиши,  уларга қаттиқ таъна етказиш бўлиб,   қалбида зарра имони бор киши бунга рози бўлмайди.

3.    Мутъанинг бузғунчиликларидан яна бири,  эри бор аёллар билан эри билмасдан туриб мутъа қилмоқликдир.  Бундай ҳолда эрлар хотинларидан хотиржам  бўла олмайдилар,  чунки аёлни,  унинг шаръий эри билмасдан,  рози бўлмасдан  туриб,  мутъа никоҳи билан хотин қилиб олинади.   Бундан эса бузуқлик устига бузуқлик келиб чиқади.[12]

Менимча ҳеч бир эркак,  ўзининг никоҳидаги аёлининг бегона эркак олдида мутъа никоҳи сабабидан ечинмоқлигини истамаса керак?!

4.    Оталар ҳам ўзларининг бокира қизларидан хотиржам бўлмайдилар.  Чунки улар мутъа никоҳи орқали турмушга чиққанлар,  ваҳоланки оталар бундан бехабар.  Ота тўсатдан эшитиб қолади; “қизи ҳомиладор...?!”

Нима учун?,  қандай?? – билмайди.    Кимдан? – буни ҳам билмайди.    Бир киши билан турмуш қурибди,  ким у? – билмайди.   Чунки вақтинчалик куёв, унинг қизини ташлаб,  аллақачон жўнаб кетган...?! 

5.    Мутъа қилувчиларнинг кўплари,  ўзлари учун бошқаларнинг қизлари билан мутъани мубоҳ санаб,  ўзлари ёки яқинларининг қизлари билан бошқалар мутъа қилишларига рози бўлмайдилар.  Чунки буни зинога ўхшатиб,  ўзларига ор деб биладилар.  Бу эса ўзлари учун бошқаларнинг қизларини ҳалол санаб,  бунинг муқобилига ўз қизларини мутъа қилиб беришни ҳаром деб билишдир.  Агар мутъа шариъатда мубоҳ амал бўлса,  қизлари ёки яқинлари билан бошқаларнинг мутъа қилишларига тўсқинликнинг нима кераги бор??

6.    Албатта мутъада, гувоҳлар ҳам,  эълон ҳам, ота-она ёки валийларнинг розилиги ҳам бўлмайди.   Фойдаланган кишининг меросидан аёлга бирон-бир улуш ҳам тегмайди.  Абу Абдуллоҳ алайҳиссаломга  нисбат берганларидек,  у аёл ижарачидир холос.  Бас буни инсонлар орасида қандай қилиб тарқатиш ва мубоҳ санаш мумкин?!

Юқоридагилардан бизга, мутъанинг ҳам диний,  ҳам ижтимоий,  ҳам ахлоқий томонлардан зарарлари ошкор бўлади. Шунинг учун ҳам мутъа ҳаром қилингандир.  Агар унда яхшилик бўлганида эди, ҳаром қилинмасди!  Унда кўплаб бузуқчилик борлиги учун Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳам,  Амир ал-муъминийн ҳам,  ҳаром қилганлар.

      

Огоҳлантириш!!!

        Имом Хуийдан,    Амир ал-муъминийн алайҳиссаломнинг  Ҳайбар кунида мутъани ҳаром қилганлиги ҳақида ва Абу Абдуллоҳдан: “Мусулмонлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг даврларида пинҳоний никоҳ қилармидилар?” – деб сўралганда,  у зот алайҳиссалом: “Йўқ” – деб берган  жавоблари ҳақида сўрадим.

        У: “Амир ал-муъминийн алайҳиссаломнинг,  Ҳайбар кунида мутъани ҳаром қилинганлиги ҳақидаги сўзлар фақатгина ўша кунидагина ҳаром қилинганини ўз ичига олади.  Ундан кейинги кунларга бу ҳукм ўтмайди.  Аммо сўрагувчининг саволига Абу Абдуллоҳнинг жавоблари эса эҳтиёткорлик юзасидандир.  Бунга фақиҳларимиз иттифоқ қилгандирлар.” – деди.

