Венгрия Бош вазири: Ғарб ўзга давлатларни бузишдан тўхташи лозим

Венгрия Бош вазири: Ғарб ўзга давлатларни бузишдан тўхташи лозим

Келажакда араб мамлакатларидан келаётган мигрантлар оқими Европанинг ўзига хослигини хавф остига қўяди, деди Венгрия Бош вазири Виктор Орбан (Orban Viktor).

Орбаннинг қайд этиб ўтишича, Сурияга қараганда нисбатан тинчроқ бўлган Покистон ва Афғонистондан келган мигрантлар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Унинг фикрича, қочқинлар қулай шароитни излаб келишган. Бош вазирнинг айтишича, эртами, кечми, Оврўпода маданиятлараро зиддиятлар келиб чиқиши мумкин ва насороларнинг бунда мағлуб бўлиб қолиши ҳеч гапмас,- деб ёзади Аргументы и Факты. «Алалоқибат, улар бизга қараганда кўпчиликни ташкил этадилар,- дейди Орбан.- Бу оддий арифметика». Ушбу инқироз сабаблари ҳақида гапириб, Бош вазир бунда айнан Ғарбнинг юритаётган ташқи сиёсат асосий сабаблигини айтган. Венгер сиёсатчиси «Ўзга давлатларни бузишдан тўхташлик оқилнинг иши бўлар эди»,- дея таъкидлаган.

Манба: Islam Today
Ибн Маъруф таржимаси

back to top