Канада Бош вазири масжидга қилинган ҳужумни қўрқоқларча хужум деб атади
Канада Бош вазири Жастин Трюдо Квебекдаги Ислом маданий марказида бўлган отишмани қўрқоқларча хужум деб атади. Ушбу ҳодисани у ўзининг Twitter микроблогида шундай шарҳлади.
“Бугун канадаликлар Квебекдаги масжидга бўлган қўрқоқларча хужум юзасидан қайғудалар. Менинг фикру ёдим хозирда хужум натижасида қурбон бўлганларнинг яқинлари ва қариндошлари билан биргадир” - деди Трюдо.
Ушбу провинция ҳукуматининг бошлиғи Филипп Куйяр ўз навбатида аҳолини зўравонликка қарши курашишга чакирди.
3 қуролланган босқинчи 29 январ куни кечки хуфтон намози пайтида “катта масжид“ деб аталувчи Квебекдаги Ислом маданий марказига бостириб кириб ўққа тутишган. Бу пайтда маълумотларга кўра бино ичида 40дан 100гача намозхон бўлган.
Reuters хабарига кўра, 6 киши қурбон бўлганини полиция тасдиқлаган. Хужум натижасида бир неча киши касалхонага ёткизилди.
Хужум содир бўлган ерда хозир бўлган ҳуқуқни мухофаза килиш ходимлари босқинчликда гумон килинган 2 кишини ушлашди. Le SoleiL хабарига кўра улардан бири автомат Калашников билан қуролланган. Тахминларга кўра яна бир жиноятчи яширинишга улгурган.
Бахтиёр Юсуф тайёрлади