        Ўзимча дедим: “Ҳақиқат шуки,  фуқаҳоларимиз айтган бу сўз ақлга мос келадиган сўз эмасдир.  Албатта Ҳайбар кунида мутъа билан бирга эшак гўшти ҳам ҳаром қилинган эди,  ваҳоланки эшак гўштининг ҳаромлиги ҳозиргача жорийдир ва қиёматгача ҳаромлигича қолади.  Бас “мутъанинг ҳаромлиги  фақатгина ўша кунга хосдир” – деган даъво асоссиз,  ҳеч бир далилга суянилмаган пуч даъводир.         Хоссатан мутъа билан бир вақтда ҳаром қилинган эшак гўштининг ҳаромлиги бизда ҳам ҳозиргача сақланиб қолгандир.  Бундан ташқари агар мутъанинг ҳаромлиги фақат Ҳайбар кунигагина хос бўлганида эди, албатта бунинг ҳукмини бекор қилиниши ҳақидаги далил, Наби саллаллоҳу алайҳи вассалом томонларидан келган бўларди.”     

        Амир ал-муъминийн алайҳиссаломнинг,  Ҳайбар кунида мутъани ҳаром қилинганлиги ҳақидаги сўзларининг маъноси: “унинг илк ҳаром қилинган куни,  Ҳайбар кунидир.” – деганидир.  Аммо фуқоҳоларимизнинг сўзлари эса, далиллар билан ўйнашишдир,  ундан ўзга нарса эмас.

Бас ҳақиқат шуки, мутъа ва эшак гўштининг ҳаром қилиниши бир-бирини лозим тутувчидир.

 

Уларнинг ҳаром қилинганлиги ҳукми

Уларнинг ҳаром қилинганлиги ҳукми Ҳайбар кунида нозил бўлгандир ва у ҳукм қиёматгача боқийдир. Бу ўринда амирал мўминийннинг сўзларини ўз нафс ҳоҳишларини қондириш ва гўзал аёллар билан лаззатланиш учун динни ниқоб қилиб олишга ҳеч бир зарурат йўқдир. Бу фақат нафснинг ҳоҳиши холос.

Аммо Амир ал-муъминийн алайҳиссаломнинг сўраган кишиларга йўқ деб берган жавобларига келсак, сўраган киши ҳам у зот алайҳиссаломнинг тарафдорларидан бўлган. Қолаверса мутъани ҳаромлиги Амир ал-муъминийн алайҳиссаломдан нақл қилинган хабарга мувофиқ бўлиб туриб, эҳтиёткорлик қилишга ҳеч қандай ҳожат бўлмаган деб ўйлайман.

Албатта фуқаҳоларимизнинг мутъани мубоҳ қилишлари кишига бир вақтнинг ўзида ҳаттоки мингтагача аёл билан ҳам мутъа қилишлик ҳуқуқини беради.

Қанча-қанча мутъа қилувчилар борки аёл билан бирга онасини, синглисини, аммасини, холасини ўзи билмаган ҳолда мутъа қилади.

Менинг ҳузуримга ўзи бошидан кечирган ҳодисани изоҳлаб, тушунтириб беришимни сўраб бир аёл киши келди. Уни айтишича бундан 20 йиллар илгари у, Саййид Ҳусайн ас-Садр номлик кишидан мутъа никоҳи орқали ҳомиладор бўлгани, ундан нафсини қондириб бўлган у одам бу аёлни ташлаб кетгани,  шундан бир муддат ўтгач аёл кўзи ёриб қиз фарзанд кўрганини ва аёл ўша вақтда ундан бошқа ҳеч ким билан мутъа қилмаганини қасам ичиб, бу қизим фақат унинг қизи эканини айтди.

Вақт ўтиб қизи улғайиб, турмуш ёшидаги гўзал бир қизга айланганида, онаси унинг ҳомиладор эканлигини сезиб қолади. Суриштирса Садрдан мутъа орқали ҳомиладор бўлганини айтади. Она даҳшатдан ўзини йўқотиб қўяди ва у одам қизининг отаси эканини айтиб, бўлиб ўтган воқеаларни бир бошидан сўзлаб беради. Қандаям бугун онаси билан ва кунлар ўтиши билан ўз пушти камаридан бўлган қизи билан мутъа қилади? Сўнг у аёл мендан мазкур киши энди қизига ва ўзига ким бўлиши ҳақида сўради.[13]

Бунга ўхшаш ҳодисалар жуда ҳам кўпдир. Гоҳида киши бирови билан мутъа қиладида, сўнг бўлса у ўзининг мутъа орқали синглиси бўлиб чиқади. Гоҳида  эса отасининг мутъа никоҳидаги хотини бўлиб чиқади. Бу қабилдаги воқеа-ҳодисаларни зикр қилинса, уларнинг кўплигидан ҳеч ким уларнинг саноғига етмайди.

