Пентагон: соқол жангдаги самарадорликни оширади
Америкалик ҳарбийлар соқолнинг тактик аҳамиятини жиддий равишда ўрганмоқда. Тактик соқол — функционал аҳамиятга эга. Бу нарса Ироқ ва Афғон урушларида ўз исботини топди. Биринчи бўлиб, ҳарбийлардан махсус гуруҳ вакиллари туб аҳоли билан аралашиб кетиш ниятида соқолларини ўстиришди ҳамда мусулмонлар билан яқин алоқада ишлайдиган мутахассислар (таржимон, инструктор ва ҳоказолар) ҳам уларга эргашишди.
Тактик соқол жангчи юзини шамоллашдан ва совуқ қотишдан асрайди, чанг-тўзондан сақлайди, у совуққон ва қаҳри қаттиқ кўринишга эга бўлади. Булар эса, яқин жангда жуда асқотади.
Бироқ, булар ҳали ҳаммаси эмас. Пентагон тадқиқотлари шуни кўрсатдики, соқолнинг ҳарбий самарадорликни оширишга тўғридан тўғри алоқаси бор экан. Xegis Solutions номли тадқиқот гуруҳи нашр қилган баёнотга кўра, соқол жанг самарадорлигини оширади:
"Биз 100 та одамни танлаб олдик. Махсус гуруҳдан (спецназ) 50 киши. Уларнинг 25 таси соқол қўйган, 25 тасида соқол йўқ. Мунтазам армиядан ҳам 25 та соқоли бори ва соқоли йўғи. Танлаб олинган 100 аскарнинг барчаси Афғонистондаги уришда иштирок этган".
Тадқиқот натижалари ҳайратланарлидир: соқоли бор 50 та аскар на жароҳат олган на бошқа бир зарар кўрган. Уларнинг ўқ узиш маҳорати ҳам соқоли йўқ аскарлардан анча юқори бўлган. Соқоли йўқ аскарларда шахсий қуроллардаги носозликлар даражаси юқори бўлиб, улар доим қандайдир нохуш ҳодисаларга учраб турган.
АҚШ Марказий Бошқаруви, вақтни йўқотмай эркакларни соқол қўйишга мажбурлайдиган янги қоидаларни ўйлаб чиқармоқда. Генерал Жеймс Е. Маттис ҳарбий ҳаракатлар ҳудудларидаги барча аскарларга қуйидагича мурожаат қилган:
"Ҳарбий кучлар, фактларни қабул қилиш вақти келди. Фактлар эса, соқол ҳаётни сақлашига далолат қилмоқда. Бу маълумотлар оҳангида, барча эркаклар соқол қўйиши кераклигини талаб қиламиз".
Тадқиқотлардан яна маълум бўлишича, доимий соқол қўйиш тестостероннинг (эркаклар гармони) юқори бўлиши, бу эса эндокрин тизимига фойда келтириши билан эркаклар янада кучли бўлиши, тўғри ва аниқ хулосалар чиқариши ҳамда ташвишли, стресс ва вақт чегараланган ҳолатларда тўғри фикр юритишига сабаб бўлар экан.
Тестостероннинг нафақат руҳий, жисмоний, балки ақлий жиҳатдан ҳам ижобий таъсир қилиши аниқланган. Хусусан, соқол қўйиш сурункали чарчоқ аломатларининг юз беришига ҳам ижобий таъсир қилар экан.



