Эрон президенти: "Ядровий қурол ислом таълимотига тўғри келмайди"

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ядровий дастур бўйича 14 июл кунги келишувдан бир кун ўтиб, унинг мамлакати ядровий қуролга эга бўлишга интилмаслигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Теҳрон ва халқаро ҳамжамият орасидаги келишувнинг натижаси қандай бўлишидан қатъий назар, ушбу қарор ўз кучида қолган бўларди, деб ёзади ИсламРевью."Ядровий қурол ишлатиш Ислом таълимотига тўғри келмайди, - деган Руҳоний. - Биз ҳеч қачон ядровий қурол ясашга интилмаймиз". 20 ой давом этган мунозаралардан сўнг, Эронга қарши қўйилган санкцияларни босқичма-босқич олиб ташланишини англатувчи келишувга эришилди.