Аллоҳ таало деди:

“Бас кимики шаръий никоҳга қўли калта бўлгани сабабли имконияти етмаса, бас Аллоҳ уни ўз фазли орқали бой қилгунга қадар ўзини тийсин.” (Нур сураси 33-оят.)

 Агар мутъа ҳалол бўлганида эди, уйланишга қодир бўлгунича ўзини тийиб, кутиб турмоқликка буюрмас, балки шаҳват олови билан ёниб турган нафсини мутъа орқали ўчирмоқликка ҳожатини раво қилмоқликка йўл кўрсатган бўлар эди.

Аллоҳ таало деди:

“Сизлардан кимда-ким озод,  мўмина аёлларга уйланиш имкониятига эга бўлмаса,  қўл остингиздаги мўмина жориялардан бирига (уйланаверсин)” [14]  (Нисо сураси 25-оят.)

Бас имконияти йўқлиги сабабли уйланишга қодир бўлмаган кишиларга қўл остидаги чўриларга уйланишга йўл кўрсатди, агарда уларга ҳам қодир бўлмаса сабр қилишга буюрди. Агар мутъа ҳалол бўлганида, албатта унга йўллаган бўларди.

Мутъани ҳаромлиги ҳақида имомлар алайҳиссаломдан нақл қилинган бошқа далилларни баён қиламиз.

1. Абдуллоҳ ибн Санондан, у мен, Абу Абдуллоҳ алайҳиссаломдан мутъа ҳақида сўрадим. Абу Абдуллоҳ алайҳиссалом: "У билан нафсингни ифлос қилма" – дедилар.[15]

 Бас Абу Абдуллоҳнинг сўзларидан мутъа нафсни булғайдиган, ифлос қиладиган амал экани билинди. Агар у ҳалол бўлганида эди, бу ҳукмни олмасди. Содиқ алайҳиссалом бу билан кифояланиб қолмасдан унинг ҳаром эканини очиқ баён қилиб бердилар.

2. Аммор деди: Абу Абдуллоҳ алайҳиссалом мен билан Сулаймон ибн Ҳолидга: "Сиз иккалангизга мутъа ҳаром қилингандир" –  дедилар.[16]

Абу Абдуллоҳ алайҳиссалом дўстларига  мутъани ёмонлигидан огоҳлантириб танбеҳ берардилар: "Сизлардан бирортангиз дўсти-биродарини, уни орқалаб юрадиган ўринда кўришни ҳоҳлайдими? Уялмайсизларми?"

3. Али ибн Яқтийн,  Абу Ҳасан алайҳиссаломдан мутъа ҳақида сўраганида, у зот алайҳиссалом: "Сен ва у нима? Дарҳақиқат Аллоҳ сени ундан беҳожат қилгандир” – дедилар.

Ҳа албатта Аллоҳ таоло инсонларни доимий шаръий никоҳ билан мутъадан беҳожат қилган. Шунинг учун ҳам аҳли байтдан бирор бир аёл билан ҳеч ким мутъа қилмаган. Агар ҳалол бўлганида албатта бу ишни қилишган бўларди. Буни Абдуллоҳ ибн Умайрни, Абу Жаъфар алайҳиссаломга айтган сўзлари ҳам тасдиқлайди. У зот: “Бу ишни сени хотинларинг, қизларинг, опаларинг қилса қувонармидинг?” – деганларида, хотинлари ва аммасининг қизлари зикр қилинганда юзини ўгириб олди.[17]

Бундан ҳар бир ақлли мусулмон мутъа Қуръон ва ҳадис далиллари ҳамда имомларнинг сўзларига мухолиф бўлганлиги сабабли ҳаром амал эканини хулоса қилиб олади.

Ҳақни изловчи киши Қуръон оятлари ва ўтган далилларга назар солар экан, мутъага қизиқтирилган хабарнинг барчаси ботил эканлигига ишонч ҳосил қилади.

Маълумки Ислом дини фазилатли амалларга буюриб разолат йўлларидан қайтариш, инсониятни ҳаёти давомида тўғри йўлга йўналтириш учун нозил бўлгандир. Мутъа  эса фаразан бир кишини манфаати учун хизмат қилсада, аслида эса бутун жамият учун юқорида айтганимиздек бало офатдир.

