Остона музокаралари якунига етди

Остона музокаралари якунига етди

Остонада Сурия муаммосини тинч йўл билан хал этиш бўйича ўтказилган икки кунлик музокаралар якунига етди.

Музокаралар ташаббускорлари Россия¸ Туркия ва Эрон расмийлари Суриядаги ўт очмаслик келишуви ижросини мониторинг қилиш механизмини яратиш ҳақида келишувга эришишган.

Сурия ҳукумати ва қуролли мухолифат гуруҳларининг бу учрашуви сулҳ битимининг амалга кўчишига нисбатан умид чироғини ёққан эди.

Умуман олганда учрашувдан кўзланган мақсадга эришилди, дейиш мумкин. Шунга қарамай тамонлар бир бирларини айблаб ўтишни ҳам унитишмади.

Жумладан Сурия мухолифати делегацияси раиси Муҳаммад Аллуш Эроннинг бу музокараларда қатнашуви ва тутган ўрнини танқид остига олган. Бундан ташқари Сурия мухолифати матбуот котиби Усома Абу Зайд Россия ва Туркия Остона конференциясининг муваффақиятли тугашига ҳаракат қилгани ижобий баҳолаб:

— Бу конференция ва музокаралар муваффақияти йўлидаги асосий тўсиқ Сурия ҳукумати томонидан сулҳ битимининг бузилаëтгани ва Суриянинг аксар ҳудудларида одамларнинг ўз уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлаëтганидир¸ дея Сурия ҳукуматининг амалда сулҳ битимига риоя қилмаëтганлигини такидлаб ўтган.

Остона учрашуви қатнашчилари қабул қилган қўшма баëнотга кўра¸  Россия¸ Эрон ва Туркия биргаликда тинчлик битими ижросини кузатади ва сулҳ битими тафсилотларини белгилаб¸ турли фитналар олдини олишга ҳаракат қилади.

Шунингдек¸ учала воситачи давлат “Ишид” ва Жабҳат ал-Шом (аввалги номи Ал-Нусра) гуруҳларига қарши курашни давом эттириш ва бу гуруҳларни қуролли мухолифатнинг қолган қисмидан ажратиш режасида эканларини таъкидладилар.

Остонада қабул қилинган якуний баëнотга шунингдек учала давлатнинг 8 февраль куни Женевада БМТ ҳомийлигида ўтказиладиган навбатдаги тинчлик музокаралари даврасида мухолифат вакиллари қатнашишини қўллаб-қувватлаши ҳам киритилди.

 

back to top