Помпейнинг архиепископи: Тез орада барча италияликлар мусулмон бўладилар

Помпейнинг архиепископи: Тез орада барча италияликлар мусулмон бўладилар

Католик архиепископи Италия исломий мамлакатга айланишини башорат қилди. Бундан ташқари, руҳонийнинг тахминига кўра, бу 10 йил ичида содир бўлар экан. Карло Либерати Италиянинг исломий мамлакатга айланишида «мажусийлик йўлини давом эттирётган» италияликлар айбдор эканини такидлаган.

Христианлик йўқолиб бормоқда ва муҳожирлар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Арҳиепископ келган мусулмонлар сонини бўйича статистик маълумотларга таяниб «Хозирда мамлакат исломий  бўлишига барча шароитлар мавжуд», деган. 

«10 йилдан кейин, биз ҳаммамиз, ўз аҳмоқлигимиз туфайли мусулмонларга айланамиз. Италия ва бутун Овропа мажусийлик ва атеизм йўлидан кетмоқда. Худога қарши бориб, мажусийлик учун айнан мос қонун ва анъаналарни қабул қилмоқдамиз», деган архиепископ.

 «Бу маънавий ва диний қашшоқлигимиз Исломга қўл келмоқда. Бугун иймониз кучсиз, Черковларимиз бўм-бўш», - дея қўшимча қилган.

 

back to top