Албатта мутъага амал қилишнинг тарқалиши, фаржни иорага беришни ўзидир. Бунинг маъноси эса, киши ўзининг онаси, хотинини бировга беради. У эса булар билан мутъа қилиши мубоҳ саналиб, улар билан ҳоҳлаган ишини қилаверади.     Бас агар бирон киши сафар қилмоқчи бўлсаю, ўзини йўқлигида, аёли биров билан зино қилишини ҳоҳламаса, аёлини қўшнисига омонат қилиб қолдиради. Уларга эса  дўстини  аёли билан ҳоҳлаган ишини қилмоғи мубоҳ бўлиб қолаверади. Сабаби эса маълум. Эри йўқлигида хотини зино қилмаслигидан хотиржам бўлишидир.

Бу ўринда фаржни иорага беришнинг икки тури ҳам мавжуд бўлиб, бирон бир қавмга меҳмон келса, у меҳмоннинг ҳурмати учун, меҳмон токи хонадонни тарк этиб кетгунича, ўзининг хотинини меҳмонга иорага беради. Меҳмон эса мезбоннинг хотини билан ҳоҳлаган ишини қилиши мубоҳ саналади. Афсуски улар бу ҳақидаги ривоятларни Имом Содиқ алайҳиссалом ва у зотнинг оталари Абу Жаъфар алайҳиссаломга нисбат бериб ривоят қиладилар.

Тусий Муҳаммаддан, у эса Абу Жаъфар алайҳиссаломдан ривоят қилиб деди: “Кишига қўшниси хотинининг фаржи ҳалол бўладими?” – дедим. У киши: “Ҳа, зарари йўқ,  унга хотинидан ҳалол бўлгани, бунга ҳам ҳалолдир.” (яъни, ўз хотинидек ҳалолдир) –  дедилар.[18]

Кулайний ва Тусий,  Муҳаммад ибн Музорибдан ривоят қилиб дедилар: Менга Абу Абдуллоҳ алайҳиссалом: “Эй Муҳаммад бу жорияни олгин сенга хизмат қилади ва сен унга етишасан. Агар ундан бўшасанг, бас уни бизга қайтаравер” –  деди.[19]

Агар бутун башарият тўпланишиб: "Албатта бу сўзни Имом Содиқ ва Боқир алайҳиссалом айтганлар, деб қасам ичсалар ҳам, мен буни тасдиқламайман. Албатта бу икки имом алайҳиссалом бундай ботил сўзларни айтмоқликдан буюкроқ ва улуғроқдирлар. Чунки бу амал юксак бўлган исломий ахлоққа зиддир. Балки бу даюсликдир. Шубҳасиз имомлар алайҳиссалом бу илмни ўзларининг катталаридан мерос қилиб олгандилар. Уларга нисбат берилаётгани Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломга нисбат бериш бўлади. Бас у ҳолда бу илоҳий шариъат бўлиб қолади.

Саййид Нақавий ва бошқа шиа имомларини зиёрати учун Ҳинд диёрига қилган сафаримиз чоғида сигирга  сиғинувчи Ҳиндус, Сих ва бошқа қабила вакиллари билан ҳам учрашдик. Ҳатто ўша ботил динларда ҳам бу амални (мутъани) мубоҳ санаб, ўзига эргушвчиларга ҳалол қилиб берганини кўрмадик. Бас шундай экан олий ахлоқ мезони ҳисобланган Ислом бундай ярамас, жирканч амални қандай қилиб мубоҳ қилсин?!

Эронда Ҳавзага[20] борганимизда, у ерлик имом Саййид Лутфуллоҳ ас-Софий ва ундан бошқа имомларнинг фаржни иорага беришни мубоҳлиги ҳақида берган фатволарига гувоҳ бўлдик.

Шу сабаб бу амал Эроннинг барча ҳудудларига тарқалган эди. Шоҳ Муҳаммадризо Баҳлавий ҳалок бўлиб, Оятуллоҳ ал-Узмо имом ал-Ҳумайний ал-Мусавий ҳукумат бошига келгунича бу амал давом этди. Оятуллоҳ Ҳумайний келиши билан аҳвол ўзгариши кутилган эди. Лекин афсуски ундай бўлмади, ҳаттоки Ҳумайнийнинг вафотидан кейин ҳам бу амал давом этиб келмоқда. Буни олий Ислом ахлоқига зид эканини билиб, унга қарши чиққан Саййид Муҳаммадкозим каби ҳукумат вакиллари ҳам бўлди. Ҳаттоки Саййид Жавод ал-Мусавий: "Албатта Эрондаги Ислом инқилобидан фақатгина исм қолди" деган сўзларни айтди.

