Остонада музокаралар давом этмоқда
23 январда Остонада бошланган Сурия бўйича келишувлар 24 январда ҳам давом этди. Биринчи кунги музокаралар тафсилоти ҳам баён қилинди. Москванинг фикрича, учрашувнинг биринчи куни муваффақиятли кечган. Россия делегацияси раҳбари Александр Лаврентьев: "Фикримизча, биринчи кун етарлича муваффақиятли бўлди. Авваламбор Остонада Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича халқаро учрашувни ўтказиш ва очишга муваффақ бўлинди", деб айтган.
Лекин Башар Жаъфарий бошчилигидаги Сурия ҳукумати делегацияси кечки пайт ҳеч қандай изоҳсиз музокара бўлиб ўтаётган меҳмонхонани тарк этишди. Бугун эрталаб Сурия ҳукумати делегацияси музокараларга яна қўшилди ва музокаралар тўлиқ йўсинда давом этмоқда.



