Канададаги масжид қурбонлари хотирасига Эйфел минораси чироқлари ўчирилди
Эйфел минораси чироқлари Канаданинг Квебекдаги масжидда содир этилган вахшиёна террор хуружи қурбонлари хотираси учун ўчирилди. Франциянинг асосий «белгиси» маҳаллий вақт билан ярим кечада ўчди.
Эйфел минораси расмий сайтида «Бугун мен барча Канадаликларга ҳамдардлигимни изҳор қилиб чироқларимни ўчираман», дейилган.
Бундан ташқари, Канадалик юзлаб талабалар Париждаги Квебек майдонига фожиа қурбонларини хотирлаш учун тўпланишди.
Эслатиб ўтамиз 2 қуролланган босқинчи 29 январ куни кечки хуфтон намози пайтида «катта масжид» деб аталувчи Квебекдаги Ислом маданий марказига бостириб кириб ўққа тутишган. Бу пайтда маълумотларга кўра бино ичида 40дан 100гача намозхон бўлган.
Маълумотларга кўра, 6 киши қурбон бўлган ва 18 киши касалхонага ёткизилди.