Ачинарлиси бу ердаги улуғлар фаржни ижарага беришга фатво бермоқдалар. Ироқнинг жануби ва Бағдод минтақаларида Сийстоний, Садр, Шерозий, Тобатабий, Буружардий ва улардан бошқаларининг фатволарига биноан бу амал билан шуғулланувчи оилалар талайгина.         Улардан қўплари бирор хонадонга меҳмон бўлсалар ҳонадон соҳибаси гўзал бўлса уни иорага (яъни ижарага) оладилар ва у билан кетгунича бирга бўладилар.

Албатта авом халқни, бунинг  жирканч амал эканидан огоҳлантиришимиз лозим.  Токи саҳна ортидан ғаламислик қилиб,  дин номидан инсонлар ўртасида бу жирканч амални мубоҳ деб тарғиб қилувчиларнинг фатволарини қабул қилмасинлар.

Иш фақат бунгагина чегараланмаган,  балки аёллар билан ҳам ливота қилишни мубоҳ санаб,  мубоҳлиги ҳақидаги ривоятларни имомлар алайҳиссалом га нисбат берганлар.

Тусий,  Абдуллоҳ ибн Абу Яъфурдан ривоят қилиб деди: “Абу Абдуллоҳдан,  хотинининг орқасига яқинлик қилувчи киши ҳақида сўрадим.  У: “Агар хотини рози бўлса,  зарари йўқ.” – деди.  Мен: “У ҳолда Аллоҳ таалонинг:

“....уларга Аллоҳ буюрган тарафдан келингиз!”[21]  ояти қаерда қолади” –  дедим.  У:  “Бу,  қачонки бола талабида бўлганда Аллоҳ буюрган томондан келинади.   Зеро Аллоҳ таало:

 “Хотинларингиз сизлар учун экинзордир.  Бас,  экинзорингизга ҳоҳлаган ҳолатингизда яқинлашаверинг”[22] деган – дедилар.[23]

Тусий,  Мусо ибн Абдулмаликдан,  у эса бир кишидан келтирган ривоятида шундай дейди:  “Мен,  Абу Ҳасан ар-Ризо алайҳиссаломдан,  аёлининг орқа томонидан орқасига яқинлик қилган киши ҳақида сўрадим.  У: “Буни Аллоҳнинг китобида Лут алайҳиссалом нинг тилидан бўлган оят ҳалол қилгандир:

“У айтди:  “Эй қавмим,  анави қизларим (яъни шаҳримиздаги қизлар) сизлар учун покроқ-ку (яъни ўшаларга уйланаверсангизлар бўлмайдими)?! ”(Ҳуд сураси 78-оят)

Дарҳақиқат у, қавми фаржни ҳоҳламаётганини билар эди” – деди.[24]

Тусий Али ибн Ҳакамдан ривоят қилиб деди: Сафвондан эшитдим. У: Ризо алайҳиссаломга: "Сени мавлоларингдан бири, сендан бир масала сўрамоқчию, лекин сендан ҳаё қилиб тортинаяпди" – деди. У: “Нима у” – деди. Мен: "Киши ўз аёлининг орқасидан яқинлик қилиши" – дедим. У: "Ҳа шундай қилса бўлади" – деди.[25] Шубҳасиз бу хабарлар Қуръон далилларига зиддир.

Аллоҳ таало:

“Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: “У кўнгилсиз нопок нарсадир. Бас, ҳайз пайтида хотинларингиздан четланингиз ва то поклангунларича уларга яқинлашмангиз!” (Бақара сураси 222-оят)

Агар орқадан яқинлик қилиш мубоҳ бўлганида, албатта ҳайз ҳолатида фаржнинг ўзидангина четлашишга буюрган бўларди. Лекин орқаси ҳаром бўлганлиги учун фаржидан ҳам орқасидан ҳам четлашишга буюриб, "Уларга яқинлашмангиз!"[26] – деди.

Сўнг Аллоҳ таало, киши ўз аёлига қаердан яқинлик қилиши лозимлигини баён қилиб:

“Хотинларингиз сизлар учун экинзордир. Бас, экинзорингизга ҳоҳлаган ҳолатингизда яқинлашаверинг”[27] – деди. Экинзордан мурод фарзанд талаб қилишдир.

Албатта Абу Яъфурнинг Абу Абдуллоҳдан қилган ривоятидан фарзанд талаб қилиш фарж орқали бўлиши тушунилади. Бунга у Аллоҳ таолонинг  "Хотинларингиз сизлар учун экинзордир"  оятини келтиради.

