Ҳаж ибодатига тенг 5 амал

Ҳаж ибодатига тенг 5 амал

Ҳаж – Ислом динининг 5 устунидан бири бўлиб, ҳар бир мусулмон ҳаётида бир марта бўлса ҳам бажарадиган амал

Яратган баъзи амалларимиз ажру мукофотини Ҳаж ибодатига бериладиган савобга тенглаштириб қўйган.  Ҳаж амали – Ислом динининг 5 устунидан бири бўлиб, ҳар бир мусулмон ҳаётида бир марта бўлса ҳам бажарадиган амалдир. Шунингдек, баъзи амаллар бор-ки, уларга бериладиган савоб даражаси Ҳаж ибодати ўрнига ўтмаса ҳам, унингсавобини беради.  Масалан:

1.    Пок ва холис ният 
    Ривоятга кўра, Қиёмат кунида ҳар бир банда ўзининг “амал дафтари”ни кўлига олади, унда Ҳаж, закот ва садақа савоблари ёзилганини кўради. Сўнг, ўйлаб туриб, дейди: 
-    Ҳақиқатда, бу менинг амал дафтарим эмас, чунки мен бу ишларни қилмаганман.
Парвардигори Олам эса бандасига:
-    Бу сенинг китобинг!
    Шунда Рохман ва Роҳийм бўлган Аллоҳнинг бандаси:
-    Парвардигоро, мен бу амалларни қилмаганман-ку!
Аллоҳ Таоло жавобан: 
-    Эй менинг бандам! Албатта, Мен сениг бу ишларни қилмаганингни биламан. Лекин сен ният қилган ҳолда, айтгандинг-ки: “Агар менинг маблағим бўлсайди, масжид қурган бўлар эдим, муҳтожларга ёрдам берардим ва Ҳаж ибодатига борар эдим”. Сенинг ниятларинг пок эди, ниятларинг холисона Менинг розилигимни кўзлаб қилинган эди, шунинг учун Мен уларга худди бу ишларни сен амалга оширгандек даражада савоб ёздим.    

2.    Жамоат намозига уйда таҳорат олиб чиқмоқ      
Расули Мустафо саллаллоҳу алайҳи вассалом айтадилар: “Кимки, агар таҳорат олиб жамоат намозига масжидга борса, эхром ҳолатидаги Ҳаж амали савобини олади. Кимки агар Зухо намозини ўқиса, умра ибодатига тенг савоб олади” (Абу Довуд).

3.    Нафл намози  
Аллоҳнинг Росули саллаллоҳу алайҳи вассалом айтадилар: “Кимки бомдодни жамоат билан амалга оширса, сўнг Қуёш чиққунча, Аллоҳни зикр қилса, сўнгра икки ракаат нафл намозини адо қилса бир Ҳаж ва бир умранинг савобини олади” (Термизий)

4.    Масжидда илм олиш ва бериш  
        Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом айтадилар: “Кимда ким масжидга илм олиш ёки илм бериш учун борса, Аллоҳ Таоло томонидан қабул бўлган Ҳаж ибодати савобини олади”. (Табарони)

5.    Ота-она розилигини топиш
Саҳобалардан бири Аллоҳнинг Росули саллаллоҳу алайҳи вассаломдан сўради: 
-    Мен Аллоҳ йўлида хизмат қилмоқчиман. Лекин ҳеч нима қила олмаяпман. 
Росули Мустафо саллаллоҳу алайҳи вассалом ундан сўрадилар: 
-    Ота онанг ҳаёт-ми?
Саҳоба жавоб қилди: 
-    Онам ҳаётлар. 
Шунда Росулуллоҳ айтдилар:
-    Онангга ҳурмат кўрсатишда бардавом бўл! Унинг розилигини топиш  учун харакат қил. Шу ишларинг билан Ҳаж ва Умра ибодати бажарганнинг савобини оласан.

Muslim Village мақоласи асосида 
Абу Асадуллоҳ тайёрлади

back to top