Қодир Маликов: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф минтақадаги барча мамлакатларнинг диний олимлари томонидан тан олинган
“Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ҳаётдан кўз юмиши...биз учун икки баробар зарба бўлди”, дея баёнот беради Кирғизистоннинг диний ва жамоат арбоби Кодир Маликов.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг бевақт вафот этиши Ислом дунёси учун оғир ва ўрнини тўлдириб бўлмайдиган йўқотиш олиб келди, дейди “Озадагон” га берган интервюсида “Дин, ҳуқуқ ва сиёсат” аналитик марказининг директори Кодир Маликов. Кодир Маликовнинг сўзига кўра, у шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан шахсан таниш бўлган. “Менга ушбу машҳур олим ва инсон билан учрашиш насиб қилган. Ўзининг катта мавқеига қарамасдан шайх мулойим ва сокин табиати билан ўта камтар инсон бўлган. Мабодо у киши бирон нарсани муҳокамасини бошласа, буни жуда тартиб, вазминлик билан бажарган”, - дейди. “Мен, 4 ой олдин бўлган, бизнинг охирги мулоқотимизни эслайман. У киши Қирғизистондаги вазият билан қизиқиб, худди шундай шошмасдан сухбат олиб борган. Биз эса Ислом интеллектуал уйғонишига тааллуқли ажойиб мавзуда мулоқот қилганмиз”.
У киши Марказий Осий минтақасида барча мамлакат диний олимлари томонидан тан олинган ягона олим шайх бўлган. Сухбатимизда алоҳида урғу бериб ўтган мавзуимиз жиҳодчилик ҳаракатининг хавф-хатари ҳақида эди”, дейди Қодир Маликов. Унинг сўзларига кўра, ИШИД бошлиқларига юборилган мактубда, аҳли сунна мазҳабининг 126 олими номлари ичида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг исми ҳам акс этиши, у учун кашфиёт бўлган. “Ушбу факт яна бир бора исботлайдики, бутун дунё Ислом майдонида у кишининг сиймоси аҳамиятлидир. Ушбу вазиятнинг аҳамияти шундаки, мактубда Ислом интизомларининг бузилиши исботлаб берилган”, таъкидлаб ўтади Қ. Маликов.
Унинг фикрича, шайхнинг китоблари асосий қимматбаҳо бойликдир. “Мен у китобларни қайси мамлакатда бўлган бўлсам, ўша ерлардан тўплашга ҳаракат қилганман. Унинг охирги китоби Марказий Осиёда Абу Ханифа мазхаби тарихини ўрганишга бағишланган. Китоб кўплаб ҳодисаларни талқин қилиб беради. Бугунги кунда ушбу китоб Марказий Осиё имомларининг ҳар бирининг столида бўлиши керак, чунки унда турли хил бахсли масалаларда илмий асослар келтириб ўтилган”, таъкидлайди диншунос.
Қ.Маликовнинг таъкидлашича, китобда асосий ғоя мусулмонларнинг бирдамлиги ҳақида бўлган. “Хамжиҳатликни сақлаш қарама-қаршилик ва зиддиятларни камайтиради, деб ёзади шайх ўз китобида”, дейди Қ. Маликов. “Бу мудхиш хабар, Марказий Осиёда минтақа уламолари иштирокида биринчи форумни ўтказаётганда, бизга етиб келди. Биринчи марта Қирғизистонда Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа давлатлардан келган Ислом олимлари йиғилган эдилар, бу хабар эса биз учун жуда оғир бўлди, негаки Ислом дунёси ўрнини тўлдириб бўлмайдиган йўқотишга учради, яъни шундай бутун бир Ислом учун вазиятлар қийин бўлиб турган пайтда”, деб ўз фикрини тугатади.



