Канада Бош вазири Квебек масжидида ўлдирилган мусулмонлар дафнида кўз ёшини яширолмади

Канада Бош вазири Квебек масжидида ўлдирилган мусулмонлар дафнида кўз ёшини яширолмади

Канадада Квебек масжидига уюштирилган террорчилик ҳужуми  натижасида ҳалок бўлган уч нафар мусулмоннинг  дафн маросими бўлиб ўтди. Маҳаллий хоккей саройида бўлиб ўтган жанозада беш минг канадаликлардан  ташқари ҳукумат аъзолари, жумладан  Бош вазир Жастин Трюдо ҳам қатнашдилар.

Ҳалок бўлган мусулмонларни охирги сафарга кузатиш учун ортодоксал яҳудийлар ҳам келганлиги диққатга сазовордир. 

Жаноза намози ўқилгандан сўнг Қуръони Карим оятлари тиловат қилинди.   Бош вазир Жастин Трюдо мусулмонлар билан  мусулмонча “Ассалому алайкум!”, деб саломлашди.  Ҳукумат раҳбари маросимдаги  ўз нутқида  “Канада ушбу зулматдан янада кучлироқ ва  янада  жипслашиб оёққа туради”, деб таъкидлади. Бош вазир кўз ёшини артаётгани телекамералар нигоҳидан четда қолмади. 

Эслатиб ўтамиз, Квебек масжидида содир этилган террорчилик  ҳужуми  натижасида  6 киши ҳалок бўлган. Террорчи маҳаллий аҳолидан бўлган 27 яшар шахс эканлиги  аниқланиб,  унга қотиллик ва  суиқасда айбловлари қўйилди.

 

back to top