Халқаро инсонпарвар ёрдам форуми Дохада Фаластинни қўллаб-қувватлаш ҳақида Декларация қабул қилди.

Халқаро инсонпарвар ёрдам форуми Дохада Фаластинни қўллаб-қувватлаш ҳақида Декларация қабул қилди.

07.02.2017 info.islom.uz 

Дохада Исломий ҳамкорлик ташкилоти ташаббуси билан ташкил қилинган Халқаро инсонпарвар ёрдам форуми якунларига асосан Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш тўғрисида Декларация қабул қилинди.

Форум фаолиятида кўплаб халқаро инсонпарвар ташкилотларнинг раҳбарлари, шунингдек, Макканинг бош имоми Солиҳ ибн Абдуллоҳ, Қуддус шариф Олий исломий вафди раҳбари Икрима Сабрий, “Қуддус шариф” фонди раҳбари Муниб Мисрий ҳамда Уммон савдо-саноат палатаси раҳбари Абдуллоҳ ибн Салим Рувайс ва бошқалар иштирок этишди.

Онадўли агентлигининг хабар беришича, якуний декларацияда Фаластинни Қуддус шариф шаҳрининг мақоми масаласи бўйича ҳам қўллаб-қувватлаш таъкидлаб ўтилган.

 

Манба:arabmir 

back to top