Рамзан Қодиров Москва раввини узр сўраган баёнотни оммага тақдим этди

Рамзан Қодиров Москва раввини узр сўраган баёнотни оммага тақдим этди

Яҳудийлар диний жамоаси раҳбари Пинхас Голдшмидтнинг «99 фоиз террорчилар - мусулмонлардир» деган баёнотини оқлаш учун сўзлаган гаплари тасвирга туширилган видео, интернет-ижтимоий тармоқларида тарқалди.

Ушбу видео мурожаатни Чечня Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров “instagramm” ижтимоий тармоғи орқали оммага тақдим этди. Бундан аввал ҳам Рамзан Қодиров Москва раввини баёноти ҳақида эътирозлар билдирган эди. Ушбу ибора Россия Федерацияси ва бошқа мамлакатлар руҳонийлари орасида ҳам эътирозларга сабаб бўлганди.
Рамзан Қодиров - «...Чечняни ишғол қилган террорчиларнинг асосий қисми Ислом динига ҳеч қандай даҳли йўқ эди» - деган иборасини «Дождь» телеканали ҳам келтирганди.

Пинхас Голдшмитд ўз видео-мурожаатида ушбу баёнотни аслида Дональд Трампнинг қатор мусулмон давлатлари фуқароларини АҚШ ҳудудига киришларини ман қилган қарорига нисбатан танқидини билдирмоқчи эканлигини билдирди. «Мен илгарилари ҳам мусулмонлар террорчилардир деган иборани қўлламаган эдим ва ушбу баёнотда ҳам бу фикрни билдирмаган эдим» дейди Голдшмидт.
Эслатиб ўтиш жоизки, Пинхас Голдшмидт бир вақтнинг ўзида Европа раввинлари кенгашини ҳам бошқаради.

back to top