Қувайт Шаҳзодаси қатл қилинди

Қувайт Шаҳзодаси қатл қилинди

Қувайтда ўз жияни ўлдиришда айбдор деб топилган шоҳ оиласи вакили шаҳзода Файсал Абдуллоҳ ал-Сабоҳ устидан ўлим жазоси ижро этилди. Бу жазо осилиш орқали ижро қилинган. 

Ўта оғир жиноятлар учун шаҳзода билан бирга етти киши ҳам қатл қилинган. Уларнинг барчаси қотиллик, суиқасд, одам ўғирлаш ва жинсий зўрлашда айбдор деб топилган эди.

Маҳкумларнинг фақат иккитасигина Қувайт фуқаролари бўлган. Қолганлар Миср, Филиппин, Бангладеш ва Эфиопия ва бошқа давлатлар фуқаролари эди.

Манба: islam-today

 

back to top