Google ажойиб мусулмон хайрияпарварини хотиралади

Google ажойиб мусулмон хайрияпарварини хотиралади

Покистонлик хайриячи Абдусаттор Эдхи дунёдаги энг катта кўнгилиллардан иборат тез тиббий ёрдам тизимини яратди. Уни дунёдаги энг буюк мурувватчилардан бири деб тан олишган.

28 февраль санасида Эдхи таваллуд топган куни муносабати билан Google интернет-қидирув тизими АҚШ, Исландия, Португалия, Австралия, Янги Зеландия, Япония, Эстония, Буюк Британия, Дания, Ирланлия ва Покистон каби давлатлар ҳудудида ўз логотипи ўрнига хайриячининг суратини қўйди. Хайрияпарвар хаёт бўлганида 89 ёшини қаршилаган бўлар эди.

Хайрия жамғармаларини ўз номлари билан атайдиган олигархлардан фарқли ўлароқ Эдхи 20 ёшидан бошлаб ўзи ночор аҳволда бўлишига қарамай ҳаётини мухтожларга ёрдам беришга бағишлади деб Al-Jazeera ҳабар берди.

Нима сабабдан унинг тез ёрдам машиналари нафақат мусулмонлар балким насронийлар ва бошқаларга ёрдам беришади деб савол берилганда, чунки тез ёрдам машиналарим Исломга тақводорликда савол бераётган инсонлардан кучлироқ дея жавоб берди.

Вақт ўтгани сайин Эдхининг хайрия жамғармасига тегишли тез ёрдам машиналари сони 1800га етди. Сўнги йилларда ташкилот халқаро даражага кўтарилиб Катрина тўфонидан азият чекканларга ёрдам учун 100 000 доллар миқдорида маблағ тўплашга муваффақ бўлди.

Эдхи ўтган йили Карачида буйрак хасталиги юзасидан вафот этди. 

Мурувватчига хорижда даволанишни таклиф этишсада у ватанида давлат шифохонасида даволанишни афзал кўрди.

 

back to top