Аммо шаҳватни қондириб, мақсадини амалга оширишлик ўрни эса аёлнинг орқаси эканлиги бу ривоятда яққол намоён бўлиб турибди.

 Бу эса хатодир. Чунки фарж нафақат фарзанд талаб қилинадиган, балки шаҳватни қондириб, мақсадини амалга оширадиган ўрин ҳамдир. Бу одам алайҳиссаломдан буён давом этиб келаётган анъана бўлиб, буни Аллоҳ таоло ер юзидаги барчага мерос қилиб қолдиргандир. Абу Абдуллоҳ эса бундай ботил сўзларни айтмоқликдан пок ва улуғдирлар.

Агар биз фаразан орқадан яқинлик қилишни жоиз десак, бу ўринда Аллоҳ таолонинг:

"Пок бўлганларидан кейин уларга Аллоҳ буюрган тарафдан келингиз!" (Бақара 222). – оятининг маъноси қолмайди.

Аммо Лут алайҳиссаломнинг сўзларини далил келтириб, аёллар билан  ливота қилишнинг мубоҳлиги ҳақидаги Ризо алайҳиссаломга нисбат берилинган ривоятга келсак албатта:

“У айтди: “Эй қавмим, анави қизларим (яъни шаҳримиздаги қизлар) сизлар учун покроқ-ку (яъни ўшаларга уйланаверсанглар бўлмайдими)?!” – оятининг тафсири мана бу оятда:

“Лут ўз қавмига: Албатта сизлар шундай бузуқлик қилмоқдасизларки, сизлардан илгари бутун оламлардан бирон кимса бундай қилмаган эди. Ҳақиқатан ҳам сизлар (хотинларингизни қўйиб) эркакларга борурмисизлар; йўлтўсарлик-қароқчилик қилурмисизлар;...” – ворид бўлгандир.

 Оятдаги "йўлтўсарлик-қароқчилик"дан мурод, фарзанд талаб қилинадиган ўриндан бошқа жойга яъни орқага яқинлик қилиш билан наслни тўсишликдир. Агар инсонлар эркакларни ва аёлларни орқаларига яқинлик қилишда бардавом бўлсалар, фарзанд талаб қилмасалар инсоният насли қўриб битарди. Оят эса бизга шу маъноларни англатаяпди.

Хоссатан буни олдинги оятлар билан бирга ўргансак янада равшанлашади. Бу шубҳасиз имом Ризо алайҳиссаломга ҳам махфий бўлмаган. Бас у кишига нисбат берилган ривоятлар уйдирма туҳмат эканлиги ошкор бўлди.

Албатта аёлларнинг орқасига яқинлик қилишни фақатгина шиалар, хоссатан, "Исна ашария"ларгина айтган.

Нажф ва бошқа ҳудудлардаги ҳурматли зотларнинг барчалари ҳам бу иш билан шуғулланадилар.

Дўстимиз Саййид Аҳмад ал-Воилийнинг сўзларига кўра, у киши ҳам бу ривоятни эшитганларидан буён бу амал билан шуғулланар, камдан-кам аёлининг олдидан яқинлик қилар экан.

Қайси бир ҳурматли, эътиборли киши билан ҳамсуҳбат бўлмайин, бу амалнинг ҳаромлиги ҳақида сўрасам, у: “Бу амал ҳалолдир” – деб юқоридаги келган далилларни зикр қилади.

Ҳолат шу ишнинг ўзигагина тўхтамаган, балки улардан  кўплари эркаклар, хоссатан ёшлар билан ҳам ливота қилишни мубоҳ санайдилар.

Биз Ҳавзалигимизда Саййид Абдул Ҳусайн Шарофиддин ал-Мусавийнинг Бағдодга етиб келгани ва тезда Ҳавзага ҳам келиб имом Кошиф ал Ғито билан учрашиш хабари етди. У кишининг ҳурматига  Имом Оли Кошиф ал-Ғито катта бир йиғин ташкил қилдилар. Унда кўплаб улуғлар  ва баъзи толиби илмлар ҳам бор эди. Жумладан мен ҳам шу йиғинда эдим. Мажлисга навқирон бир йигит келиб салом берди. Ҳозир бўлганлар саломига алик олдилар. У Саййид Оли Кошиф ал Ғитога юзланиб: “Бир саволим бор эди” –   деди. Саййид Оли Кошиф ал Ғито эса ҳурмат юзасидан: “Саволингни Саййид Шарофиддинга бергин” –  деди.

