Шарли Эбдо таъсисчиси журнал бош муҳарририни ўз командасини ажал сари бошлаганликда айблади
Шарли Эбдо журналининг таъсисчиларидан бири Анри Руссель Париж шаҳрида уюштирилган сўнги ҳужум чоғида ўлдидирилган Шарб лақабли журнал бош муҳаррири Стефан Шарбоньерни провокацион руҳдаги карикатураларни ҳаддан ортиқ даражада нашр қилиши орқали “ўз командасини ажал сари бошлаганликда” айблади.
Руссель мақтул муҳаррирга юзланар экан: “Мен чиндан ҳам сени айбдор деб биламан, Шарб!”, деб ёзади Le Nouvel Obs газетасига берган мақоласида.
1970 йили сатирик журналнинг илк сони дунё юзини кўришида ўз ҳиссасини қўшган саксон ёшли Руссель мақтул муҳаррир Шарбоньени “ўта қайсар эди” дея тавсифлайди. Унинг фикрича, Шарбоньенинг бу ўзбошимча хатти-ҳаракатлари охир-оқибатда ходимларнинг ҳалок бўлишига олиб келган – «ахир, бу даражада провокацион бўлган мазкур карикатураларни босиб чиқаришни айнан у зарур деб ҳисоблар эди-да», дея изоҳ берилади.
“Бу ишда шижоат кўрсатиб, ўзи билан бирга бутун бошли таҳрир ҳайъатини ҳам тортиб кетишга эҳтиёж сезишга уни нима мажбур қилди экан?!” дея ўзига ўзи савол беради Руссель.
Унинг эслатишича, Шарбоньенинг қарори билан 2011 йили журнал муқовасида Муҳаммад Пайғамбар алайҳиссаломнинг карикатураси намойиш қилинганда таҳририят номаълум кишилар томонидан ёқиб кетилган эди.
“У бу ишларни қилмаслиги керак эди. Бироқ, 2012 йил сентябр ойида яна шу ишни такрорлади”, - дея сўзини давом эттиради Анри.
“Мен ўйлайманки, биз ҳеч қандай заруратсиз ўз ҳаётини хавф остига қўйган аҳмоқлармиз”, - деб ёзади Руссель,- “Ҳа, бу шундай! Бизга ҳеч ким ҳеч нарса қилолмайди, деб ўйлар эдик. Узоқ йиллар давомида, ҳатто ўнлаб йил провокация билан шуғулланиб келдик. Кейин эса кунларнинг бирида бу провокациялар ўз бошимизга бало бўлди”.
Анри Русселнинг мазкур мақоласи Шарли Эбдо журналинингнинг адвокати Ричард Малкининг ғазабини келтирди. Малки унга жавобан (Анрининг мақоласини нашр қилган) Ло Монд газетасининг ҳаммуассисларидан бири Мэттью Пегасига йўллаган норозилик маъносидаги очиқ хатида: “Ҳали Шарбни дафн қилишга ҳам улгурмасимиздан журнал бундай тортишувли ва заҳарли мақолани босишдан тузукроқ нарса топмаганига ҳайронман”, - дейди.
Ўз навбатида журнал бош муҳаррири Мэтью Круасанду Малкининг эътирозига қуйидагича жавоб қайтарди: “Мазкур матн (Анри Руссель мақоласи) менга келиб тушгач, узоқ тортишувлардан сўнг уни журналнинг сўз эркинлигига бағишланган сонида нашр қилишга қарор қилдим!”.
“Агар мен унинг (Анри Руссельнинг) овозини бўғиб қўйсам – гарчи у “диссонанс” келтириб чиқариши мумкин бўлган тақдирда ҳам - бу иш виждонимни тинч қўймаган бўларди. Ҳолбуки, бу овоз команда етакчиларидан бирининг овози эди”, дея хулоса ясайди Мэтью.
Зикр қилинишича, бу Анри Руссель билан Шарли Эбдо масхараомуз журнали орасида содир бўлаётган илк тортишув эмас, балки, улар орасида аввал ҳам келишмовчиликлар юз берган. Жумладан, - дея ёзади журнал - Анри Руссель илгари ҳам Шарлининг собиқ бош муҳарририни нашрнинг мусулмонларга қарши сионистлар карнайига айлантириб қўйганликда айблаган эди.
Манба: Daily Telegraph.



