Чеченистонда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф вафотига мотам тутилди
Гудермес шаҳри марказида эрта сахар билан барча туманларнинг маъмурият бошлиқлари йиғилишди. Ва ҳар ердан қурбонлик учун қорамоллар олиб келинишига ҳамда ўша ерда қурбонлик маросими ўтказилишига қарор қилишди. Қурбонлик қилиш шаҳарнинг энг хурматга сазовор оқсоқолларига ишониб топширилди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф имом Бухорий номли Ислом институтида Чеченистоннинг биринчи президенти Ахмат-хожи Кодировнинг муаллими бўлган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф республикамизга, хусусан, Кодировлар оиласига тез-тез ташриф буюриб турган.
Унинг вафоти Чеченистонда чуқур таъзия билан қарши олинди. Ахмат хожи Кодиров номидаги Регионал Фонд республиканинг барча районларида у кишининг хотираси учун маросимлар ўтказишди.
Қурбонлик қилиш учун 70 та ёш буқалар ажратиб олинди. Шали шаҳридан тортиб қишлоқ районларигача мол гўштлари хайри-садақа қилиниб аҳолига улашилди. Бунинг учун мухтож оилалар, шунингдек, хизматда бўлганларнинг ва хизмат бурчини бажаришда халок бўлганларнинг оилалари танланди.
Қурбонлик гўштидан ташқари Регионал Жамият Фонди томонидан ажратилинган пуллар кам таъминланган оилаларга конветрларга солиниб тарқатилди. Шунингдек, эҳсон республиканинг бошқа шаҳарларида ҳам уюштирилди.
Хамзат Аюбов. 11.03.2015. www.grozny.tv



