Исроилнинг собиқ бош раввини оғир гуноҳларни содир этганлигини тан олди

Исроилнинг собиқ бош раввини оғир гуноҳларни содир этганлигини тан олди

Исроилнинг собиқ бош раввини Ёна Метзгер пора олгани учун 3,5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Яҳудийлар бошлиғи  бундан кўпроқ муддат олиши мумкин эди. Бироқ тергов билан ҳамкорлик қилганлиги инобатга олиниб шундай ҳукм чиқарилган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Ёна Метзгер Исроилнинг Ашкенази жамият раҳбари лавозимини эгаллаб ўтирган чоғида 10 миллион шекил ($ 2,6 миллиондан ортиқ) миқдорида пора олган.

Собиқ бош раввин фирибгарлик, ўғирлик, фитна қўзғаш, жамоат ишончини суиистеъмол қилиш, пул ювиш, солиқ тўламаслик ва пора олиш жиноятларини содир этганлигини ўзи тан олган.

Метзгер жазони ўташдан ташқари, Тел-Авивнинг марказидаги квартираси билан ҳам хайрлашишига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз собиқ раввинга қарши очилган тергов иши қарийиб бир йил давом этди. 2016 йилнинг февралида ноҳукумат ташкилотлардан «хайрия» шаклида тушган пулларни ўзлаштириб олиш ва мансабини суиистеъмол қилишда айбланиб унга нисбатан жиноий иш очилган эди.

 

 Манба: golosislama

 

back to top