Йигит: "Саййидим, мен  докторлик ишим юзасидан Лондонда ўқийман. Бўйдоқман, ҳали уйланганим йўқ. Менга у ерда ёрдам берадиган бир аёлни истайман” – деб биринчи мартада мақсадини очиқ баён қилмади.

Саййид Шарофиддин: “Уйлан, сўнг аёлнингни олиб кет" – деди.

 У: “Шаҳримдаги аёллар мен билан у ерда яшаши қийин” – деди. Саййид Шарофиддин уни мақсадини англаб: “ у ҳолда сен Британиялик аёлга уйланмоқчимисан?” –  деди.

             – “Ҳа,” –  деди.

             – “Бу мумкин эмас. Яҳудий ёки Насроний аёлгауйланишинг      ҳаром” –  деди.

–       “Ундай бўлса мен нима қилай?” –  деди.

“У ерда яшовчи араб, ҳинд ёки қайси миллатдан бўлса ҳам муслима аёлни топиб уйлан” –  деди.

–       “Кўп изладим, лекин у ерда яшовчи, менга маъқул бўладиган муслима аёлни топа олмадим. Ҳаттоки мутъа учун ҳам топилмади. Энди қаршимда икки йўл қолди. Уйланиш ёки зино қилиш. Аммо иккаласини ҳам менга иложи йўқ. Энди зинога келсак, у ҳаромлиги учун мен ундан узоқман. Уйланиш эса айтганимдек узрлидир. Мен эса у ерда тўлиқ бир йил ёки кўпроқ тураман. Сўнг эса бир ойлик таътилга келаман. Бу эса кўрганингиздек узоқ муддатли сафардир. Мен нима қилай?” –  деди.

Саййид Шарофуддин бир оз сукут қилиб[28] сўнг: “Сенга шундай қийинчилик ҳолати рўбарў келган бўлса, Имом Жаъфар алайҳиссалом, Содиқ алайҳиссаломдан қилинган ривоятни ўқиб бераман. У зотнинг ҳузурларига кўп сафар қиладиган, аммо аёлини олиб юриши узрлик бўлган ёки борган шаҳарларида мутъа қилишини иложи бўлмаган киши келиб, сен сўраганинг каби у ҳам масалани ечимини сўрайди. Абу Абдуллоҳ унга: "Агар сенга сафар узун бўлиб кетса, ўзинга закарингни никоҳини лозим тутгин" –  дедилар. Бу сени саволингга жавоб бўлади, деди.[29]

Йигит бу жавобдан юзидан таажуб аломатлари билан чиқиб кетди. Аммо тўпланганлар ҳам бирорталари бир оғиз сўз демадилар.

Ҳавзада ёш ўқувчилари билан баччабозлик қиладиган киши аниқланди. Бу хабар кўпчилик орасида тарқалиб кетди. Бу воқеани эртаси кунида, шу айтилган одам пешайвонда юрганида, унга Ҳавза уламоларидан бири ҳазиллашиб: "Халқага уриш ҳақида нима дегандингиз?”[30] – деди. У эса ундан ҳам қаттиқроқ ҳазил қилиб: “Фақатгина ҳашафани[31] ўзини киритишгина яхши саналади" – деди ва  иккаласи ҳам баланд овозда қаҳқаҳа отиб кулиб юбордилар.

Бу ерда яна Ҳавза  уламоларидан, ливота билан донг таратган бир киши бўлиб, бошқа бир Ҳавзалик уламони ёш болакайни етаклаб кетаётганини кўрди ва: “Ким бу?” –  деб сўради.

У: “Ўғлим” –  деди.

Унга: "Нима учун уни бизга жўнатмадингиз. Биз унга дарс бериб, таълим-тарбиясига қараб турардик. Келажакда сиз каби олим бўлиб етишади” –  деди.

У: “Эй, пасткаш, ярамас! Мен буни сенга элтсамда, сен бўлсанг унга фалон ва фалон ишларни қиласангда-ҳа?!” – деди истеҳзо билан. Бу ҳодисаларни менга Ҳавзадаги ишончли устозлардан бирлари айтиб берди[32].

