“Алишер Навоий: қомусий луғат” китобининг тақдимоти (видео)

“Алишер Навоий: қомусий луғат” китобининг тақдимоти (видео)

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Алишер Навоий: қомусий луғат” китобининг тақдимоти ўтказилди. Унда олимлар, ёзувчи ва шоирлар, адабиёт ихлосмандлари иштирок этди.

“Тамаддун” нашриёти директори, навоийшунос Олимжон Давлат ташаббуси билан бир гуруҳ адабиётшунослар Алишер Навоий қомусий луғати устида яқин икки йил меҳнат қилдилар.
Қомус мақолалари филология фанлари доктори Афтондил Эркинов, филология номзодлари Дилнавоз Юсупова,Зуҳра Мамадалиева, Каромат Муллахўжаева, Эргаш Очилов, тадқиқотчилар Олимжон Давлатов, Лайло Жўраева, Илёс Исмоилов, Акром Маликовлар томонидан тайёрланган.
Китобда Алишер Навоий ҳаёти, асарлари, поэтикаси, образлар олами, устозлари ва замондошлари ҳақида мухтасар маълумотлар берилган. Луғатда мақолаларнинг номлари, истилоҳлар қисқа ва лўнда, тушунарли шаклда берилган. Тадқиқот мазмун-моҳиятини белгилашда миллий қомусчилик ва жаҳон тажрибасидан фойдаланилган. 

Тақдимотда Навоий ижодида маърифат талқини, бадиий матн ва нашр муаммолари, устоз-шогирд муносабатлари, алломанинг асарларига бағишланган мавзуларда маърузалар тингланди.

 

back to top