Каламуш бандалари ёки Аллоҳ ақлдан қисганида...

Каламуш бандалари ёки Аллоҳ ақлдан қисганида...

Ҳиндистон кутилмаган совғалар, сирлар ва жумбоқлар шаҳри.  Бу ерда синк гурвардлари кимнинг кармонида тамаки бўлса, ибодатхона эшикларини ёпишади, жанай ибодатхоналарига ташриф буюрувчида хатто бир дона тери маҳсулоти ёки буюми бўлса, киритилмайди. Дунёга донғи кетган Тож Маҳал билан Лотус Ибодатхонаси рақобатлашади, проваслав черкови билан буддистларнинг ибодатхонаси ёнма ён жойлашган.



Ҳиндларни турли нарсаларга сиғинишларини ҳаммамиз яхши биламиз. Турли жисмлар, наботуту жамодотлар, Филдан тортиб маймунгача бўлган ҳайвонлар, ҳатто одам аъзоларигача сиғинувчилар топилади. Лекин Ҳиндистонда каламушларга ҳам сиғинилишини кўпчилигимиз билмасак керак. Ҳа, адашмадингиз, биз жирканиб, улардан қутилиш учун хар ҳил тадбирлар қўллайдиганимиз каламушлар муқаддас саналиб, иззат икром кўрсатилади.

Роджастон штатида ғаройиб ибодатхона бор, ва унинг тўлақонли эгалари каламушлардир. Минглаб худо урганлар Карни Матага кемирувчилар билан бир идишдан таомланиш ёки сув ичишга боришади.

Карнининг онаси

Ўша ибодатхона унинг номи билан атала бошланган қиз1387 йил 2 октябрда таваллуд топган ва қизга Ридху Бай деб ном беришган. Эрга теккан эди, лекин оилавий ҳаётда яшамади. Вақт ўтиши билан ўша пайтдаги сиёсий партияларни бошқарди ва 1538 йилгача ўз таъсир кучига эга эди. Афсоналарга қараганда у қиз 150 йил умр кўрган.

1463 йилда Карни Мата яшаган Дешнокда, унинг асранди ўғли ховуздан сув ичаман деб чўкиб кетади.

Воқеалар ривожига тегишли икта фараз мавжуд. Биринчиси, Карни онаси Яму худосига боласини тирилтириб беришини сўраб илтижо қилади, лекин у қайта тирилтиришни рад қилади. Жаҳли чиққан Карни Мата ёвуз Ямага: унинг уруғидаги бирон бир эркак у худони олдига боришмайди деб ваъда беради. Улар, кейинги ҳаётларида яна одам бўлиш учун каламушларга айланишади.

Бошқа тахминга кўра, аёлдан жаҳли чиққан Яма болага каламуш жасадини берибгина қолмай, Карни Матага эргашганларни ҳаммасини ўлимидан сўнг каламушга айлантиришини айтади.

Карнининг ўлимига оид фақат битта нарса маълум, 1538 йилда 21 марта бир аҳоли яшайдиган ердан иккинчисига кетаётганда ғойиб бўлган. Дешнокка қайтаётганида сув учун Колаята атрофида тўхташганда, бир нечта издошларининг кўз олдида йўқолиб қолади.

Иудаизмда энг машҳур ва ҳурматли худоларидан ҳисобланган Дургини одам қиёфаси деб Карни Мата тан олинади. Ҳаётлик вақтидаёқ Карни Мата Дешнокда ибодатхона қурдирган ва натижада ўша каламушлар ибодатхонасига айланди.

Аввалида каламушлар сони тахминан 20000 дона эди. Лекин National Geographic маълумотларига қараганда бугун бу сон 250000 га етган. Оқ каламушларни Карни Матани авлоди сифатида эътиборга кўпроқ лойиқ деб билишади.

Шри Карни Мата

ХХ асрга келиб ибодатхона ўзининг замонавий қиёфасини олди. Ибодатхонанинг ички худуди анча кенгайтирилди. Иморатннг ўзи нақшинкор ўймокорлик билан безатилган, ҳамма ерда кузатув камералари ўрнатилган.

Ибодатхонага келган жоҳиллар, ўлган қариндошларини ҳаммаси каламушга айланган ва кейинги ҳаётда одам бўлишига ишонишади. Бутун Ҳиндистондан зиёратчилар бу ерга ўзининг садақаларини олиб келади. Бу ерда каламушлар ўзларини хўжайиндек хис қиладилар, уларга 500 га яқин ўзини юқори синфга мансуб деб билан оилалар қараб туришади. Улар ибодатхонани йиғииштириб юришади, садақаларни қабул қилишади, таомларни тақсимлаб, идишчаларга сув ва сут солиб чиқишади.  Улар яна қизиқувчан туристлар меҳробига кирмасликларини ва қоидаларга қатъий амал қилишларини таъминлайдилар.

 Агар ташриф буюрувчилар билмасдан каламушни босиб ўлдириб қўйса, айбдор ўлган жонзотни шаклида тилладан ёки кумушдан ҳайкалчани бериши керак бўлади. Худди шундай муддатидан аввал, масалан касаллик сабаб ўлган жониворни ҳам ҳайкалча билан алмаштириб қўйишади. Овқатларнинг хаддан зиёд каллорияси кўплиги каламушларни тез тез касалликка чалиниб туришига сабаб бўлади. Зиёратчилар жониворларга кўп ширинликлар олиб келишади, натижада улар қанд касаллигига чалиниб, семириб кетишади. Бу ерда оёқ кийимида юриш бошқа ибодатхоналардагидек таъқиқланган. Баъзи зиёратчилар масалан туристлар ибодатхона худудида пайпоқда юришади, лекин кўпчилик кемирувчиларни ҳаётини таъминловчи усти озиқ овқатга тўла мармар йўлакчалардан оёқ яланг юришни хуш кўришади. Бу ерда зиёраттчиларни каламушлар билан бирга бир идишдан бирга еб-ичаётганини ҳам кўриш мумкин. Шу билан улар каламушга айланган қариндошлари билан бирга битта дастурхондан таом еб, уларнинг дуосини олишади. Ибодатхонада ишловчилар ва зиёратчиларнинг фикрича бундай бирга таомланишдан кейин зиёратчилар орасида касалликка чалинганлар умуман учрамаган. Уларнинг таъкидлашича, айнан тескари холатлар юз берган: каламуш билан бирга таом еган одам ўзида куч-қувватни хис қилган ва қишлоғига қайтганда бошлайдиган ишларида омад ва ривож уни кутиб турган.

Каламушларга ибодат қиладиган одамларнинг омадли эканлиги ҳақидаги  ҳикоялар мамлакат узра жуда тез тарқалмоқда ва янгидан янги зиёратчиларни жалб қилаяпти.

 

back to top