Бунга ўхшаш ҳодисаларни кўпини кўрдик. Эшитганларимиз эса бунданда кўпроқ. Ҳаттоки дўстимиз Аббос бу ҳодиса иштирокчиларини номини, тарихини ва улар ҳақидаги тўлиқ маълумотларни тўплаб бир китоб қилди. Китобини "Нажфда илмий Ҳавза шармандаликлари"деб номлаб, шиа оммасини шиа уламоларининг саҳна ортидан қилаётган нобакорлигидан огоҳ  этишни ният қилди. Чунки авом халқ улар нима қилаётганини билмайди. Шунинг учун ҳам аёлини, қизини ёки синглисини зиёрат учун ёки фарзанд талабида ёхуд бошқа бир мақсадда улар ҳузурига юборадилар. Улар эса ўзларига ёққан аёл билан ҳоҳлаган мункар  ишни амалга оширадилар.

 Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ.

 

 Шайх Ҳусайн Мусавийнинг “Аллоҳ учун...  сўнгра тарих учун” китобидан.

Олимхон Исахон ўғли  таржима қилган.

[1]“Нисо” сураси 24-оят. “Қуръони Карим” Ўзбекча изоҳли таржима. Алоуддин Мансур.

[2] “Ман ла яҳзуруҳ ал-Фақиҳ” китоби 3/366.

[3] “Ман ла яҳзуруҳ ал-Фақиҳ” китоби 3/366.

[4] “Ман ла яҳзуруҳ ал-Фақиҳ” китоби 3/366.

[5] Чунки саҳобаларнинг даражаларига қиёматгача ҳеч ким етиша олмайди.  Бу Аллоҳнинг уларга фазли карамидандир.(Тарж.)

[6] Ушбулар унинг “Таҳрир ал-Васила” 2-китобининг 241-саҳифаси 12-рақамли масаласида келтирилгандир.

[7] “Ат-Таҳзиб” китоби 2/186.     “Ал-Истибсор” китоби 3/142.    “Васаил аш-Шиа” китоби 14/441.

[8] “Ат-Таҳзиб” китоби 2/189.

[9] Расулуллоҳ САВ нинг наслларидан бўлган имомлар назарда тутилаяпти. (Тарж.)

[10] Саҳрода яшовчи киши.

[11] “Ал-Фуруъ” китоби 2/198.

[12] Қаранг:  “Фуруъ ал-Кофий” китоби 5/463.  “Таҳзиб ал-Аҳкам” китоби 7/554.  “Ал-Истибсор” китоби 3/145.

[13]У аёлнинг эрими,  куёвими,  ёки  қизининг отасими?...(Тарж.)

“Қуръони Карим” маъноларининг таржима ва тафсири.  Шайх Абдулазиз Мансур. “Ўқитувчи” нашриёти.     Тошкент 2006.

[15] “Биҳар ал-Анвар” китоби. 100/318

[16] “Фуруъ ал-Кофий” китоби  2/48  

    “Васаил аш-Шиа” китоби 14/450

[17] “Фуруъ” китоби 2/42.  

   “Ат-Таҳзиб” китоби 2/186. 

[18] “Истибсор” китоби 3/136.

[19] “Ал-Кофий ал-Фуруъ” китоби 2/200.

    “Истибсор” китоби 3/136.

[20] Жой номи.

[21] Бақара сураси 222- оят

[22] Бақара сураси 223- оят.

[23] “Истибсор” китоби 3/243.

[24] “Истибсор” китоби 3/243.

[25]  Ўша манба .

[26] Бақара сураси 222-оят.

[27] Бақара сураси 223-оят.

[28] Фурсатини топиб Саййид Кошиф ал Ғито ёлғиз бўлганда бу ривоят ҳақида сўрадим. У: Ўқиганларим ичида бундай ривоятга дуч келмаганман, деди. Шундан кейин мен ҳам бу ривоятни ўқиган масдарларимдан излай бошладим, аммо топа олмадим. Менимча Саййид Шарофиддин тўпланганлар олдида вазиятдан  чиқиш учун бу жавобни берди, деб ўйлайман.

[29] Саййид Шарофиддиннинг шогирдларидан баъзилари айтишича, у Европага борганида Европалик гўзал аёллар билан ҳар куни биттаси билан мутъа қилар экан. У китобия, масиҳия Наҳор исмлик бир аёлга уйланган ҳам экан. Энди нима учун бошқаларга ҳаром санаган ишни ўзига ҳалол санайди?!

[30] Орқа, чиқиш жойини назарда тутаяпди.

[31] Эркаклик аъзоси.

[32] Юқоридагиларни далил қилиб келтирилган баъзи назмларни ўқиганда ҳеч ҳам ажабланмаса бўлади. Жумладан шоир айтганидек: "Бесоқол, йигитлар никоҳи жоиздир", яъни баччабозлик.

back to top