Масжидул Ақсода Қадр кечаси 450 000 мусулмон ибодат қилди

Масжидул Ақсода Қадр кечаси 450 000 мусулмон ибодат қилди

450 000 мусулмон Қадр кечасини ўтказиш учун Қуддусдаги Масжидул Ақсода йиғилишди. Бу куннинг бошида Ҳарамул Қудсдаги масжидни полиция ўраб олган. Исломда Масжидул Ҳаром ва Масжидул Набавиядан кейин учинчи ўринда турувчи бу муқаддас жой бутун Фаластин ва бошқа давлатлардан келган обидлар билан тўлиб кетган.

Рамазон ойининг бошида Исроил томонидан қўйилган баъзи чекловлар олиб ташланган. Шу сабабдан фаластинликларга Ғазо секторидан Қуддусга ўтишга рухсат берилган.

back to top