Ҳабиб Алий Жифрий таъзияси
Ўзбек ҳалқининг буюк олими, шайхимиз, аллома Муҳаммад Содиқ ҳазратлари Аллоҳнинг раҳматига риҳлат қилдилар. Бу зот замонамизнинг буюк олимларидан эдилар. Ўзбек халқининг диний саводини кўтаришда муҳим ўрин тутган эдилар. Кўплаб ғоятда манфаатли китобларни талиф қилган эдилар. Ҳатто, эшитишимча, у зот Қуръони каримнинг таржимаси ва тафсири ўлароқ таълиф этган ўзбек тилидаги «Тафсири Ҳилол» китобини кўпчилик қизлар ўзларининг маҳрлари учун тайин қилишган экан.
Бу зотни Аллоҳ аброрлар сафида Ўз раҳматига олсин, олий Фирдавс жаннатига дохил қилсин, аҳли оилалари, шогирдлари, ватандошлари ва бутун умматга солиҳ халаф берсин.
Ҳабиб Алий Жифрий
Ямандаги Тарим Ислом институтининг мударриси, Брюсселдаги Европа Ислом маданияти академияси ҳомийлик кенгашининг аъзоси, Таба фондининг бош директори, Уммондаги «Ал-Байт лил фикрил исламий» фондининг аъзоси



